Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг шарҳи/7 "Ал-Муҳсин" исмининг маъноси

4799 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг бу исми Қуръони Каримда исм бўлиб келган эмас. Фақат қуйидаги сўзларида келгани каби феъл бўлиб келган. Аллоҳ таоло деди: “وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ” “Сен ҳам Аллоҳ таоло сенга яхшилик қилганидек яхшилик қилгин, эҳсон қилгин.” Ва яна Аллоҳ таоло деди: “وَقَدْ أَحْسَنَ بِي إِذْ أَخْرَجَنِي مِنَ السِّجْنِ وَجَاءَ بِكُمْ مِنَ الْبَدْوِ” “Юсуф алайҳиссалом ота-онасига, ака-укаларига қараб, шундай деди: “Аллоҳ таоло мени қамоқдан чиқарган пайтда ва сизларни саҳродан олиб келган пайтда марҳамат қилди.”

Муҳсин Аллоҳ азза ва жалланинг исми эканининг исботи суннатда келди. Жумладан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари: “«إِذَا حَكَمْتُمْ فَاعْدِلُوا، وَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأَحْسِنُوا، فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ مُحْسِنٌ يُحِبُّ الْإِحْسَانَ»” Имом Табароний, Абу Нуаймлар яхши санад билан, яъни ровийлар силсиласи билан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар сизлар ҳукм қилсангизлар адолат қилинглар, қатл қиладиган бўлсанглар, чиройли қатл қилинглар, Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради.”

Аллоҳ таолонинг Муҳсин исми марҳамат қилиш, инъом қилиш, саховат қилиш, икром қилиш, ато бериш каби маъноларни англатади. Эҳсон — Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг лозим васфларидан бўлиб махлуқотларнинг биронтаси бирон лаҳза Аллҳнинг вужудга келтириши, инъом қилиши, таминлаши каби эҳсонидан холи эмасдир. Алло таоло деди: “الَّذِي أَحْسَنَ كُلَّ شَيْءٍ خَلَقَهُ وَبَدَأَ خَلْقَ الْإِنْسَانِ مِنْ طِينٍ” “Ул зот ҳар бир нарсани чиройли қилиб яратган зотдир. Инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир.” Яна Аллоҳ таоло деди: “وَصَوَّرَكُمْ فَأَحْسَنَ صُوَرَكُمْ وَإِلَيْهِ الْمَصِيرُ" “Ул зот сизларни энг чиройли кўринишда ва энг мукаммал кўринишда яратди ва қайтиш Унгадир.” Эҳсоннинг энг улкани, энг буюги мана шу динга киришликка тавфиқ бериши ва Раббул оламиннинг тоат-ибодатини лозим тутишга қалбни очиб қўйиши, Ҳақ ва ҳидоят узра мамотгача, ўлгунча собит қилиб қўйишидир. Бу эҳсон қиёмат кунида жаннатларга кириш ва Ал-Каримур-Роҳман, Муҳсин, Ал-Маннон бўлган Раб таолони кўришдек энг улуғ эҳсон ва энг буюк каромат билан якун топади, якунланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз фазлу-марҳаматидан ва эҳсонидан шу кунларга бизни ҳам етказишини сўраймиз.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандларидан улар Аллоҳга исмларнинг маъноларининг тақозосига кўра тақарруб ҳосил қилишларини яхши кўради. У Раҳмондир, раҳмлиларни яхши кўради, саховатлидир, саховатлиларни яхши кўради, Муҳсиндир, муҳсинларни яхши кўради. Аллоҳ таоло деди: “وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ” “Эҳсон қилинглар, Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради.” Аллоҳнинг бандаларига эҳсон қилиш, яхшилик қилиш эҳсондандир. Унинг кўринишлари: ота-онага яхшилик қилиш, қариндош-уруғчилик алоқларини боғлаш, ҳақларга вафо қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш, одамлардан озорларни қайтариш, одамларга турли-туман яхшиликларни етказишда ижтиҳод қилиш, астойдил ҳаракат қилиш. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг бандаларига эҳсон қилиш жумласидандир. Аллоҳ таоло бундай эҳсонкор бандаларга тезда ва охиратда бериладиган улкан савобларни бир неча оятларда ваъда қилди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу икки савоб ўртасини яъни дунё ва охиратда бериладиган савоб ўртасини фақат муҳсинлар учунгина жамлади. Аллоҳ таоло деди: “فَآتَاهُمُ اللَّهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الْآخِرَةِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ” “ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга дунё савобини ва охиратнинг гўзал савобини ҳам берди. Аллоҳ эҳсонкорларни яхши кўради.” Аллоҳ таоло ўз фазлу марҳамати билан бизларни ҳам муҳсин бандаларидан қилсин.