Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

080. Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш

3665 марта кўрилган

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّاسُ يُؤْمَرُونَ أَنْ يَضَعَ الرَّجُلُ الْيَدَ الْيُمْنَى عَلَى ذِرَاعِهِ الْيُسْرَى فِي الصَّلاةِ (رواه البخاري).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Одамлар (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида) намозда ўнг қўлини чап билаги устига қўйишга буюриларди.

عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلاةِ كَبَّرَ وَصَفَ هَمَّامٌ حِيَالَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ الْتَحَفَ بِثَوْبِهِ ثُمَّ وَضَعَ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى فَلَمَّا أَرَادَ أَنْ يَرْكَعَ أَخْرَجَ يَدَيْهِ مِنْ الثَّوْبِ ثُمَّ رَفَعَهُمَا ثُمَّ كَبَّرَ فَرَكَعَ فَلَمَّا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَفَعَ يَدَيْهِ فَلَمَّا سَجَدَ سَجَدَ بَيْنَ كَفَّيْهِ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдимки, намоз бошлаётганларида такбир айтиб қўлларини қулоқлари яқинига кўтардилар, сўнгра қўлларини кийимлари остига киритиб, ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйдилар. Рукуъ қилмоқчи бўлганларида қўлларини кийим ичидан чиқариб кўтардилар, сўнг такбир айтиб рукуъ қилдилар. «Самиъаллоҳу лиман ҳамида» деб қўлларини кўтардилар. Саждага борганларида икки кафтлари орасига сажда қилдилар.

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي فَوَضَعَ يَدَهُ الْيُسْرَى عَلَى الْيُمْنَى فَرَآهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَضَعَ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу чап қўлини ўнг қўли устига қўйиб намоз ўқиётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўрдилар ва ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб қўйдилар.

Шарҳ:

Намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб туриш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган суннат амаллардан. Шунингдек бу ҳолат Аллоҳ таоло олдида бўйсинган, ҳокисор ҳолатда туришга муносиб ҳайъатдир. Бу ҳолат намозхонга намозда ақл ҳушини жамлашга ва хушуъ билан туришга ёрдам беради.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш суннат.
  2. Қўлни боғлагандан кейин қаерга қўйиш ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Жумҳур уламолар наздида қўл кўкрак билан киндик орасига қўйилади. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ наздида қўл киндик остига қўйилади.