асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳ таолонинг "Ас-Содиқ" исмининг маъноси3123 марта кўрилган Аллоҳнинг Содиқ исми Аллоҳ азза ва жалланинг Китобининг бир жойида келди. Бу ушбу оятда: "وَعَلَى الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا كُلَّ ذِي ظُفُرٍ وَمِنَ الْبَقَرِ وَالْغَنَمِ حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ شُحُومَهُمَا إِلَّا مَا حَمَلَتْ ظُهُورُهُمَا أَوِ الْحَوَايَا أَوْ مَا اخْتَلَطَ بِعَظْمٍ ذَلِكَ جَزَيْنَاهُمْ بِبَغْيِهِمْ وَإِنَّا لَصَادِقُونَ" Аллоҳ таоло деди: “Яҳудларга ҳар бир — туя ва туяқуш каби — тоқ туёқли ҳайвон ва қушларни ҳаром қилдик. Мол ва қўйлардан эса уларнинг ёғларини ҳаром қилдик, фақат бу ҳайвонларнинг биқинлари, ичлари ва суякларига аралашган ёғларнигина бундан мустасно қилдик. Бунинг сабаби биз уларни ҳаддан ошганликлари учун жазоладик. Биз бу берган хабарларимизда тўғри сўзлагувчилармиз.” Анъом: 146 Содиқнинг маъноси ваъдасида, ваъийдида яъни қўрқитувида ва ҳар бир хабар берган нарсасида содиқ яъни тўғри сўз деган маънодадир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларга ваъда қилган нусрат ва тамкинда ваъдасининг устидан чиқди. Аллоҳ таоло деди: "ثُمَّ صَدَقْنَاهُمُ الْوَعْدَ فَأَنْجَيْنَاهُمْ وَمَنْ نَشَاءُ" "Сўнгра биз уларга берган ваъдаларимизнинг устидан чиқдик, яъни унинг тўғрилигини кўрсатдик. Биз уларга ва ўзимиз хоҳлаган кишиларга нажот бердик." Анбиё: 9 Аллоҳ таоло деди: "وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ" “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амал қилган кишиларга албатта уларни ерда улардан олдингиларни халифа қилгандек халифа-ҳукмрон қилиб қўйишликни ва улар учун Ўзи уларга рози бўлган динларини ғолиб қилиш ва уларни қўрқинчларидан кейин хотиржамликка алмаштириб қўйишликни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қиладилар, Менга бирон нарсани шерик қилмайдилар. Ким мана шундан кейин куфрони неъмат қиладиган бўлса, ана ўшалар фосиқлардир, яъни Аллоҳнинг итоатидан чиққан бандалардир". Нур: 55 Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўмин бандаларига берган буюк нажот ва жаннатун-наимга киритишдаги ваъдаларининг ҳам устидан чиқди. Аллоҳ таоло деди: “وَقَالُوا الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي صَدَقَنَا وَعْدَهُ وَأَوْرَثَنَا الْأَرْضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ نَشَاءُ فَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ” “Жаннатга кирган мўминлар дедилар: “Бизга ваъдасини рост қилган ва бизга жаннатни мерос қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Биз бу жаннатдан хоҳлаган жойимизга тушамиз. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!” Зумар: 74 Ул Содиқ яъни ростгўй зот ваъдасига хилоф қилмайди. Аллоҳ таоло деди: “وَعْدَ اللَّهِ حَقًّا وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ قِيلًا” “Аллоҳнинг вадаси ҳақдир. Ким ҳам Аллоҳ таолодан кўра тўғрироқ сўзловчи?” Нисо: 4 Бу исмга иймон келтиришнинг асарларидан бири — муҳсин одам, яъни яхши амаллар қилувчи одам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг олдида зулмланишдан, ҳаққининг камайиб қолишидан қўрқмайди. Жабр кўришдан ҳам, амалларини камайиб қолишидан ҳам, ёки унинг зарра мисқолича яхши амали зое бўлиб кетишидан қўрқмайди. Чунки, Аллоҳ азза ва жалла амал қилувчиларга ажр-мукофотларини тўла қилиб беришни ваъда қилган. Гарчи бу қилинган амал зарри мисқолича бўлса ҳам Аллоҳ таоло унинг мукофотини беради, уни зое қилмайди, балки Ўзи хоҳлаган бандалар учун ажрларни кўпайтириб беради ва Ўзи томонидан улкан ажрни беради. Аммо ёмон амал қилган одамни қилган амалининг мислича, миқдорича жазолайди. Балки, ундан тавба, надомат, истиғфор, ҳасанотлар ва мусибатлар туфайли бу ёмон амалларни тўкиб юборади. Аллоҳ таоло деди: “أُولَئِكَ الَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَنَتَجَاوَزُ عَنْ سَيِّئَاتِهِمْ فِي أَصْحَابِ الْجَنَّةِ وَعْدَ الصِّدْقِ الَّذِي كَانُوا يُوعَدُونَ” “Ана ўшалардан жаннат асҳоблари жумласида қилган амалларининг энг яхшиларини қабул қиламиз ва уларнинг саййиотларини кечиб юборамиз. Бу уларга қилинган рост ваъдадир.” Аҳқоф: 46 |