асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Мутакаббир исмининг маъноси4018 марта кўрилган Аллоҳнинг бу исми Қуръони Каримнинг бир жойида келган. У Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида: هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ “У Аллоҳ ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган зотдир. У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Мўминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир.” Мутакаббир Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло такаббур ва кибриё билан васфланган эканига далолат қилувчи исмдир. Мутакаббирдаги "то" такаллуф тоси эмас. Бу "то" ёлғизлик ва хосланиш тосидир. Кибриё Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ёлғиз Ўзига лойиқ бўладиган Унинг хос сифатдир. Қатода деди: “Мутакаббирнинг маъноси: "Барча ёмонликлардан кибр қилган Зот.” Ва яна деди: “Ёмонликлардан кибр қилган, Ўзини юқори тутган Зот.” Ва яна деди: “Ҳар бир ёмонлик, ёвузликдан Ўзини кибр ила тутган зот.” Муқотил деди: “Бу исмнинг маъноси ҳар бир ёмонликдан Ўзини юқори тутган, Ўзини улуғ тутувчи Зот. “Абу Исҳоқ Сабиий деди: “Бандаларга зулм қилишдан кибр қиладиган зот.” Маймун ибн Миҳрон деди: “Ёвузлик ва ёмонликлардан кибр қилган зот. Ундан фақат яхшиликгина содир бўлади.” Хулоса қилиб айтадиган бўлсак: бу исм Аллоҳнинг халқлари-махлуқотларининг сифатларидан олий эканига ва У субҳанаҳу ва таоло уларга ўхшашдан, улар ҳам Аллоҳга ўхшашликларидан олий экани ва Ул Зот ҳар бир айбу нуқсондан юқори, пок эканлигига далолат қилади. Ул Зот ёвузликдан, ёмонликдан, зулмдан ва ҳар бир камчиликдан мутакаббирдир, олийдир. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун исмларида, сифатларида ва феълларида мутлақ камолатни собит эканлигини ўз ичига олади. Аммо махлуқ банданинг мақоми Кабирул Мутаол бўлган Буюк Зул-жалол бўлган Раб таолога сажда қилиш, руку қилиш, Унинг ҳузурида синиқлик қилиш, ҳокисорлик ва бўйсунишдир. Шоядки шу нарсаларда; руку ва саждага тушишда такбир айтиш билан Аллоҳни зикр қилиш ва руку ва сажда ҳолатларида Аллоҳнинг буюклиги ва кибриёсини зикр қилишининг сирларидан бир сир бўлса. Агар банда кибр қилса, хусусан ўзининг яралишидан мақсад бўлган Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Уни ҳокисорлик, бўйсуниш ва синиқлик билан яккалашдан кибр қиладиган бўлса, Аллоҳ уни жуда ҳам катта иқоб билан иқоблайди ва дунёю охиратда уни жазолайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Азиз Китобининг бир қанча жойларида шахслардан бўлсин, халқлардан бўлсин кибр қилган кишиларнинг намуналарини зикр қилди ва уларга дунёда етган Аллоҳнинг иқоби ва улар учун Аллоҳ таоло охиратда ҳозирлаб қўйган жазоларни баён қилди. Бундан мақсад мужримларнинг йўли ажралсин ва уларнинг ҳолатларини зикр қилишда ваъзланувчилар учун ваъз ва ибрат олувчилар учун ибрат бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларни Ўзи учун ҳокисор бўлишимиз билан ризқлантирсин ва бизга мутакаббирларнинг йўлларидан паноҳ берсин. Унинг ёлғиз Ўзи бу нарсани берувчи ва бунга ёрдам берувчи зотидир. |