Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ҳамид исмининг маъноси

3271 марта кўрилган


Бу исм Қуръони Каримда ўн етти маротаба такрор келган. Аллоҳ таоло деди: “......” Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтожсизлар. Аллоҳ эса Ғаний, Ҳамиддир.”

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: “......” “Улар яхши сўзларга йўлландилар ва улар Ҳамиднинг сиротига-йўлига йўлландилар.”

Ҳамиднинг маъноси: У учун ҳамднинг ҳаммаси бўлган зот. У зотида ҳам, исмларида ҳам, сифатларида ҳам маҳмуд, яъни мақталган зот дегани. Энг гўзал исмлар ва энг мукаммал сифатлар Унингдир. Ҳамд сифатларнинг энг кенги, мақтовларнинг энг умумийси, саноларнинг энг буюгидир. Чунки, Аллоҳ таборока ва таолонинг барча исмлари мақтовга лойиқдир, барча сифатлари мақтовга лойиқдир, барча ишлари мақтовга лойиқдир, аҳкомлари мақтовга лойиқдир, адолати мақтовга лойиқдир, душманларидан интиқом олиши мақтовга лойиқдир. Унинг дўстларига, авлиёларига эҳсони ва фазли мақтовга лойиқдир. Унинг яратиши ва буйруғи Аллоҳнинг ҳамди билан қойим бўлган, Аллоҳнинг ҳамди билан бор бўлган ва Аллоҳнинг ҳамди билан зоҳир бўлган. Аслида яратиш ва буйруқнинг ғояси ҳам ҳамд эди, яъни Аллоҳ таолога ҳамд айтиш эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳамди бу нарсаларнинг ҳаммасининг сабаби, ғояси ва уни зоҳир қилувчи нарсадир.

Аллоҳ таолога ҳамд айтиш ҳар бир нарсанинг руҳидир. Ҳамма нарсанинг қоим бўлиши Аллоҳнинг ҳамди биландир. Мавжудотларда Аллоҳ таолонинг ҳамдининг жорий экани ва унинг асарларининг кўриниши кўзлар билан ва ақллар билан кўрилган нарсадир. Шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ҳамд икки турли бўлади: Аллоҳнинг бандаларига қилган эҳсонига ҳамд айтиш, бу шукр қабилидандир ва Аллоҳ таоло ўзи мустаҳиқ бўлган, камолот сифатлари учун ҳамд айтиш. Бу турдаги ҳамдга фақат камолот сифатлари билан сифатланган зотгина лойиқ бўлади.

Аллоҳ таоло ўз китобини-Қуръони Каримни ҳамд билан бошлади, Қуръондаги баъзи сураларни ҳамд билан бошлади, яратишини ҳамд билан бошлади ва ҳамд билан якунлади.

Аввалда ҳам охирда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин. Зоҳирда ҳам ва ботинда ҳам Аллоҳга шукр бўлсин. У Ҳамидун Мажид бўлган зотдир.