асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
0107. Расулуллоҳга салот (соллаллоҳу алайҳи васаллам деб) айтишнинг фазли4343 марта кўрилган قَالَ : ( مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً وَاحِدَةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْراً ) . 1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Ким менга (бир марта) салот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салот айтади. (Аллоҳнинг салоти бандасини Малаул аълода зикр қилиши-эслашидир). (Муслим ривояти). وَقَالَ : (لاَ تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيْداً، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلاَتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ). 2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менинг қабримни қайта-қайта зиёрат этадиган жой (ёки ҳайитгоҳ) қилиб олмангиз. Менга салот айтингиз. Албатта, сизларнинг салотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади. (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти). وَقَالَ : ( اَلْبَخِيْلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ ) . 3 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Бахил унинг хузурида мен зикр қилинганимда менга салот айтмаган кишидир. (Термизий ва бошқалар ривояти). وَقَالَ : ( إِنَّ للهِ مَلاَئِكَةً سَيَّاحِيْنَ فِي الأَرْضِ يُبَلِّغُونِي مِنْ أُمَّتِي السَّلاَمُ ) . 4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳнинг ер юзини кезиб юриб, умматимдан менга салом етказувчи фаришталари бор. (Насоий ва Ҳоким ривояти. Албоний саҳиҳ деган). وَقَالَ : (مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلاَّ رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلاَمَ). 5 – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Менга бирон киши салом айтадиган бўлса, унинг саломига алик олишим учун Аллоҳ менга руҳим (жоним)ни қайтариб туради. (Абу Довуд ривояти. Албоний саҳиҳ деган). |