асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Муъмин исмининг маъноси4366 марта кўрилган Аллоҳнинг Муъмин исми бир оятда келган. Аллоҳ таоло деди: “هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ” “У Аллоҳ Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган илоҳдир. У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Муъминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир.” Аллоҳнинг Муъмин исми буюк маъноларга ва улуғ ишларга далолат қилади. Муъмин исмининг далолатларидан бири Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи учун тавҳид билан гувоҳлик берган. Бу эса энг буюк гувоҳ томонидан, энг буюк гувоҳ берилган зот учун берилган энг улкан гувоҳликдир. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Муъмин “شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ” деган сўзи билан Ўзини тавҳид қилган, Ўзини яккалаган зотдир.” Оятнинг маъноси: “Аллоҳ Ўзини Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган илоҳ эканлигига гувоҳлик берди.” Бу буюк маънолардан яна бири ул зот пайғамбар ва элчиларини улар айтган нарсалар ва улар Аллоҳ таоло томонидан етказган нарсалар унда шак бўлмаган ҳақ, унда шубҳа бўлмаган тўғрилик эканини аниқ далиллар ва ҳужжатлар билан тасдиқловчи зотдир. Мана шу — Қатода раҳимаҳуллоҳнинг айтган сўзларининг маъносидирки: Ал-Муъмин — Ўзини ҳақ деб айтган сўзига иймон келтирган зотдир. Яъни, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзини ҳақ деган ва У мана шу сўзга Ўзи иймон келтирган. Бу буюк маънолардан яна бири: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Унга тавҳид билан гувоҳлик бераётганларни тасдиқлаши ва улар учун улар айтган сўзлар ҳақ ва тўғри эканлигига гувоҳлик беришидир. Имом Термизий, Ибн Можа Абу Муслим ал-Ағардан ривоят қилган ҳадислари мана шу маънодадир. У Абу Ҳурайрага ва Абу Усайд ал-Ҳудрий разияллоҳу анҳумога, у иккилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гувоҳлик берганликларига гувоҳлик берди. Ул зот айтган эдиларки: “Агар банда “لا إله إلا الله والله أكبر” деса, яъни Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, Аллоҳ буюкроқдир”, деб айтса. Аллоҳ таоло айтадики: "Менинг бандам тўғри айтди, Мендан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, фақат Мен ҳақли маъбудман ва мен буюкроқман". Агар банда айтаски: “لا إله إلا الله وحده”, яъни “Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, ёлғиз Унинг Ўзигина барҳақ маъбуддир.” Аллоҳ таоло айтади: "Бандам тўғри сўзлади, Мендан ўзга барҳақ маъбуд йўқ ва Менинг ёлғиз Ўзим барҳақдирман". Агар банда айтаски: “لا إله إلا الله وحده لاشريك له”, яъни “Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, Унинг ёлғиз Ўзи барҳақдир, Унинг шериги йўқдир.” Аллоҳ таоло айтади: "Менинг бандам тўғри сўзлади, Мендан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, Менинг шеригим ҳам йўқ". Агар банда айтсаки: “لا إله إلا الله له الملك وله الحمد”, яъни “Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, Мулк Унингдир, ҳамд ҳам Унингдир.” Аллоҳ таоло дейди: "Бандам тўғри сўзлади, Мендан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, Мулк Менингдир, ҳамд ҳам Менингдир". Агар банда айтсаки: “لا إله إلا الله ولا حول ولا قوة إلا بالله”, яъни “Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ. Куч ҳам қувват ҳам ҳаммаси Аллоҳ томонидандир.” Аллоҳ таоло дейди: "Менинг бандам тўғри сўзлади, Мендан ўзга барҳақ маъбуд йўқ ва куч-қувватнинг ҳаммаси Мен биландир, яъни Мен томонимдандир". Аллоҳнинг Муъмин исми далолат қиладиган буюк маънолардан яна бири Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўмин бандалари ва тақводор дўстларини Ўз азобидан ва иқобидан омонда қилади. Аллоҳ таоло деди: “الَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُمْ بِظُلْمٍ أُولَئِكَ لَهُمُ الْأَمْنُ وَهُمْ مُهْتَدُونَ” “Иймон келтирган ва иймонларини ширк билан аралаштирмаган бандалар, ана ўшалар учун хотиржамлик бордир, омонлик бордир ва улар тўғри йўлга ҳидоятлангандирлар.” Ана шу буюк маънолардан яна бири Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзидан қўрқадиган бандаларига қўрқишнинг зидди бўлган омонликни бериш билан уларни тинч-хотиржам қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: " "الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ “Ул зот уларга очликларида таомни берди ва қўрқинчларидан хотиржам қилди.” Мана шу Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг айтган сўзининг маъносидирки: ул зот айтганлар: Ал-Муъмин, яъни бандаларини - уларга зулм қилишдан омонда қилди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қочиб боришни ҳақиқий рўёбга чиқара олган ҳар бир қўрқувчи банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у бандани қўрқинчдан хотиржам қилганини топади. Бандаларнинг омонлиги ва юртларнинг эминлиги Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлидадир. Дунёда ҳам охиратда ҳам барчалармизни омонда қилишини омонлик қўлида бўлган зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўраймиз. |