Чоршанба 4 Декабрь 2024 | 2 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ас-Салам исмининг маъноси

4107 марта кўрилган


Салом исми Қуръони Каримда бир маротаба Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида келган: “……” “У Аллоҳ Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган ёлғиз илоҳдир. У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Мўминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутаккабирдир. Аллоҳ таолони улар ширк келтираётган бут-санамлардан поклайман.” Бу улуғ исмнинг маъноси: зотида, сифатларида ва феълларида-қилаётган ишларида комил бўлганлиги учун барча айбу нуқсонлардан саломат деганидир. Ул зот Аллоҳ жалла ва ало барча эътиборлар билан ҳақиқий саломат бўлган зотдир. У зотида барча хаёлга келиши мумкин бўлган айбу нуқсонлардан саломат. У сифатларида барча айбу нуқсонлардан саломат. У қилаётган ишларида-феълларида барча айбу нуқсондан, ёмонликдан, зулмдан ва ҳикматсиз воқеъ бўладиган ҳар қандай ишдан саломатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хотиндан, боладан саломатдир. У ўхшашдан, тенгдан ва Унинг мислидек бошқа бировнинг бўлишидан саломатдир. У тенгдош ва шерикдан саломатдир.

Бу исм Аллоҳ таолонинг барча сифатларини ўз ичига олади. Аллоҳ жалла ва алонинг сифатларидан ҳар бири барча айбу нуқсондан саломатдир. Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ бу масалага алоҳида тўхталган ва бу хусусда жуда ҳам пухта ва батафсил гапни гапирганлар; сўзларининг охирида шундай деб якунлаганлар: “Сиз унинг Салом исми Аллоҳ таборака ва таоло ундан покланган ҳар бир нарсани қандай қилиб ўз ичига олганлиги ҳақида таъаммул қилинг. Бу исмни ёд олган қанча кишилар борки, бу исм ўз ичига олган мана шу сирлар ва маъноларни англамайди.”

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўзининг гўзал исмларини англаб, тушуниб ўрганишимиз ва уларнинг тақозосига кўра амал қилишимизни барчаларимизга насиб айласин. Бу дарсларни қилишимиздан мақсад ҳам мана шу.