асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Латиф, Ал-Хабир исмларининг маъноси3462 марта кўрилган
Хабирнинг маъноси: Унинг илми махфий нарсаларни, сирларни ҳам идрок қилган, қалбларнинг ичида яширинган нарсаларни ҳам ва нафис ишлардан хабардор бўлган ва донларнинг ичидаги махфий нарсаларни ва зарраларнинг ҳам нозик томонларини билган зот демакдир. Бу исм ғоят нозик ва нафис бўлган, ўта кичкина бўлган, жуда ҳам махфий бўлган нарсаларни билишга боғлиқдир. Бу Хабир зотнинг ошкор ва ойдин нарсаларни билиши минбоби авлодир. Латифнинг икки маъноси бор. Биринчиси: Юқорида ўтган Хабир маъносида. Яъни, Хабир деганини айтиб ўтдик; жуда ҳам нозик нарсаларни биладиган ҳаттоки сирларни, қалблар ичидаги нарсаларни ва махфий нарсларни билишдир. Иккинчи маъноси: бандаларига ва дўстларига уларга манфаатли бўлган нарсаларни Ўзининг луфти ва эҳсони билан улар билмайдиган йўллар билан етказадиган деган маънода. Масалан, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳолати, Мусо алайҳиссаломнинг ҳолати бу икки қиссада ҳам ишлар ўта махфийлик ва латифлик билан ривож топган ва охир оқибат Аллоҳ таолонинг марҳамати мўмин бандаларига етган. Латифун-Хобир исмлари ҳам Шайх Шанқитий айтган улкан воиз ва буюк гуноҳлардан қайтарувчилардандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бизга манфаатли бўлган ишларимизни ўзининг Лутфи Карами билан бизга беришини ва етказишини сўраймиз. |