Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0106. Яхши ёки ёмон бир иш бўлган вақтда ўқиладиган дуо

4372 марта кўрилган

Тинглангكَانَ إِذَا أَتَاهُ الأَمْرُ يَسُرُّهُ قَالَ : ( الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي بِنَعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ).

1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хуш ёқадиган бир иш бўлса, шундай дердилар: »Унинг неъмати билан яхши нарса (амал)лар камолига етадиган Аллоҳга ҳамд бўлсин». (Ибн Сунний ва Ҳоким ривояти).

Тинглангوَإِذَا أَتَاهُ الأَمْرُ يَكْرَهُهُ قَالَ : ( الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ ) .

2 – Нохуш, ёқмайдиган иш бўлса, шундай дердилар: Барча ҳолатлар учун (барча ҳолатларда ҳам) Аллоҳга ҳамд бўлсин. (Ибн Сунний ва Ҳоким ривояти. Албоний саҳиҳ деган).