Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қўшиқ ва куйнинг ҳукми

3792 марта кўрилган

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العلمين، و العاقبة للمتقين و لا عدوان إلا على الظالمين، و الصلاة و السلام على محمد و على آله و أصحابه أجمعين

أما بعد:

Бугунги кунда Аллоҳнинг ибодатидан тўсадиган, бузғунчилик ва маст қилувчи ичимликка чақирадиган қўшиқлар ниҳоятда кўпайиб кетди. Уят пардалари йиртилиб бўлган, шоирлар шеърларига басталанган беҳаё куйловчилар қўшиқлари у ёқ бу ёқда қулоққа чалинганда одам тукул ер ҳам ҳаё қилса керак. Мусулмон биродарларимизни куй ва қўшиқ разолатидан огоҳлантириш учун, бу мавзуни баён қилишни ихтиёр қилдик. Чолғу асбоблари, мусиқа ва қўшиқнинг ҳаромлиги ҳақида аҳли суннат уламолари орасида ихтилоф йўқ. Зеро бунинг ҳаромлигига асос бўлган далиллар Қуръон ва ҳадисларда оз эмас. Аллоҳнинг изни ила шу далилларни салаф уламоларимиз сўзлари билан баён қиламиз:

Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 6- оятида бундай дейди:

(وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَ& #1607;َا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ) (لقمان:6)

Маъноси: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масҳара қилиш учун лаҳвул-ҳадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор”. Оятдаги лаҳвул-ҳадис калимасини муфассир уламоларимиз бир неча маънода шарҳлашган. Шу ўринда мавзудан четга чиқиб, Қуръонни қандай тушуниш борасида бироз тўхталиб ўтсак. Азиз биродарлар, Қуръонни тушуниш учун араб тилининг ўзи етарли бўлмайди. Шунинг учун араб тилини тушунганлар ўз ақллари билан Қуръонни тафсир қилишлари жоиз эмас. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

عن ابن عباس عن النبي соллаллоҳу алайҳи ва саллам قال: "اتقوا الحديث عني إلا ما علمتم فمن كذب علي متعمدا فليتبوأ مقعده من النار ومن قال في القرآن برأيه فليتبوأ مقعده من النار" رواه الترمذي و قال: هذا حديث حسن.

Маъноси: “Менинг номимдан билмаган ҳадисингизни сўзлашдан қўрқингиз. Кимда-ким менинг шаънимга қасддан ёлғон ҳадис айтса, унинг жойи дўзаҳда бўлади ва кимки Қуръон оятларини ўз фикри билан тафсир қилса, унинг ҳам жойи дўзаҳдадир. Аҳли суннат уламоларимиз Қуръонни тафсир қилиш тартибини қуйидагича баён қилишади:

Биринчи: Қуръонни Қуръоннинг бошқа оятлари билан тафсир қилиш.

Иккинчи: Қуръонни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг ҳадислари билан тафсир қилиш. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг ҳадислари Қуръон оятларини баён қилиб келади.

Учинчи: Саҳобаларнинг асарлари ила Қуръон тафсир қилиш. Чунки, Қуръон уланинг замонида, уларнинг тилида нозил бўлди ва уларнинг устозлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. Илмда ва яхшиликда саҳобаларга тенг бўла оладиган одам йўқ.

Тўртинчи: Саҳобаларнинг ўқувчилари бўлган тобеинлар асарлари билан тафсир қилиш. Чунки бундай зотлар саҳобаларни лозим топиб, уларнинг вафотларига қадар улардан илм ўрганишган.

Булардан кейинги замонларда Қуръонни тафсир қилган кишининг сўзлари, уларнинг тафсирлари билан солиштирилади. Мувофиқ келса олинади, муҳолиф бўлса тарк этилади.

Мавзумизга қайтишдан аввал юқоридаги оят маъносини яна бир бор эсга оламиз: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масҳара қилиш учун лаҳвул-ҳадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор”.

Мазкур оятдаги лаҳвул-ҳадис калимасининг маъносини муфассирлар имоми бўлмиш Муҳаммад бин Жарир Ат-Тобарий (224-310 –ҳижрий. Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олсин) бундай тафсир қиладилар:

-Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу лаҳвул-ҳадис ҳақида сўралганларида бундай жавоб бердилар: Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқ бўлган зотга қасам ичиб айтаманки, лаҳвул-ҳадис қўшиқ деганидир. Ушбу сўзларини уч марта қайтардилар.

-Абдуллоҳ бин Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: лаҳвул-ҳадис қўшиқ ва унга ўхшаш нарсалардир.

