асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Гарб дунёсига мансуб кўшик ёки мусика тингласа бўладими?3640 марта кўрилган Савол:Гарб дунёсига мансуб кўшик ёки мусика тингласа бўладими? Жавоб:Кўшиклар эшитиш харом ва мункар иш. У калбларнинг касаллиги, корайиши ва уни Аллохнинг зикридан ва намоздан тўсиш сабабларидан. Ахл илмларнинг кўпчилиги куйидаги оятдан мурод кўшик деб тафсир килганлар; «Одамлардан баъзилари бехуда гапларни сотиб оладилар» (Лукмон: 6). Абдуллох ибн Масъуд -розияллоху анху- «бехуда гап кўшикдир» деб Аллох номига касам ичарди. Кўшик рубоб, гижжак ва ногора каби мусика асбоблари билан бўлса харомлиги янада каттикрок бўлади. Баъзи уламолар мусика асбоблари билан бўлган кўшикнинг харом эканига ижмоъ килинганини зикр киладилар. Демак кўшик эшитишдан эхтиёт бўлиш керак. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сахих ривоят билан накл килинган хадисда дедилар: «Менинг умматимдан зинони, ипакни, арокни ва мусикаларни халол килиб оладиган кавмлар бўлади» Абдулазиз ибн Абдуллох ибн Боз (рохимауллох). Юкоридаги фатводан келиб чикиб айтамиз: Мусика ва кўшиклар гарбники, ўзбекларники ва хох арабларники бўлсин барчаси харом. Дунёда саодат, охиратда нажот излаган кимса куръон тиловати ва уни тинглаш билан машгул бўлсин. Мавзуга оид боғламалар |