Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал Малик, Ал Малийк

2896 марта кўрилган


Малик исми Қуръони Каримда беш ўринда келган жумладан:  “……” “У Аллоҳ ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган,  ёлғиз унинг ўзи барҳақ маъбуд бўлган зотдир. У Малийк ва Қуддусдир” Қуръони Каримда Малийк исми бир ўринда ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди:  “….” “Тақводорлар улкан боғ-роғлар ва кенг дарёлар узрадирлар. Улар ҳамма нарсага Қодир бўлган подшоҳнинг олдида сидқ яъни, беҳуда гаплар, гуноҳлар бўлмайдиган мажлисда ўтирадилар”. Бу икки исм Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мулк эгаси эканлигига далолат қилмоқда, яъни Аллоҳ барча нарсаларнинг молики, эгаси уларда бирон қаршиликсиз ва мудофаaсиз тасарруф қилувчи зотдир.

Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва толонинг бирон шериксиз мулкда ёлғиз эканлиги кўп такрор бўлган. Бу эса Аллоҳ таоло ибодатда ёлғиз ўзи яккаланишининг вожиб эканлигига очиқ далилдир: Аллоҳ таоло деди:  “….”.  “Мана шу нарсаларни яратган зот Аллоҳ таолодир. У сизларнинг Роббингиз бутун мулк Унинг учундир, яъни Унингдир.  Ундан ўзга барҳақ маъбуд йўқ,   яъни Унинг Ўзи ёлғиз ибодатга лойиқдир, сизлар эса қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар? Яъни Аллоҳни қўйиб нималарга ибодат қилмоқдасизлар?” Аллоҳ таолодан бошқа ўзига зарар ҳам, фойда ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам беролмайдиган нарсаларга ибодат қилиш энг қаттиқ залолат ва энг катта ботил нарсадир. Қуръони Каримда ушбу ҳақиқатни тасдиқлайдиган ва бу ишни очиқлаб берадиган жуда ҳам кўп оятлар ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: “……” “Шу ишларни қилган Аллоҳдир. У сизларнинг Рaббингиз бутун мулк Унингдир. Сизлар Уни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар қитмирга ҳам эга эмаслар.” Қитмир деб, ҳурмо данагини қоплаб турадиган юпқа пардасимон қобиғга айтилади,  яъни Аллоҳ таоло Молик, ҳақиқий подшоҳ,  демак унгагина ибодат қилиш керак бўлади. Аллоҳ таоло бошқа оятда деди:  “…..” “Улар Аллоҳ тоалодан бошқа олиҳаларни тутдилар. Бу олиҳaлар бирон нарсани яратолмайди, балки уларнинг ўзлари яраладилар. Улар ўзлари учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга эмаслар, ўлимга ҳам ҳаётга ҳам қайта тирилишга ҳам эга эмаслар.” Бу коинотда зарра мисқоличалик нарсага эга бўлмайдиган нарса у ким бўлишидан қатий назар нарсами,  одамми,  ўликми,  тирикми фарқи йўқ у ибодатдан бирон нарса унга қилиниши жоиз эмасдир. Зеро ибодат Буюк Подшоҳ Улуғ Яратувчи мана шу коинотни шериксиз тадбир қилувчи Роб субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Бу зотнинг шаъни улуғдир, салтанати буюкдир,  қадри олийдир.  Ундан ўзга барҳақ бирон илоҳ йўқ.  Унинг Ўзи барҳақ илоҳдир, маъбуддир. Аллоҳ барчамизни бутун коинотни подшоҳи бўлган Аллоҳ субҳанаҳу таолога ихлос билан ибодат қилишимизга муваффақ айласин.