асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллоҳ таолонинг Ас-Саййид исмининг маъноси3650 марта кўрилган Аллоҳнинг бу исми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида келган. Абу Довуд яхши санад билан Абдуллоҳ ибн Шиххир разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда дедилар: انْطَلَقْتُ فِي وَفْدِ بَنِي عَامِرٍ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَقُلْنَا: أَنْتَ سَيِّدُنَا، فَقَالَ: «السَّيِّدُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى» قُلْنَا: وَأَفْضَلُنَا فَضْلًا وَأَعْظَمُنَا طَوْلًا، فَقَالَ: «قُولُوا بِقَوْلِكُمْ، أَوْ بَعْضِ قَوْلِكُمْ، وَلَا يَسْتَجْرِيَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ» Абдуллоҳ ибн Шиххир разияллоҳу анҳу айтадики: “Мен Бану Омирнинг вакиллар гуруҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнадим. Етиб борганимизда ул зотга қараб дедик: Сиз бизнинг саййидимизсиз. Ул зот: "Саййид Аллоҳ табарока ва таолодир" дедилар. Биз дедик: Сиз бизнинг энг афзалимизсиз ва ичимизда дўстларга меҳрибон, душманларга қаҳрлисисиз. Ул зот дедилар: "Ўзларингни оддий гапларингни гапиринглар ёки шу айтган сўзингларни баъзиларини айтинглар, шайтон сизларни ўз йўлига солиб, олиб кетиб қолмасин (ёки шайтон сизларни ҳар хил гапларни гапиришга журъатлик қилиб қўймасин)" дедилар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, ул зот Аллоҳнинг ушбу сўзини қуйидагича тафсир қилганлар: “الله الصمد” яъни Саййидлигида мукаммал бўлган, камолотга етган Саййид, деган маънода. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Саййид Аллоҳдир" деган сўзларидан мақсад ҳақиқий саййидлик Аллоҳ азза ва жалла учун, саййидлик Унинг ёлғиз ўзига, мулк, яратиш тадбир жиҳатидан ва бандалар томонидан унга хорлик, бўйсуниш ва ҳокисорлик жиҳатидан фақат Унгагина лойиқ бўлгандир, ҳақли бўлгандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу коинотда тенгсиз тадбир ва тасарруф у учун бўлган Саййид, Ул зот тоат-ибодат, ҳокисорлик, бўйсуниш, шериксиз ёлғиз Унинг Ўзигагина қилинадиган Саййиддир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бирорта тенги бўлмаган ҳолда махлуқотларида тасарруф қилувчи саййид бўлганидек, шериксиз маъбуди саййид бўлиши ҳам вожибдир. Аллоҳ таоло деди: “قُلْ أَغَيْرَ اللَّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ” “Айтинг эй Пайғамбар: "Аллоҳ барча нарсаларнинг Рабби бўлсаю мен ундан бошқа Рабни истайинми?!” Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо “أَبْغِي رَبًّا” оятининг тафсирида айтганларки: Яъни, Саййид илоҳни излайинми? - маъносида деганлар. “وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ " Ибн Жарир ат-Табарий айтганлар: У ўзидан бошқа ҳамма нарсани саййиди, тадбир қилувчиси ва ислоҳ қилувчиси бўлган зот. Мана шу — ширк ва шерикларни ушлашнинг ботил эканига энг очиқ ҳужжат ва энг аниқ далилдир. Ким Аллоҳ таолодан бошқа саййидни ушласа, у ўлиб кетганлардан бўладими, тириклардан бўладими, баб-баробар унда наф келтириш ёки зарарни даф қилишни эътиқод қилса ёки унга бирор ҳожатини боғласа, ундан ғамини, ташвишини кеткизишини ёки шунга ўхшаш бирор нарсани талаб қиладиган бўлса, у буюк Аллоҳга ширк келтирган бўлади. Бир қанча қавмлар қабрда ётган ўликларга эътиқод қилишга мубтало бўлганлар. Улар қабрда ётган кишиларга "Саййид" деб, "Фалончи пирим" деб лақаб беришган ва уларга эътиқод қилишади, уларга илтижо қилишади, уларнинг олдиларида ҳокисор турадилар. Бу билан улар тавҳидларини бузадилар ва тавҳидга зид бўлган, уни бузадиган нарсалар билан тавҳидларини булғайдилар. Сиз сўзимизнинг бошида ўтган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавҳид қўрғонини қандай ҳимоя қилганлиги ва уни қандай қилиб сақлаганлигини, ширк йўлларини қандай қилиб тўсганлиги ҳақида тааммул қилинг, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Сиз бизнинг саййидимизсиз дейишларига, ул зот дарҳол жавоб бериб айтдиларки: "Саййид Аллоҳ табарока ва таолодир", сўнгра улар ҳақ сўзни айтган бўлсаларда; Расулуллоҳда бор нарсаларни, яъни саййидлиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг афзал эканликлари, дўстларга меҳрибон, душманларга қаҳрли эканликларини айтишлари билан, бу нарсаларнинг ҳақ бўлиши билан бирга, Ул зот: "Шайтон сизларни ўз йўлига солиб кетиб қолмасин" дедилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одам зурриётининг саййиди, Аллоҳ бандалари ичида энг афзали, муттақинларнинг имомидирлар. Шундай бўлсада ул зот Аллоҳ таоло у кишига бандалик, убудият мақомини мукаммал қилиб берган пайтда, бу мақомни ҳимоя қилиб, буни мадҳ билан муқобала қилинишини кариҳ кўрдилар. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан бу умматни бу каби ишларни тарк қилишга йўллаш, тавҳид мақомини унга уни бузиб қўядиган ёки уни заифлаштириб қўядиган ширк ва унинг воситалари кириб қолишидан ҳимоя қилиш бордир. Бу воситалар қалбларнинг ёлғиз Аллоҳ таолодан бошқасига қилиниши мумкин бўлмаган махлуқотларга боғланиши ва улар олдида ҳокисорлик қилиши каби нарсаларга буриб қолишидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан барчаларимизни Ўз тавҳидида собит қилиб ўзидан бошқа бирон кишини "саййидим" деб, "ҳазратим" деб илтижо қилишдан Ўзи паноҳ беришни сўраймиз. |