Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ар-Роззақ, ар-Роззиқ

3132 марта кўрилган

Аллоҳнинг Раззоқ исми Қуръони Каримда бир ўринда келган. Бу ушбу ўриндаки, Аллоҳ таоло деди:  “Албатта Аллоҳ — Раззоқ, қувват эгаси ва Матийн бўлган зотдир.”

Ар-Роззиқ исми Қуръоннинг бир неча ўринларида кўплик сийғасида, кўринишида келган.

Аллоҳ таоло деди “Аллоҳ ризқ берувчиларнинг яхшироғидир.” Бу исм суннатда ҳам ворид бўлган, унинг зикри иншааллоҳ Ал-Қобиз Ал-Босит исмларида келади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Раззоқдир, яъни бандаларнинг ризқларига кафилдир. У ҳар бир жонни унга керак бўладиган озиқ-овқатини, қутини таъминлаб берувчидир. Аллоҳ таоло деди: “Ерда ўрмалаб юрувчи бирон бир жон йўқки, магар ҳам унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. ” Аллоҳ таоло деди: “Қанча жондорлар борки, улар бану одамга ўхшаб эртанги кун озиқ-овқатини жамлаб қўймайди. Аллоҳ уларни ҳам ҳудди сизларни ризқлантиргандек ризқлантиради.”

Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган ризқи икки турлидир:

Биринчиси: Бу умумий ризқ бўлиб яхшини ҳам ёмонни ҳам, мўминни ҳам кофирни ҳам, аввалгиларни ҳам, охиргиларни ҳам ўз ичига олади. Бу баданларнинг ризқдир.

“Ерда ўрмалаб юрувчи бирон бир жон йўқки магар ҳам унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.” Аллоҳ таоло унинг ризқини беради, ким бўлишидан қаътий назар. Шунга кўра дунёда ушбу ризқнинг кўп бўлиши мазкур банданинг Аллоҳ олдида ҳурматга сазовор эканлигига далолат қилмайди. Ва шунингдек бу ризқнинг дунёда кам бўлиши бу банданинг Аллоҳ ҳузурида хор эканлигига далолат қилмайди. Аллоҳ таоло деди: “Агар инсонни Рабби имтиҳон қилиб, уни икром қилса ва унга иъном қилса у: "Рaббим мени икром қилди," — деб айтади. Аммо уни Рабби имтиҳон қилиб унинг ризқини қисиб, торайтириб қўйса, "Рaббим мени ҳорлади," — дейди. Ундай эмас.” Яъни Аллоҳ таоло инсоннинг бу баҳолашини инкор қилиб демоқда. Йўқ ундай эмас, Мен дунёда унга неъмат берган ҳар бир банда Менинг ҳузуримда ҳурматли ва Мен унга ризқни торайтириб қўйган одам Менинг олдимда ҳурматсиз дегани эмас.

 Балки бойлик ва камбағалик, кенглик ва торлик — Аллоҳ таоло тамонидан синов, имтиҳондир. Бу билан Аллоҳ таоло нонкўр бўлувчидан, шукр қилувчини, жазавага тушувчи билан сабр қилувчи ўртасини ажратиб, билиб олади, буларни фарқлаб олади.

Иккинчи тур ризқ хос ризқ бўлиб у қалбларнинг ризқдир. Қалбларни илм, иймон билан ризқлантириш ва диннинг салоҳиятига ёрдам берувчи ҳалол ризқни беришдир. Бу мўминларга хос бўлиб уларнинг даражаларига ва Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва раҳматининг тақозосига қараб бўлади. Аллоҳ субҳанҳу ва таоло мўмин бандаларига бўлган кароматини ва уларга бўлган яхшилик илтифотларини уларни қиёмат кунида неъмат жаннатларига киргизиш билан тамомига етказиб, тўла қилиб беради. Аллоҳ таоло деди: “Ким Аллоҳ таолога иймон келтирса ва солиҳ амални қилса, Аллоҳ таоло уни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга улар у ерда абадий қоладиган қилиб киритади. Аллоҳ у учун ризқини чиройли қилиб берди” Яъни жаннатдаги ризқ энг чиройли ризқдир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан умумий ва хусусий ризқлари билан барчамизни ризқлантиришини сўраймиз.