-Жобир розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади, айтадиларки: лаҳвул-ҳадис қўшиқ ва уни эшитишдир.

Зикри ўтган саҳобалардан ташқари Мужоҳид, Икрима, Убайд каби муфассир тобеинлар ва бошқалар ҳам лаҳвул-ҳадисни қўшиқ деб тафсир қилишган.

Лаҳвул-ҳадис калимаси тўғрисида бошқа бир машҳур тафсирга кўчсак. Бу тафсир соҳиби Муҳаммад бин Аҳмад Ал-Куртубий (671-ҳижрий йилда вафот этганлар. Аллоҳ таоло бу кишини Ўз раҳматига олсин) лаҳвул-ҳадис калимасини тафсир қилиб айтадиларки: Ибни Масъуд, Ибни Аббос ва булардан бошқаларнинг сўзларига кўра лаҳвул-ҳадис қўшиқ бўлиб, Китоб ва Суннат асосига биноан таъқиқланган. Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳу ҳам лаҳвул-ҳадисни қўшиқ дедилар. Икрима, Маймун бин Мехрон ва Макхул каби уламолар ҳам лаҳвул-ҳадисни қўшиқ дейишган. Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу айтадиларки: Сув ердан ўт-ўланлар ўстирганидек, қўшиқ инсоннинг қалбида мунофиқликни ўстиради. (Ибни Абиддунё ривоятлари). Ал-Қосим бин Муҳаммад айтадиларки: қўшиқ ботил нарса, ботил эса дўзаҳда бўлади.

Азиз биродарлар, келинг энди юқоридаги оятни лаҳвул-ҳадис калимаси ўрнига муфассирлар сўзини қўйиб яна бир марта эсга олсак: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масҳара қилиш учун қўшиқни ва ботил сўзларни (аскияларни) сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор”. Шундай экан, донишманд мусулмонлар қўшиқ ва куйни ортларига улоқтириб юбормайдиларми?! Жаннатга бехатар етиб олиш учун, ҳаром нарсаларни тарк этишда сабрли бўлмоқ лозим. Эй Аллоҳ, бизнинг қалбларимизда қўшиқка нафрат ўйғотиб, Қуръонинг муҳаббатини ўрнаштир!

Қўшиқнинг ҳаромлигига Нажм сурасининг охирги оятлари ҳам асос бўлади. Аллоҳ таоло у оятларда айтади:

{ أفمن هذا الحديث تعجبون {59} وتضحكون ولا تبكون {60} وأنتم سامدون {61} فاسجدوا لله واعبدوا {62}

Ушбу оятлар маъноларини Ат-Тобарий роҳимаҳуллоҳ бундай тушунтирадилар: Аллоҳ таоло Курайш мушрикларига хитоб қилади: Эй одамлар, бу Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам га нозил бўлганидан ажабланяпсизларми? Уни масҳара қилиб куляпсизларми? Унда Аллоҳга осий бўлганларга айтилган қўрқитувларни эшитиб йиғламайсизларми? Ҳолбуки, сизлар Аллоҳнинг осий қулларисиз. Сизлар Қуръондаги ибрат ва эслатмаларни ўйин қилиб, Аллоҳнинг оятларидан юз ўгириб, куй ва қўшиқка берилган ғофилларсиз. Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилинг. Икрима Ибни Аббосдан ривоят қиладилар, бул киши айтадиларки: (мазкур оятдаги)“саамидууна” калимаси қўшиқ деганидир. Макка мушриклари Қуръонни эшитишганда ашула айтиб ўйин қилишарди. “Саамидууна” калимаси Яман аҳлининг тили бўлиб, қўшиқ маъносини англатади.

“Саамидууна” калимасида қўшиқ маъноси борлигини Ал-Куртубий роҳимаҳуллоҳ ҳам ўз тафсирларида келтирадилар.

Имом Ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "صحيح البخاري" китобларининг 4-мужалладида “саамидууна” калимасини Икрима қўшиқ айтувчилар деб тафсир қилганини нақл қиладилар.

Имом Аш-Шофиъий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "أحكام القرآن" китобларида “саамидууна” калимасини қўшиқ деб тафсир қилганлар.

Ибнул-Коййим роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "إغاثة اللهفان" китобларида нақл қиладиларки: Молик роҳимаҳуллоҳ ашула айтиш ва уни эшитишдан қайтарар эдилар.

