асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ал-Карим Ал-Акрам исмларининг маъноси5663 марта кўрилган
Ушбу оятни Ал-Кариму деб яъни Аллоҳ таолога каримни сифат қилиб домма билан ўқигаларнинг қироатига кўра оятнинг маъноси: “Ҳақ бўлган, подшоҳ бўлган, Малик бўлган Аллоҳ таоло абас ишлардан ва бундан бошқа ўзига лойиқ бўлмайдиган ишлардан олий бўлди. Олийдир Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқ. У барҳақ маъбуддир. Аршнинг Рабби бўлган Карим зотдир”. Аксар қироатларда “……” деб Карим Аршга сифат қилинган. Аллоҳга сифат қилинганда бу Карим исмининг Қуръондаги учинчи ўрни бўлади. Акрам исми Қуръони Каримда бир жойда келган бу ушбу оятда: “……” “Ўқинг, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳолбуки, Раббингиз Акрамдир. Бирор саҳоватли карим унга тенг кела олмайди”. Бу икки исм карамни-саҳоватни Аллоҳ азза ва жаллага васфлигининг собитлигига далолат қилмоқда. Карам лафзи бутун яхшиликлар ва мақтовли ишларни жамловчи сўз бўлиб у билан қуруқ бериб қўйишнинг ўзи мақсад қилинмайди. Балки, ундан беришнинг энг мукаммал маъноси тушунилади. Шунинг учун ҳам аҳли илмлардан ушбу исмнинг маъносида жуда ҳам кўп қавллар келган. Бунинг маъноси хусусида яхшилиги ва атоси кўп дейилган. Яна бир қавлда ҳайри, яхшилиги доимий дейилган. Яна бир қавлда Унинг қадри улуғ, шаъни буюк дейилган. Яна бир қавлда У камчилик ва офатлардан пок дейилган ва яна бир қавлда бунинг маъноси икром қилувчи, неъмат берувчи, марҳамат қилувчи дейилган. Ва яна бир қавлда эвазсиз берадиган зот дейилган. Яна бир қавлда сабабсиз берадиган зот дейилган. Яна бир қавлда муҳтож бўлгану, муҳтож бўлмаган одамга берадиган зот дейилган. Яна бир қавлда агар ваъда қилса вафо қиладиган зот дейилган. Бошқа бир қавлда эса катта бўлсин, кичик бўлсин ҳожатларнинг ҳаммаси унга арз қилинадиган зот дейилган ва яна айтилганки, унга тавассул қилиб боғланган одамни зое қилмайдиган, унга бош уриб борган одамни тарк қилиб қўймадиган зот дейилган. Бу исмнинг маъносида яна айтилган сўзлардан бири: гуноҳларни кечадиган ва ёмонликларни мағфират қиладиган зот. Ва бундан бошқа бу буюк исмнинг маъносида айтилган сўзлар бор бу маъноларнинг ҳаммаси ҳақ, чунки бу исм ёлғиз бир маъно эмас балки кўплаб маъноларга далолат қилувчи гўзал исмлардан биридир. Агар сиз бу исмнинг маъносида айтилган ҳамма маъноларни эътиборга оладиган бўлсангиз бу эътибор туфайли Аллоҳ таолога вожиб бўлган ҳисобсиз улуғ маънолар ва гўзал сифатларни билиб оласиз. Каримул-Акрам бўлган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин. |