асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳ таолонинг Ад-Дайян исмининг маъноси3545 марта кўрилган
Ва ниҳоят Шом диёрига, унинг ҳузурига етиб бордим. У Абдуллоҳ ибн Унайс разияллоҳу анҳу экан. Мен унинг эшикбонига дедим. Бориб унга Жобир эшик олдида турибди деб айтгин. У: Ибн Абдуллоҳми? деб сўради. Мен: ҳа, дедим. Абдуллоҳ ибн Унайс кийимларига ўралашиб, шошиб чиқиб келди ва мени қучоқлади, мен ҳам уни қучоқладим. Дедимки: менга сиз ҳақингизда сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қисос ҳақида ҳадис эшитганингизнинг хабари келди. Мен бу ҳадисни сиздан эшитишимдан олдин мен ёки сиз вафот этиб қолишимиздан қўрқдим. Абдуллоҳ деди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деяётганларини эшитдим. “Одамлар ёки бандалар қиёмат кунида ялонғоч, хатна қилинмаган ва улар билан дунё матоларидан бирон нарса бўлмаган ҳолларида маҳшаргоҳга йиғиладилар. Сўнгра Аллоҳ таоло уларга — яқиндаги одам эшитгани каби узоқдаги ҳам эшитадиган овозда — нидо қилади. Айтадики: “Мен подшоҳман, Мен Дайёнман. Дўзах аҳлидан бўлган бирор киши учун унинг жаннат аҳлидан бирор киши олдида ҳаққи бўла туриб то мен унга ҳаққини қасос қилиб олиб бермагунимгача дўхазга кириши мумкин эмас. Аҳли жаннатдан бўлган бирор киши учун унинг аҳли дўзахдан бўлган бирор киши олдида ҳаққи бўла туриб — бу ҳақ ҳаттоки бир мушт бўлса ҳам — то мен унинг ҳаққини қасос қилиб олиб бермагунимгача жаннатга кириши мумкин эмас. Биз дедик: Қандай қилиб биз Аллоҳ азза ва жалланинг олдига ялонғоч, хатна қилинмаган ва ҳеч нарсамиз бўлмаган ҳолда келамиз? У зот дедилар: “Ҳасонат ва саййиотлар билан келасизлар.” Ҳоким ўз ривоятида зиёда қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни ўқидилар: “الْيَوْمَ تُجْزَى كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ لَا ظُلْمَ الْيَوْمَ” “Бугунги кунда ҳар бир жон ўзи касб қилган нарса эвазига жазо-мукофотини олади. Бугунги кунда зулм йўқдир.” Ривоят ниҳоясига етди. Дайённинг маъноси жазо-мукофот берувчи, ҳисоб қилувчи дегани. Аллоҳ жалла ва ало қиёмат кунида аввалгилару охиргиларни, устларида кийим бўлмаган яланғоч, оёқларида кийим бўлмаган ялангоёқ, хатна қилинмаган ва улар билан дунё матоларидан бирон нарса бўлмаган ҳолда жамлайди. Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилади ва дунё ҳаётида қилган амалларига кўра, яхши бўлса яхшилик билан, ёмон бўлса ёмонлик билан жазо-мукофотларини беради. Агар оқил инсон Раб субҳанаҳу ва таоло Дайён экани, яъни ҳисоб-китоб қилувчи ва жазо-мукофот берувчи эканини, қиёмат куни жазо ва ҳисоб куни эканлигини ва у ана шу кунда сўзсиз Аллоҳга йўлиқишини ва ана шу кунда яхши бўлсин, ёмон бўлсин, чиройли бўлсин, хунук бўлсин, қилган барча амалларини топишини биладиган бўлса, албатта ана шу кун учун ўз ҳисобини қилади ва у кун учун тадоригини кўради. Уддабурон, ақилли исон модомики муҳлат берилган ва амал қилиш ҳовлисида экан, ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилган одамдир. Ожиз, заиф инсон эса нафсини адашишларида лоқайд ташлаб қўйган ва то надоматга тўсатдан йўлиққунига қадар нафсини ҳавосига эргаштириб қўйган одамдир. Ушбу маънода шоир шундай деган: Аллоҳга қасамки зулм ёмонликдир, ёмонлик қилувчи одам доим ҳам у золимдир. Қиёмат кунида Дайённинг ҳузурига борамиз. Аллоҳнинг олдида хусуматчилар жамланадилар. Хулафои рошидинлардан бўлган Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу дедилар: Ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ҳисоб қилинглар. Амалларингизни тортилишларингиздан олдин тортинглар. Бугунги кунда ўзларингизни ўзларингиз ҳисоб-китоб қилишингиз эртага ҳисоб пайтида сизларга енгилроқ бўлади. Сизлар улкан намойиш учун зийнатланинглар. У кунда барчаларингиз намойиш этиласизлар қилган амалларингиз ёйиб кўрсатилади. Сизлардан бирон бир нарса яширин қолмайди. |