Ибни Таймия роҳимаҳуллоҳ эса "منهاج السنة النبوية" китобларида ёзадиларки: Абу Ханифа ва Моликдан (буларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин) бўлган ривоятда қўшиқнинг ўзи ҳам ҳаромдир.

Эй Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлда саботли қил!

Қўшиқ ва куйнинг ҳаромлигига асос бўладиган кейинги далил Исро сурасининг 64-оятидир. Аллоҳ таоло бу оятда Шайтонга қарата айтади:

"واستفزز من استطعت منهم بصوتك" (الإسراء: 64)

Маъноси: “Одам болаларидан кучинг етганини ўз овозинг билан (гуноҳ қилишга) қўзғат”. Ат-Тобарий, Ал-Куртубий ва Ибни Касийр раҳимахумуллоҳлар мазкур оятдаги “ўз овозинг билан” калимасини баъзи салаф уламоларимиз қўшиқ ва куй деб тафсир қилишганини нақл қиладилар.

Ҳурматли мўминлар, Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 163, 165-оятларида бир денгиз соҳилида яшовчи қишлоқ аҳлининг ҳалокати ҳақида хабар беради. Улар Аллоҳ таолога осий бўлишганда, Аллоҳ уларни хор қилиб маймунларга айлантириб қўйган. Шу қишлоқ аҳлининг хор бўлиш сабабларидан бири, уларнинг куй ва қўшиқларга берилиб, ўйин қилганликларидан экан. Келинг, бу ҳақда Ат-Тобарий роҳимаҳуллоҳ нинг шу оятлар остида Моҳон Ал-Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ дан нақл қилган тафсирлари билан танишамиз. (Киссани қисқартириб таржима қилдик). Бул киши айтадиларки: Денгиз соҳилида яшовчи яҳудлардан бўлган бир қишлоқ аҳли бўлиб, улар ўзларича шанба кунини бошқа кунлардан ажратишиб, у кунга хос қонунлар тузиб олишди. Шунда Аллоҳ таоло ҳам шанба кунини уларга оғирлаштириб қўйди ва бу кунда уларни балиқлар билан имтиҳон қилди. Улар Аллоҳга кўп маъсиятлар қилишди. Бориб- бориб улар шанба куни ва тунини байрам қилиб олишди. У кунда маст қилгувчи ичимликлар ичишиб, қўшиқ ва куйлар билан ўйин қилишарди. У қишлоқ аҳлининг яхши ва солиҳ кишилари уларга насиҳат қилиб айтишарди: Шўриларинг қурисин, қилаётган қилмишларингиздан тийилингиз! Шубҳасиз Аллоҳ сизларни ё ҳалок қилади, ё қаттиқ азоб ила азоблайди. Ахир ақл юритмайсизларми? Шанба кунида ҳаддингиздан ошмангиз! У фосиқлар бу насиҳатларга қулоқ тутмасдан юз ўгиришарди. Шунда у яхши кишилар: Ундай бўлса, сизлар билан ўзимиз орамизга бир девол кўтарамиз, деб девол кўтаришди. Ҳар қачон шанба куни келганда, солиҳлар у фосиқлардан эшитаётган товушлар ва қўшиғу-куйларнинг овозлари туфайли озор чекишарди. Шундай қилиб у фосиқларга бало келадиган кеча келади. Бу кечада Аллоҳ таоло уларни маймунларга айлантириб қўяди. Шунда бу кечанинг бошланишидаёқ у фосиқларнинг кийкириқлари ўчади. Солиҳлар бир-бирларига: Бу қавмингизга не бўлдики, бу кечада овозлари чиқмаяпти, дейишса, бошқалари: маст қилгувчи ичимлик зўр келиб, уларни ухлатиб қўйган бўлса керак, дейишди. Солиҳлар тонг оттиришганда ҳам у фосиқлардан бирор нарса ҳис қилишмади. Яна бир-бирларига гап қилишиб, бизга не бўлдики, фосиқ қавмларимиздан бирон нарса ҳис қилмаяпмиз. Девор тепасига чиқиб, уларнинг аҳволига бир назар солчи, дейишди бир кишига. Бу киши тепага чиқиб қараса, у фосиқлар бир-бирларининг устларида тўлқин каби маймунларга айлантирилган ҳолда ётишган экан. Шунда бу киши солиҳларга қарата: Келинглар, бу фосиқ қавмингизга келган балони кўринглар, деб нидо қилди. Улар ҳам чиқиб, маймунларга айлантириб қўйилганларга қарашарди. Улардан бирининг белгиларига қараб: Хой, сен фалончи эмасмисан? деган савол беришганда, у қўли билан кўкрагига ишора қилиб, ха, менман, қилган қилмишларим сабабли шунақа бўлиб қолдим, деган белгилар билан имо қиларди. (Ат-Тобарий тафсири 9-жуз, 98-сахифа).

