Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Алийм

3065 марта кўрилган


Бу исм Қуръони Каримда юз элликдан ортиқ ўринда ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: “ “……” “Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсасини яратади. У нима яратишни билувчи ва яратмоқчи бўлган нарсаларини яратишга қодир бўлган зотдир.” Аллоҳ таоло деди: “….. ” “Аллоҳ таолонинг билиши кифоядир.”

Алийм исмининг маъноси: Унинг илми зоҳирий ва ботиний нарсаларни, яширин ва ошкор нарсаларни, юқори ва қуйи оламдаги нарсаларни, мозий, ҳозир ва мустақбал- келажакдаги нарсаларни қамраб олган зотдир. Ул зотнинг илми бу нарсаларнинг ҳаммасини қамраб олган, ҳаммасини билади. Унга бирор нарса махфий бўлмайди. У бўлган нарсани ҳам, бўладиган нарсани ҳам, бўлмаган нарсани агар бўлса қандай бўлишини ҳам билади. У ҳамма нарсани билади ва ҳамма нарсани ҳисоб-китобини қилиб қўйган.

Бу буюк исмга иймон келтиришнинг банда учун баракотли осорлари, яъни таъсирлари бор. Балки, бу исмни билиш энг катта гуноҳлардан тўсувчи ва энг буюк воиздир. Шайх Муҳамамд ал-Амийн Шанқитий роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Уламолар Аллоҳнинг бу исми осмондан ерга нозил бўлган энг катта гуноҳлардан қайтарувчи ва энг буюк воиз эканига ижмо қилганлар, иттифоқ қилганлар. “Сиз Қуръон варақларидан қай бир варақни очиб қарайдиган бўлсангиз, албатта унда мана шу буюк воиз ва улкан гуноҳлардан қайтарувчини топасиз. Аллоҳ таоло айтган: “…..” “У ҳар бир нарсани билувчи.” “……” “У сизлар қилаётган ҳар бир нарсадан хабардор” “…..” “У сизлар сир сақлаётган нарсаларни билади.” “……” “Бирон бир барг узилиб тушмайди албатта уни Аллоҳ таоло билади. ”

Дарахтнинг барги узилиб тушишини тасаввур қилаётганингизда уйингиздаги бир неча дарахтнинг баргларини эмас ёки ўзингиз билган истироҳат боғидаги дарахтларни эмас ёки ўзингизга яқин бўлган ўрмонлардаги эмас балки бутун ер юзидаги сон-сонақосиз одамларнинг оёғи етгану етмаган ўрмонлардаги дарахтлардан тушаётган ҳар бир баргни тасаввур қилинг! Бу дарахтларни яратган зот улардан тушаётган ҳар бир баргни билади.  “……” Аллоҳ таоло айтди-ки: “Биз инсонни яратдик ва биз унинг нафси унга васваса қилаётган нарсани ҳам биламиз.” Яъни, ҳар бир инсонни биз яратганмиз, буларнинг ҳар бирининг дилида кечаётган нарсаларни биламиз. Унинг дили яхшиликка буюряптими, ёмонликни мақсад қиляптими. “……” Аллоҳ таоло деди: “Билинглар албатта Аллоҳ сизларнинг дилларингиздаги нарсаларни билади.” Ёмон ишларни дилга тугишдан Аллоҳдан эҳтиёт бўлинглар. “……” Аллоҳ таоло деди: “Сиз бирон бир ишда бўлсангиз, Қуръондан ўқисангиз ва сизлар бирор бир амални қиладиган бўлсангизлар сизлар ана шу амалга киришаётган пайтингизда биз сизларнинг устингизда гувоҳмиз.” Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага гувоҳдир. Демак, биз мана шу улкан гуноҳлардан қайтарувчи ва буюк воиздан ибрат олишимиз керак. Биз ўзимни ўзимиз ҳалокатга ташлаб қўймаслигимиз учун уни бирон лаҳза эсдан чиқармаслигимиз керак.