асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳ валийларининг сифатлари2947 марта кўрилган Аллоҳ валийларининг сифатлариИнсонлар ичида Раҳмоннинг дўстлари ва шайтоннинг дўстлари борлиги маълум бўлган бўлса, Аллоҳ ва Расули икки тоифанинг орасини ажратиб қўйгани каби улар орасини ажратиб олиш лозим бўлади. Аллоҳнинг дўстлари: тақводор мўминлардир, бу ҳақида Аллоҳ таоло: «Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир.» деди. (Юнус: 62, 63). Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўришБошқа бир ҳадисда: «Мен Ўз дўстларимнинг ўчини худди урушқоқ шер ўч олгани каби оламан». Чунки, Аллоҳнинг авлиёлари У Зотга иймон келтириб, У Зотни дўст тутганлар, У яхши кўрадиган нарсани яхши кўрганлар, У ёмон кўрадиган нарсани ёмон кўрганлар, У рози бўладиган нарсадан рози бўлганлар, У ғазабланадиган нарсадан ғазабланганлар, У буюрадиган нарсага буюриб, қайтарганидан қайтарганлар, унга берилишини севган кишига бериб ва унга берилмаслигини суйган кишидан ман қилганлар. Бу Термизий ва бошқа ровийлар ривоят қилган ҳадисда айтилганидек: «Иймоннинг энг мустаҳкам арқони: Аллоҳ йўлида муҳаббат ва Аллоҳ йўлида ёмон кўриш». (Бу ҳадис Термизийда эмас, балки Имом Аҳмад, Таёлисий ва Ибн Аби Шайба муснадларида ҳамда Байҳақийнинг Шуабул иймонида ривоят қилинган). Яна бошқа ҳадисда Абу Довуд ривоят қилган: «Ким Аллоҳ учун севса ва Аллоҳ учун ёмон кўрса ва Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман қилса, иймонни мукаммал қилибди». (Абу Довуд) «Дўстлик» адоватнинг зиддидир. Дўстлашишнинг асл-асоси муҳаббат ва яқинликдир. «Адоват»нинг асл-асоси эса ёмон кўриш ва узоқлашишдир. Дўст тоат-ибодатларни дўст тутгани, яъни уларга эргашгани учун дўст деб номланган ҳам дейилади. Лекин биринчи таъриф саҳиҳроқ. Валий деб яқин кишига, яъни қариндошга айтилади. Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ нинг қуйидаги сўзлари ўша маънода: «Фароизларни (меросда белгиланган улушларни) ўз аҳлига беринглар. Нима қолган бўлса, у энг яқин эркак кишига бўлади». Яъни, маййитга энг яқин бўлган эркак кишига қолади. Бу ерда ҳукм эркаклар учун хослигидан «эр киши» лафзи билан таъкидладилар. Унда эркак ва аёллар иштирок қилмайди. Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ закот ҳақида ҳам шу маънода айтганлар: «Икки ёшга тўлган нор туя». (Байҳақий) Демак, Аллоҳнинг валийси У Зот севиб, рози бўладиган, У ёмон кўриб ғазаб қиладиган, уларга буюриб ва қайтарадиган нарсаларда Унга мувофиқ ва эргашувчи бўлса, Унинг бундай дўстига душманлик қилувчи У Зотга ҳам душман бўлади. Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингизни дўст тутманглар!». (Мумтаҳана: 1). Ким Аллоҳнинг дўстларига душманлик қилса, дарҳақиқат Аллоҳга душманлик қилибди. Кимки Аллоҳга душманлик қилган бўлса, Унга қарши уруш очибди. Шунинг учун Аллоҳ: «Ким Менинг дўстимни ҳорлаган бўлса, шубҳасиз у Менга қарши майдонга тушибди» деди. (Давоми бор) |