Азиз биродарлар, энди қўшиқ ва куйнинг ҳаромлигига далил бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг ҳадисларини баён қиламиз, иншаАллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан ривоят қилинади:

وقال ابن أبي الدنيا عن أبي هريرة رضي الله تعالى عنه قال قال رسول الله يمسخ قوم من هذه الأمة في آخر الزمان قردة وخنازير قالوا يا رسول الله أليس يشهدون أن لا إله إلا الله وأن محمدا رسول الله قال بلى ويصومون ويصلون ويحجون قيل فما بالهم قال اتخذوا المعازف والدفوف والقينات فباتوا على شربهم ولهوهم فأصبحوا وقد مسخوا قردة وخنازير (إغاثة اللهفان:1/262 ابن القيم роҳимаҳуллоҳ).

Маъноси: “Замон охирлашганда бу умматдан бўлган бир қавм маймунлар ва чўчқаларга айлантирилиб қўйилади”. Ё РасулАллоҳ, улар لا إله إلا الله و محمد رسول الله деб гувохлик беришмайдими? деган саволни саҳобалар сўрашганда, Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Гувохлик беришади, рўза тутишади, намоз ўқиб ҳаж қилишга ҳам боришади”, дедилар. Ундай бўлса, не сабабдан хорланишади? дейилганда, Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Улар қўшиғу-куйлар, чилдирмалар ва куйловчи аёлларга берилиб, маст қилгувчи ичимлик ва ўйин-кулгилари билан тунашади. Тонг оттиришганда маймунлар ва чўчқаларга айлантириб қўйилади”. Мазкур ҳадисни шарҳлаб Ибнул-Коййим раҳимахуллоҳ айтадиларки: Маймун ва чўчқалар суратига айлатирилиб қўйилиш бу умматда вокеъ бўлган. Бўлиши ҳам керак эди. Бу нарса икки тоифада вокеъ бўлади. Биринчилари: Ёмон уламолар. Булар Аллоҳ таолонинг дини ва шариатини айлантириб юборган, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари шаънига ёлғонларни тўқигувчи кимсалар бўлади. Бундай кимсалар Аллоҳнинг динини айлантириб юборганларидек, Аллоҳ ҳам уларнинг суратларини маймунлар ва чўчқаларга айлантириб юборади. Иккинчилари: Фосиқлик ва ҳаромни ошкора қилгувчилар. Бу тоифалардан кимки бу дунёда маймун ва чўчқаларга айлантирилмаган бўлса, албатта қабрида ёки охират кунида айлантириб қўйилади.

Ё Аллоҳ, биз ҳам тонг оттирганимизда кимнидир маймун ё чўчқага айлантириб қўйилишини кўришимиз ажабланарли нарса эмас экан-да! Ё Аллоҳ, бу хорликдан Ўзинг асра!

Имом Ал-Бухорий раҳимахуллоҳ "صحيح البخاري" китобларида келтирадилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

” ليكونن من أمتي أقوام يستحلون الحر والحرير والخمر والمعازف" (البخاري: ج.5/5268)

Маъноси: “Менинг умматимдан шундай қавмлар бўладики, улар зинони, ипакни, маст қилгувчи ичимликни ва қўшиғу-куйни ҳалолга чиқариб олишади”. Билиб туриб ҳаромни ҳалолга чиқариш куфр эканлиги ақида масалаларидан маълумдир.

Муҳтарам мўминлар, бу далиллардан кейин куй ва қўшиқнинг ҳаромлиги ва хунук оқибатга олиб бориши тўғрисида иккиланмасангиз керак деб ўйлаймиз. Сизларни ҳам, бизни ҳам, Аллоҳ таоло ҳаромдан асрасин!

Азиз биродарлар, биз бир масала тўғрисида сўз юритганимизда ўрта йўлдан чиқиб кетмаслигимиз керак. Ашуланинг ҳаммасини батамом ҳаммага ҳаром қилиш ўрта йўлдан чиқиш бўлади, деган маънода Ибни Таймия раҳимахуллоҳ "مجموع الفتاوى" китобларининг 3-мужаллади 360-сахифасида ўз сўзларини келтириб айтадилар: Ёш болалар ва аёлларга хурсандчилик кунларда (ҳаром бўлмаган, ҳикматли сўзлардан иборат бўлган ва шилдироқларсиз чилдирма каби асбоб билан) ашула айтишлари ё эшитишлари ҳаром эмас. Аллоҳ билгувчироқ!

