асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳ бандаларга белгилаб берган ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлар22639 марта кўрилган Абдулмунъим ибн Мустафо Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир. «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102). «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)!» (Нисо: 1). «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71). Аммо баъд... Сўзлар ичида энг тўғриси Аллоҳнинг Китобидир, йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир, ишларнинг энг ёмони (динда) янги пайдо қилинганларидир, (динда) ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат, ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат (қилувчиси билан бирга) дўзахдадир. Ҳозирги замонда кўпчилик одамларнинг ҳаётига назар ташлаган киши уларнинг дунё матолари билан овора бўлиб, охиратдан бурилиб қолаётганларини, Аллоҳ таоло бандаларига фарз ва машруъ қилган кўпгина ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятларга эътиборсиз қараётганларини кўради. Шунинг учун мен мусулмонлар ўртасида бўлиши лозим бўлган ўзаро насиҳатга амал қилиб, мазкур ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятларни эслатишни истадим, уларнинг тафсилотига киришмасдан, мухтасар шаклда бўлишига ҳаракат қилдим, келтирган далил-ҳужжатларда фақат саҳиҳ ҳадис ва осорларга чекландим. Ушбу китобимиз қуйидаги ҳақ-ҳуқуқларнинг баёнини ўз ичига олади:
Аллоҳ таолодан тўғрилик, тавфиқ ва қабулият умид қиламиз, ушбу амалимизни барча яхшиликларга очқич ва барча ёмонликларга қулф қилишини сўраймиз. Зеро, У эшитувчи, яқин ва ижобат қилувчи зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар йўлласин. Абдулмунъим Мустафо [1] Муоҳид зиммий – мусулмонлар диёрида шартнома асосида жон пули тўлаб яшовчи ғайридин |