Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

097. Намозни салом билан тугатиш

3883 марта кўрилган

عَنْ سَعْد بن أبي وقاص رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنْتُ أَرَى رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ حَتَّى أَرَى بَيَاضَ خَدِّهِ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг ва чап томонларига салом берар, ҳатто у зотнинг ёноқларининг оқини кўрар эдим.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ (رواه الترمذي).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг ва чап томонларига: "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ", "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ" деб салом берар эдилар.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مِفْتَاحُ الصَّلاةِ الطُّهُورُ وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ وَلا صَلاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِالحَمْدِ وَسُورَةٍ فِي فَرِيضَةٍ أَوْ غَيْرِهَا» (رواه الترمذي).

Имом Термизий Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намознинг калити таҳорат, таҳрими такбир айтишлик, таҳлили эса салом беришликдир» (яъни, намоз ичида қилиш ҳаром қилинган ишларнинг бошланиши такбир айтиш биландир, мазкур ишларнинг ҳалол қилиниши эса салом бериш биландир). Ҳоҳ фарз, ҳоҳ бошқа намозда бўлсин, “Фотиҳа” ва яна бир сурани ўқимаган одамнинг намози намоз бўлмайди», дедилар.

عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْر رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَكَانَ يُسَلِّمُ عَنْ يَمِينِهِ السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ وَعَنْ شِمَالِهِ السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқидим, ўнг томонларига "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" деб, чап томонларига эса "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ" деб салом бердилар.

Шарҳ:

Намозхон намозини тугатгач, ундан салом бериб чиқади. Салом намозхон учун намозда ҳаром қилинган нарсаларни ҳалол қилиб беради, бу эса ўнг ва чап тамонига ўгирилиб: "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ" дейиш билан бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Намоз рукнларидан бири саломдир.
  2. Салом аввал ўнг, кейин чап томонга қараб: "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ" дейиш билан бўлади.
  3. Баъзан ўнг тарафга салом берганда: "ва барокатуҳ" калимасини қўшиш ҳам суннат.