асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
9-дарс/Аёлларнинг эркакларга аралашмасдан тавоф қилишлари ҳақида3378 марта кўрилган
Ушбу ҳадисдаги Ибн Ҳишом бу Иброҳим ибн Ҳишом, яъни Ҳишом ибн Абдулмалик халифанинг тоғаси бўлган, у шу пайтда Макканинг волийси эди ҳамда ҳажнинг амири эди, ҳаж пайтларда амр эди ҳажга. У Маккада волий бўлган пайтда аёлларга ғайрат қилиб, рашк қилиб аёлларни алоҳида, эркакларни алоҳида тавоф қилиш учун вақт ажратиб қўйди. Байтуллоҳни тавоф қилиш ҳаж ва умра ибодатларидаги бир нусукдир. Бу тавофни ҳаж ва умарадан ташқари алоҳида қилса ҳам бўлади. Бу ибодатни эркаклар ҳам, аёллар ҳам баражадилар. Тавоф эса фақат Байтуллоҳул Ҳаромдагина қилинади. Эркаклар ва аёллар тавоф қилишадиган бўлса, албатта бу ҳолатда аралашишлик содир бўлиши мумкин. Шариат эса аралашишни ман қилган. Шариат ҳар қандай ҳолатлар, яъни аралашиш мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатдан ман қилган. Тавофда аралашмасликнинг иложи йўқ. Аралашмаслик учун иккита ишнинг биттасини қилиши керак. Ёки эркакларга алоҳида, аёлларга алоҳида вақт ажратиш керак, ё бўлмасам аёллар эркаклар тавоф қилаётган пайтда тавоф қилаверишлари керак, лекин эркакларга аралашишмасдан бир чеккада, чекароқда, узоқроқда тавоф қилишлари керак. Биринчи ҳолатни ибн Ҳишом амалга оширди. Унинг бундай қилишлигига унинг аёлларга нисбатан рашки, ғайрати бўлганиди. Бироқ, унинг бу қилган иши машруъ иш эмас эди. Шариат буюрган иш эмас эди. Яъни, алоҳида вақт ажратиб қўйишлиги. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибн Ҳишомдан кўра ғайратлироқ эдилар, бироқ ул зот бу ишни қилмадилар. Агар бу иш ҳақ бўлганда ва яхшилик бўлганда, албатта ул зот бу ишни қилган бўлардилар ва умматларини бу яхшилликка йўллаб қўйган бўлардилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “Мендан олдин бирор пайғамбар ўтган бўлса, албатта у ўз умматини улар учун яхшилик деб билган ҳар бир яхшилликка йўллаб қўйиши унинг зиммасидаги ҳақ эди ва уларни ўзи улар учун ёмонлик деб билган ёмонликдан қайтариб қўйишлиги ҳам зиммасидаги ҳақ эди”. Балки, Ибн Ҳишомнинг қилган ишини нотўғри эканлигига, унинг бу ижтиҳоди хато эканлигига далолат қилувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳам бордир, ул зот айтдиларки: “Эй Абдуманоф — қабилага хитоб қилиб айтяптилар, улар Байтуллоҳдан маъсул эдилар — Сизлар бу Байтни, яъни Байтуллоҳни кеча ва кундузнинг қайси соатида бўлмасин бирон кишини тавоф қилишдан ҳам, намоз ўқишдан ҳам қайтарманглар”. Байтуллоҳнинг олди доим очиқ бўлсин деганлар. Яъни, бировни қайтариш мумкин эмас эркак бўлсин, аёл бўлсин, қайси соатда бўлишидан қатъий назар. Шу ҳадисга биноан ҳам унинг қилган ижтиҳоди хато эди. Ундан ташқари Байтуллоҳга ёғилиб келаётган умрачилар ва тавофчилар, хусусан бугунги кунимиздаги ҳолатларда бунчалик кўп сонли одамларни иккига бўлиб: Сен фалон соатда тавоф қил, сен фалон соатда тавоф қил, деб эркакларни, аёлларни ажратишлик жуда ҳам мушкул бўлар эди. Бу ечим умуман фойда бермай қоларди бугунги кунимизда. Бу жуда ҳам қийинчиликка сабаб бўлиши мумкин эди. Ибн Ҳишомнинг қилган