Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Басир

3043 марта кўрилган


Бу исм Қуръони Каримда қирқдан ортиқ ўринда такрор келган. Жумладан, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “……” “Унинг мислидек бирон нарса йўқ. У эшитувчи ва кўрувчидир.”

Ва яна Аллоҳ таоло деди: “…. . ” “Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчирдир.”

Басирнинг маъноси: кўзга кўринадиган ҳамма нарсаларни кўрадиган, ҳамма нарсани гарчи у ўта майда ва кичик бўлса ҳам кўради. У зулматли кечада метин ҳарсангтош устидаги ҳаракатланаётган қора чумолини ҳам кўради. У мана шу чумолининг аъзоларида ғизонинг ҳаракатини ҳам кўради. У етти қат ернинг остидаги нарсаларни худди етти қат осмоннинг устидаги нарсаларни кўргандек кўради. Ул зот табарака ва таоло қовоқларнинг яъни киприкларнинг ҳаракатини ҳам, кўзларнинг хиёнатини ҳам кўради. Кўзнинг хиёнати бир одам дўстининг олидада турганда унга билдирмасдан жуда ҳам тезлик билан бирон нарсага нигоҳ ташлаб олишини Аллоҳ таоло кўриб, билиб туради. Ушбу байтларни айтган одам нақадар гўзал сўзларни айтган. “…….” Кошки бу шеърни шеър қилиб таржима қилинса. Соффал баъудни "маддал баъуд" деб ҳам келтирилган. “Эй, қатрондек қоп қора туннинг зулматида искаптопарнинг қанотларини қоқишини кўрадиган зот. Унинг бўйнидаги қон томирлари улашган жойларини ҳам кўрадиган, унинг нозик суякларидаги иликларини ҳам кўрадиган зот менга у билан ўтган замонда мендан содир бўлган гуноҳларни ўчириб юборадиган тавбани илотифотинг ила бергин.”

Сўнгра бу буюк исмнинг тақозолари борки, улар: банданинг Аллоҳ таолога ҳокисор бўлиши, унга итоатда бўлиши, доимий Аллоҳнинг назоратини ҳис қилиб туриши, ибодатларида Аллоҳ таолони кўриб тургандек ёки Аллоҳ таоло уни кўриб тургандек ибодатларни бажариш ва гуноҳ ва маъсиятлардан узоқ бўлиш. Мана шу ишлар бу буюк исмнинг тақозоларидандир. Ким бу исмга иймон келтирган бўлса мана шу ишларни қилиши керак бўлади.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтганларки: “Бир киши бир аёлни саҳрода, тунда бузуқликка чақирди. Бу аёл унга кўнмади, у киши аёлга деди: Бизни фақат юлдузлар кўриб турибди, юлдузлардан бошқа ҳеч ким кўрмаяпти. У аёл айтдики: "Бу юлдузларни яратувчи қаерда, яъни у бизни кўрмаяптими?! Аллоҳ таоло айтганки “……” “У — Аллоҳ таоло кўриб турганини билмадими?” Аллоҳ таолонинг кўриб туриши гуноҳ ишлардан тўхтатиш ва гуноҳ ёмон ишлардан ушлаб қолишга кифоядир.

Аллоҳ таоло барчаларимизга Аллоҳ таолони кўриб турувчи эканлигини билдирсин ва амалларимизда буни зоҳир қилсин.