асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Мажид исмининг маъноси4317 марта кўрилган
Иккинчиси Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидаки: “……” Ал-Мажид сўзи Ал-Мажийду бўлиб раф билан Аллоҳ таолога сифат қилиб ўқилган, жар билан Ал-Мажийди деб Аршга сифат қилиб ўқилган. Бу ерда раф билан ўқилган, ушбу оятнинг маъноси: “У Ғафурдир, Вадуддир, Арш соҳибидир, Мажиддир.” Мажид исми ёлғиз бўлмаган, кўплаб васфларга далолат қилувчи асмоул-ҳуснолардан биридир. Унинг маъноси: сифатлари кенг қамровли, буюк васфлари кўп ва улуғ дегани. Аллоҳнинг Мажидлиги Унинг васфаларини буюклиги, кўплиги ва кенглигига, Унинг мулки ва салтанатининг катталигига, У бандалар Уни кенг қамровли билишлари мумкин бўлмаган мутлақ жамол, мутлақ жалол, мутлақ камол билан ёлғиз эканлигига боғлиқдир. Аллоҳ азза ва жалла ўз китобида бир қанча оятларда ўзини олқишлади. Балки, Қуръони Каримнинг ҳаммаси Аллоҳ азза ва жаллани улуғловчи ва олқишловчи китобдир. Қуръони Каримда Аллоҳнинг гўзал исмларини, олий сифатларини, ҳикматли-доно ишларини зикр қилишдан холи бўлган бирон бир оят йўқдир. Қуръондаги энг буюк оятлар мана шу нарсаларни ўз ичига олган. Масалан, Қуръони Каримдаги энг буюк оят Оятал-курси, унда Аллоҳнинг гўзал исмларидан бештаси бор ва унда Аллоҳ таолонинг сифатларидан йигирмадан зиёди бордир. Қуръонинг учдан бирига тенг келадиган ихлос сураси Аллоҳнинг гўзал исмлари ва улуғ сифатларини баён қилиш учун хосланган. Қуръони Каримдаги энг буюк сура-фотиҳа сурасининг ярми Аллоҳ таолога сано айтиш ва уни улуғлашдир. Имом Муслим Саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан ривоят қилганлар, дедилар: Мен расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деётганларини эшитдим: Аллоҳ таоло деди: “Мен намозни ўзим ва бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам учун сўраган нарсаси бўлади. Агар банда “……” Аллоҳ таоло бандам менга ҳамд айтди, — дейди. Агар банда “……” Аллоҳ таоло бандам менга сано айтди, — дейди. Агар банда “……” Аллоҳ таоло бандам мени улуғлади, — дейди. Намоз ўқувчи қачонки ташаҳҳудга ўтирса, Аллоҳ таолога сано айтади, Уни улуғлайди ва сўзларини “Иннака Ҳамидун Мажид” деб якунлайди: Албатта Сен Ҳамид ва Мажид зотсан деб. Намозининг аввали ҳамд ва тамжид, яъни улуғлаш, охири ҳам ҳамд ва тамжид, балки намознинг ҳаммаси Ҳамидун Мажид бўлган, аҳлуссанаи вал-мажд бўлган Зотга ҳамд айтиш ва уни улуғлашга қурилгандир. |