асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аёл киши бошқа бир аёл билан бевосита унинг баданини ушлаб ёки кўриб уни ўз эрига сифатлаб беришдан ман қилиш ҳақида3439 марта кўрилган 13- дарс Ўн бешинчи боб аёл киши бошқа бир аёл билан бевосита унинг баданини ушлаб ёки кўриб, уни ўз эрига сифатлаб беришдан ман қилиш ҳақидаги боб. عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تُبَاشِرُ المَرْأَةُ المَرْأَةَ، فَتَنْعَتَهَا لِزَوْجِهَا كَأَنَّهُ يَنْظُرُ إِلَيْهَا« رواه البخاري Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, дедилар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Аёл киши бошқа бир аёлнинг бевосита баданини ушламасин ва унинг баданига қарамасин, сўнгра ўз эрига эри у аёлга қараб тургандек қилиб сифатлаб бермасин”. Яъни, масалан, бир аёл бошқа бир аёлнинг баданини ушлаб, унинг мулойимлигини билса ёки унинг баданига кўзи тушиб, (яъни эркакларни кўзи тушмайдиган жойларига кўзи тушиб), унинг оппоқлигию бошқаларини кўргандан кейин, эрининг олдига бориб, вой фалончихон у экан, бу экан деб, худди эри уни кўриб тургандек сифатлаб бермасин. Кўриб тургандек дегани, сифатлашда жуда ҳам муболаға қилиб юрмасин. Бу дегани муболағасиз бўлса бўлаверади, дегани эмас. Аслида бу ерда умуман васфлашдан қайтариляпти. Кўп ўринлар ва муносабатлар бўладики, аёллар эркаклардан узоқ бўлган ҳолатларида ўзаро йиғинларда жамланишади. Тўй бўлсин, бошқа бирор бир зиёратлар; масалан, қўшни қўшниникига чиқиши бўлсин, ёки касални кўргани бориш бўлсин, ёки шунга ўхшаш йиғинларда аёллар жамланишиб қолишади. Аввалги дарсларимизда айтиб ўтдик, бу каби мунособатларга чиқишга шариат рухсат берган, чунки муслималарнинг ҳам бошқа бир муслималарда ҳақлари бор, бу ҳақларни ўташ керак. Айрим ҳолатларда аёллар бизларни кўрадиган эркаклар йўқ-ку, деб ўзлари ёлғиз бўлганларида анча эркин бўлиб қолишади ва кўп нарсадан бепарво бўлиб, авратларини очишмаса ҳам, ундан кўра бундоқроқ ҳолатларда бир-бирларига кўринишаверади. Яъни, уларни тўй ва шунга ўхшаш хурсандчилик мунособатларида албатта ҳар бир аёл иложи борича энг чиройли кийимини кияди, энг қимматбаҳо тақинчоқларини тақади, иложи борича топганини кийиб, суртиб бошқа қилиб, ўзига оро беради. Ўзини дугоналарининг олдида ва бошқаларнинг олдида чиройли кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу аёл киши табиатида бор нарса. Улар тўйда жамланишгандан кейин, вой, фалончихоннинг униси чиройли экан, пистончихоннинг буниси чиройли экан, деб бир-бирларига ҳаваслари келиб, бир-бирларини гапиришади. У ҳақида гапирилган аёллар ўзларидан кетишади, хурсанд бўлишади, иложи борича яна ҳам ўзларини гўзалроқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бу ердаги аёлларнинг ҳаммаси ҳам бир хил эмаслиги аниқ. Ҳаммаси ҳам шариат аҳкомларини билишавермайди. Шунинг учун шариат бу аёл кишини шунга ўхшаган ҳолатларда бошқа бир аёлдан унинг сифатларини кўрадиган бўлса, эрига келиб уни васфлаб беришдан қайтарди. Аёлларнинг яна бир одати бирор нарсани кўрадиган бўлса, вой фалончихонда уни кўрдим, буни кўрдим, у экан, бу экан деб айтишларидир. Бу аёллардаги хабар тарқатишга бўлган қизиқиш, улар бунга табиатланганлар. Демак, аёл киши бошқа бир аёлда, масалан, тўйга борганида ўзида бўлмаган нарсани кўриши мумкин. Гоҳи аёллар очиқроқ кийиниб келган бўлса, у унинг очиқ жойларини кўриши мумкин. Гоҳида бу аёлда ўша нарса бўлмайдида, оҳ, менда ҳам шундай бўлсайди, деб вой фалончининг фалон жойи ундай экан, фалон жойи бундай экан, деб айтиб бериши мумкин. Сочи узун экан, сочи мулойим экан, сочи сариқ экан, қизил экан ёки шунга ўхшаган аёл кишига тааллуқли бўлган сифатлар. Бу каби сифатларни кўргандан кейин эрига бориб айтиб беришлиги мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтардилар. Чунки, эр унинг ана шу сифатларини эшитган пайтда ўша сифатлар унга ёқиб, ўзининг хотинини ёмон кўриб қолиши мумкин, хотинини талоқ қилиб юбориши мумкин. Менга ўшнақа гўзал хотин керак, бор кетавер, сен талоқсан деб талоғни бериши мумкин. Ёки буни талоқ қилмаган тақдирда, нариги аёлга мафтун бўлиб қолиши мумкин. Ана ундан кейин у қўлдан келганича нима қилади? Ўша аёлни шу сифатларини кўришга ҳаракат қилади. Мумкин у бунинг йўлини қилиши ҳам, мақсадига эришиши ҳам мумкин, мақсадига эришолмай қолиши ҳам мумкин. Эришолмай қолган тақдирда ҳам, унинг қалбида ўша аёлга нисбатан бир майл қолади, ўзининг аёлидан нафратланиш бўлади. Бу васфлаб берувчи аёлнинг ўзига ҳам зиён. Яъни, бошқача қилиб айтганда уни нафақат динига, дунёсига ҳам зиён, чунки у бошқа бир аёлни сифатлаб берган пайтда эридан ажралиб қолиши мумкин. Масалан, бир аёл жуда ҳам чиройли кийиниб келган бўлса, сочлари ажойиб турмакланган, ранглари жуда ҳам ажойиб, кийган кийимларини ранглари у бетига суртган бўёқларига жуда ҳам мутаносиб тушган. Ўзи ҳам фалон ёшга кирибдию жуда ҳам келишган, ҳеч тириши йўқ, бошқаси йўқ, деб роса сифатласа, нариги аёл масалан, турмушсиз бўлиши мумкин, эрдан чиққан аёл бўлиши мумкин, эрсиз ўтирган аёл бўлиши мумкин, шундай бўлса бу эркак унга совчи қўйиб унга уйланса хайр, ундан бошқасини қилсачи?! Шунинг учун аёл киши ўз эрига бўлсин, бошқасига бўлсин, унга бегона бўлган аёлни батафсил бўлсин, оддий бўлсин васфлаб бериши мумкин эмас. Жамиятда бунинг орқасидан қанча оилаларнинг бузилиб кетиши бўлган. Шунинг учун аёллар бу нарсада жуда ҳам эҳтиёт бўлишлари керак. Аёл киши бошқа бир аёлнинг эҳтиёжи туфайли масалан, дейлик у аёл касал бўлиб қолган, уни бир масаж қилиб, уқалаб қўяй сизни деди, у уни уқалаб қўйди. Уқалаганда унинг баданининг юмшоқлиги ёки бошқалиги уни жуда ҳам ажаблантирди. Кейин у эрининг олдига қайтганида фалончи бетоб бўлиб қолган экан, уқалаб қўйгандим бай-бай унинг баданларининг момиқлиги ваҳоказо деса унинг эри учун бу нима? Фитна! Ёки дори суртиб қўйиши мумкин, масалан, елкасига бўлсин, белига бўлсин. Бирор-бир жойига дори сутртиш лозим бўлиб қолса, албатта аёл кишининг аёл кишига нисбатан аврати эркакларникига ўхшайди. Белдан яъни киндигидан юқорисини тиззасидан пастини кўрса бўлаверади, олд томони бўлсин, орқаси бўлсин фарқсиз. Масалан, унинг баданини очиб дорини суртаётганда унинг терисидан ажабланиши мумкин, машааллоҳ, сиз оппоқ экансиз, бирорта доғингиз йўқ экан ваҳоказо дейиши мумкин ва бу нарсаларни эрига бориб айтиши мумкин. Бу нарсаларни айтишдан аёл киши қайтарилган. Демак, бу ерда ибрат фақат бир аёл бошқасини сифатлаши мумкин эмаслигидагина эмас, балки аёллар ҳам жамланган пайтларида иложи борича мастур кийинишлари лозим бўлади. Нозик жойларини кўрсатмасликлари, масалан, баданларининг ҳажмини васфлаб турадиган тор, рангини билдирадиган юпқа кийимларни киймасдан жамланишлари лозим бўлади. Чунки, улар биз ўзимиз ўртоқлармиз-у, яқинларимиз, қўшниларимиз-у деб масалан, эрни олдидагина киядиган кийимларида уларга кўринадиган бўлсалар, у аёл яъни нариги аёл жоҳиллигидиган уйига чиқиб олиб эрига васфлаб берадиган бўлса, айни муаммо ҳосил бўлади. Шунинг учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг, қўшнингизни ўғри тутманг. Ҳар бир аёл ўзига эҳтиёт бўлсин. Бўлиб ҳам, ҳозриги замонда, аввалги замонда Расулуллоҳ соллоллаҳу алайҳи ва саллам эрига худди кўриб тургандек қилиб васфлаб бермасин дедилар. Бугунги кунда бутун инсонларга етган бир бало, дард шуки, улардан бири нима нарсадан ажабланса, — энди камера кўтариб юриш йўқ ҳозирги замонда — шундай телефонни очиб камерада ширқ эткизиб расмга олади, ҳалиги аёлни ўрнида расмга олади. Бу