Масаланинг бу томонига далиллар келтиришга кўп ҳожат бўмаса керак деган ўй билан ушбу рисолага нукта қўйдик. фақат таъдқиқодчиларга ёрдам бўлсин деб Ибни Таймия раҳимахуллоҳнинг чиройли сўзларини ўз ҳолича қуйида келтирдик:

فصل قاعدة الانحراف عن الوسط كثير في أكثر الأمور في أغلب الناس مثل تقابلهم في بعض الأفعال يتخذها بعضهم دينا واجبا أو مستحبا أو مأمورا به في الجملة وبعضهم يعتقدها حراما مكروها أو محرما أو منهيا عنه في الجملة مثال ذلك سماع الغناء فإن طائفة من المتصوفة والمتفقرة تتخذه دينا وإن لم تقل بألسنتها أو تعتقد بقلوبها أنه قربة فإن دينهم حال لا اعتقاد فحالهم وعملهم هو استحسانها في قلوبهم ومحبتهم لها ديانة وتقربا إلى الله وإن كان بعضهم قد يعتقد ذلك ويقوله بلسانه وفيهم من يعتقد ويقول ليس قربة لكن حالهم هو كونه قربة ونافعا في الدين ومصلحا للقلوب ويغلو فيه من يغلو حتى يجعل التاركين له كلهم خارجين عن ولاية الله وثمراتها من المنازل العلية بآرائهم من ينكر جميع أنواع الغناء ويحرمه ولا يفصل بين غناء الصغير والنساء في الأفراح وغناء غيرهم وغنائهن في غير الأفراح ويغلو من يغلو في فاعليه حتى يجعلهم كلهم فساقا أو كفارا وهذا الطرفان من اتخاذ ما ليس بمشروع دينا أو تحريم ما لم يحرم دين الجاهلية والنصارى الذي عابه الله عليهم كما قال تعالى سيقول الذين أشركوا لو شاء الله ما عبدنا من دونه من شيء نحن ولا آباؤنا ولا حرمنا من دونه من شيء وقال تعالى فيما رواه مسلم في صحيحه من حديث عياض بن حمار إني خلقت عبادي حنفاء فاجتالتهم الشياطين وحرمت عليهم ما أحللت لهم وأمرتهم أن يشركوا بي ما لم أنزل به سلطانا وقال في حق النصارى ولا يحرمون ما حرم الله ورسوله ولا يدينون دين الحق ومثال ذلك أن يحصل من بعضهم تقصير في المأمور أو اعتداء في المنهي إما من جنس الشبهات وإما من جنس الشهوات فيقابل ذلك بعضهم بالاعتداء في الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر أو بالتقصير في الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر والتقصير والاعتداء إما في المأمور به والمنهي عنه شرعا وإما في نفس أمر الناس ونهيهم هو الذي استحق به أهل الكتاب العقوبة حيث قال وضربت عليهم الذلة والمسكنة وباؤوا بغضب من الله وضربت عليه المسكنة (مجموع الفتاوى ج: 3/ص: 360)

وأما سماع الغناء على وجه اللعب فهذا من خصوصية الأفراح للنساء والصبيان كما جاءت به الآثار فإن دين الإسلام واسع لا حرج فيه (ج:3/ص:427)

Ушбу рисолани фақат Ўз розилиги ва дахшатли қиёмат кунида жаҳаннам азобидан нажот топишимга сабаб бўладиган амал қилишини Роббул-аламин Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қиламан!

Фойдаланилган китоблар:
  1. Муҳаммад бин Жарир Ат-Тобарийнинг тафсир китоблари;
  2. Муҳаммад бин Аҳмад Ал-Куртубийнинг тафсир китоблари;
  3. Ибни Касийрнинг тафсир китоблари;
  4. Ал-Бухорийнинг "صحيح البخاري" китоблари;
  5. Ат-Термизийнинг "الجامع الصحيح" китоблари;
  6. Аш-Шофиъийнинг "أحكام القرآن" китоблари
  7. Ибни Таймиянинг "منهاج السنة النبوية" китоблари
  8. Ибни Таймиянинг "مجموع الفتاوى" китоблари
  9. Ибнул-Коййим "إغاثة اللهفان" китоблари
  10. Ибни Хажар Ал-Аскалонийнинг "فتح الباري" китоблари ва бошқалар.