иши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари қилган ишга мухолиф бўлганлиги учун Ато ибн Аби Рабоҳ бу ишни инкор қилдилар ва ўзларининг инкорларига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларининг қилган ишларини далил қилдилар. Иккинчи ҳолат: Иккинчи ҳолатда айтдикки, яъни аёллар эркаклар тавоф қилаётган вақтда тавоф қилишаверади лекин улар орқада эркаклардан узоқроқда, бир четда тавоф қилишади дедик. Оиша онамиз ҳам айни шу ишни қилганлар. Аллоҳ таоло Оиша онамиздан рози бўлсин. Ибн Журайж Атонинг амирнинг қилган ишига этироз билдирганини кўрган пайтда, яъни эркак аёлларни тавофда аралашишдан ман қилган пайтда Ибн Журайж Атодан сўрадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларининг тавофи ҳижобдан аввалмиди ё кейинмиди, деб? Ато раҳимаҳуллоҳ бу нарса ҳижобдан қатъан кейин эканлигини баён қилиб бердилар. Чунки, Ато ибн Аби Рабоҳ тобеинлардан, тобеин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган бўлмайди, у фақат саҳобаларни кўрган бўлади. Ато ибн Аби Рабоҳ ибн Аббоснинг катта шогирдларидан бўладилар. Шу пайтда ибн Журайж яна бир аниқлаштириб олиш учун ёки у кишига инкор қилиб айтдиларки: Ие, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари эркаклар билан аралашиб тавоф қилишади? - деб сўради. Шунда Ато: Йўқ, улар аралашишмас эди, балки алоҳида, эркакларнинг орқасида, бир чекада тавоф қилишарди деб тушунтириб бердилар. Ибн Журайж билан Ато роҳимаҳумуллоҳларнинг ўрталарида бўлиб ўтган бу ҳивор далолат қиляптики: эркаклар қадимдан яъни салафлар қадимдан ҳам аёлларни эркакларга аралашишини ман қилганлар. Шундан келиб чиқиб аёл киши агар тавоф қиладиган бўлса, эркакларга аралашмаслиги, уларга тиқилинч қилмаслиги керак. Балки, эркаклардан узоқроқ жойда тавоф қилиши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса у тавоф холироқ бўладиган вақтни мўлжаллаб тавофга чиқсин. Ёки тиқилинч озроқ бўладиган вақтларни мўлжаллаб ўша вақтларда тавофга кирсин. Мана шу уни эркакларга аралашиб тавоф қилишидан кўра яхшироқдир. Мана шу гапимизни Умму Саламанинг ҳадиси қувватлаши мумкин. Умму Салама айтадиларки: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қийналётганим яъни оғираётганлигимни яъни бетоблигимни шикоят қилдим. Шунда ул зот айтдиларки одамларнинг орқасида маркабга миниб олиб тавоф қилаверинг дедилар. Одамларнинг орқасида яъни намоз ўқиётган пайт одамларнинг орқасидан сиз тавоф қилаверинг дедилар. Яъни, намоз ўқиётганлигида деганлигига шу ҳадиснинг лафзи ўзи далил бўлади, айтдиларки: Мен тавоф қилдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уйнинг (Байтуллоҳнинг) ёнида намоз ўқиётгандилар. Ваттур оятларини намозда ўқиётгандилар. Синдий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисга шарҳ бериб айтадиларки: “Имкони борича аёлларнинг тавофи эркакларникидан ажраган, яъни узоқроқ бўлгани яхши. Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Саламага эркаклар намоз ўқиётган пайтда тавоф қилишликка ижоза бердилар. Бу пайтда эркаклар намоз билан машғул бўладилар. Мазкур ҳадис эркаклар тавоф қилаётганда уларнинг орқасидан юришга далолат қилмаяпти. Балки, улар намозда эканлигига далолат қиляпти. Валлоҳу таоло аълам дедилар. Шу билан Синдидан нақл ниҳоясига етди. Энди, бу ерда огоҳлантириб қўйишимиз муносибки: аёллар эркаклар билан ҳажарул асвадни бориб ушлаш ёки уни ўпишликда тиқилинч қилмасликлари керак. Чунки, ҳажарул асвад аксар ҳолатда эркаклар билан тиқилинч бўлади. Агар аёл киши шу пайтда мен ҳам ҳажарул асвадни ушлайман деб борадиган бўлса, бу ерда аралашиш рўй беради, нафақат аралашиш балки бу ерда жасадларни бир-бирига тегиши, ёпишишлари рўй бериши мумкин. Буни ҳаражул асвадни яқинроғига бориб кўрган одам тасаввур қилиши мумкин. Анча-мунча кучли эркаклар ҳажарул асвадга етдим деганда тиқилинч, оломон уни суриб ташлаб чиқариб юборади. Шунинг учун аёлларимизга насиҳатимиз, масалҳалатимиз бир суннат амалини амалга ошираман деб бир қанча ҳаром ишларга қўл уриб қўймасинлар. Тавоф қилаётганда Ҳажарул асвадга қўл теккизишлик суннат. Агар қўл теккизишни имкони бўлмаса, узоқдан туриб ишора қилишнинг ўзи кифоя қилади. Аммо, бориб эркакларга аралашиш, уларнинг орасига суқилиш бу ҳаром ишлардир. Мана, Оиша онамизни қаранг Оиша онамиз тавоф қилган пайтда бугунги кундаги тиқилинчлар бўлган эмас, шундай ҳолатда ҳам Оиша онамиз боришликдан бош тортдилар. Яъни, мен ҳажарул асвадни ушламайман, узоқдан тавоф қилавердилар. Ушбу ўрганиб ўтган ҳадисимиздан қуйидаги ҳукмларни ва фойдаларни олишимиз мумкин: Биринчи: Эркаклар ва аёллар тавоф қилаётган пайтда аралашишлари мумкин эмас экан. Иккинчиси: Аҳли илмлар илмий масалаларда илмий баҳс қилишлари мумкин. Ҳар бири ўз ҳужжатини баён қилишлиги билан муноқаша қилса бўлади. Учинчи фойдамиз: Собит бўлган суннатга хилоф қилган одамга инкор қилиш, гарчи у валиюл амр бўладиган бўлса ҳам. Мана, ибн Ҳишомга Ато инкор қилдилар. Тўртинчиси: Мусулмон одам ғайрати ва рашки туфайли шариатга хилоф иш қилиши мумкин эмас экан. Бу ибн Ҳишоминг қилган ишидан олинди. Бешинчиси: Эркак ва аёлларнинг ўртасини аралашишдан ман қилиш тобеинларнинг даврида ҳам маъруф ва маълум бўлган экан. Олтинчиси: Шайтон инсонни адаштиришдан ҳеч чарчамайди, гарчи у Байтуллоҳни тавоф қилаётганда ҳам уни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Еттинчиси: Оиша розияллоҳу анҳонинг фазилатлари ва Оиша онамизнинг фақиҳа, яъни олима эканликлари. Саккизинчиси: Бир қоидаки: Ёмон ишлардан сақланиш яхши ишларни қилишдан муқаддам қўйилади. Яъни, агар қарама-қарши келиб қолса ё бир яхши ишни қилиш керак ё бир ёмонликни тарк қилиши керак. Шунда ёмонлик тарк қилинади яхшиликни қилинмайди. Буни Оиша онамизнинг қилган ишларидан оляппмизки: Ҳажарул асвадни ушлаш яхши иш эди, эркакларга аралашиш ёмон иш эди. Шу иккаласи қарама-қарши бир жойда келиб қолди, қайси бирини қилиши керак? Ҳажарул асвадни ушлаш керакми яъни суннатни қиламан деб ёмон ишга қўл уриш керакми ёки ёмонликдан сақланиб суннатни қилмай қўявериш керакми? Ёмонликдан сақланиш учун яхши ишни қилмай қўйилаверди. Охирги оладиган фойдамиз: Аралашишдан ман қилиш ҳам ҳижоб маъноларидан экан. Демак, аралашишлик очиқ-сочиқликка далолат қилади деб ўтган дарсларимизда ҳам айтгандик. |