маҳрамиди, номаҳрам эди, бегона эди, аёл киши эди, эркак киши эди, буни биров кўриши мумкин, мумкин эмас эди... Айтадики, бу ўзимнинг телефоним. Ўзингни телефонингни эринг кўрмайдими, аканг кўрмайдими? Ўғлинг кўрмайдими? Кўриши мумкин-ку! Доим сен уни қўлингга олиб ёки ёстиғингни тагига қўйиб ухламайсан-ку! Эркакларнинг қўлига тушиши мумкин-ку, тушмаган тақдирда бир кун бузилиши мумкин, бузилганидан кейин устага оборади, уста уни очиб, унинг ичидаги бутун расмларни чиқариб олиши мумкин. Чиқармаган тақдирда томоша қилиши мумкин. Нимага сабаб бўлинди? Ҳаром ишга сабаб бўлинди. Бунинг орқасида тасвир—суратга олишнинг орқасида жуда ҳам балолар кўп. Аёллар расмга тушишдан ёки туширишдан ниҳоятда ўзларини эҳтиёт қилишлари керак. Гоҳилар мен расмга олмайман деб айтиши мумкин. Бошқалар уни олиши мумкин, билдирмасдан олиб қўйиши мумкин. Машғул турганда олиб қўйиши мумкин, кейин олиб бориб фалончихонни қаранг деб эрига кўрсатиши мумкин. Бундан кейин томматул кубро бўлади. Ушбу ҳадисимиздан олинадиган фойдалар: Биринчи фойда: Аёл киши бошқа аёлларнинг олдида юз ва кафтларидан бошқа жойларини очмаслиги лозим. Ёки одатда аёллар билан ўтирилган пайтда очилиш мумкин бўлган масалан, билакларини очиши мумкин ундан бошқа жойларини очмасликлари керак. Иккинчи фойда: Аёллар эрларидан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасликлари керак, хусусан бегона эркакларга васфлаб бериши мумкин бўлган аёлларнинг олдиларида. Аёл зийнатлансин, ясансин лекин эрига қилганчалик қилиб бошқаларни олдида ясанмасин. Афсуски, аксар аёллар эрларининг олдида рўдапо, меҳмонга кетаётганда гўзаллик маликаси ёки шунга ўхшаган келинчакдай бўлиб ясаниб олади. Учинчи фойда: Эркакларни аёлларга қарашдан ман қилиш. Бу билвосита бўлсин, бевосита бўлсин. Масалан, унинг аёл кишининг суратига қараши ёки аёлни сифатлаб берилаётганда васфга қулоқ тутиши. Агар бирон эркакка аёли бошқа бир аёлни сифатлаб бераётган бўлса, уни тезда оғзини ёпиш керак. Тўртинчи фойда: Аксар ҳолатда аёллар эрларининг олдида бошқа аёлларнинг айтилиши мумкин бўлмаган хабарларини гапириб ўтиришади. Шундай қилишадиган бўлса, эркаклар уларни бундан қайтаришлари керак бўлади ва уларга ваъз қилиб яъни панд-насиҳат қилиб Аллоҳ таолога итоатга буюришлари керак бўлади. Бешинчи фойда: Икки аёл бир-бирининг бадани бевосита бир-бирига тегадиган даражада бир ёпинчиқ остларида бўлишлари мумкин эмас. Бу либоссиз ҳолатда эмас, умуман бу бир-бирларига тегадиган даражада. Олтинчи фойда: Бу ҳадисдан яна олинадиган нозик фойда аёл киши юзини ўраши лозим экан. Агар аёл киши юзини очавериши мумкин бўлганда, эркак киши аёли уни васфлаб беришига муҳтож бўлмасдан унинг ўзи аёлни кўриб олиши мумкин бўларди. Зеро, жамолнинг 90 фоизи юзда қолган 10% и баданнинг қолган қисмида. Еттинчи фойда: Бегона эркаклар ўзларига бегона бўлган аёлларга бирор бир шаръий ҳожатсиз қарашлари мумкин эмас. Бундай қилишлари мункар иш ҳисобланади. Саккизинчи фойда: Сифатлаб бериш кўришнинг ўрнига ўтади. Яъни, сифатлаб берганда худди кўргандек бўлади. Гоҳи аёллар эрларга масалан бирор-бир дугонаси бўлсин, бирор-бир яқини бўлсин агар кўзи ёрийдиган бўлса, хайрият табиий бўлди, бирон игна тикилмади ё бошқа бўлмади, уч игна тикилди, беш игна тикилди ёки ваҳоказо деб яъни аёл кишининг энг нозик жойларини хабарини ҳам бериб туришади. Эрга буни эшитишликни нима манфаати бор? У бошқа бегона аёл бўлса, ўзинг бўлсанг бошқа гап. У умуман бегона аёл бўлса, бу хабарни унга айтишликни нима қизиғи бор? Бу гаплар аксар эр-хотинлар орасида ош-нон бўлиб қолган. Оддий бўлиб қолган. Шариатимиз бу гаплардан қайтарган, шунинг учун аёллар диққатли бўлсинлар. Агар улар диққатли бўлмасалар, эркаклар уларнинг оғзини ёпсинлар! |