асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
079. Намознинг сифати: Такбиратул-эҳром3580 марта кўрилган عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ الْمَسْجِدَ فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَدَّ وَقَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ» فَرَجَعَ يُصَلِّي كَمَا صَلَّى ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ» ثَلاثًا، فَقَالَ: «وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا أُحْسِنُ غَيْرَهُ فَعَلِّمْنِي» فَقَالَ: «إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلاةِ فَكَبِّرْ ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلاتِكَ كُلِّهَا» (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирдилар. Бир киши ҳам масжидга кириб намоз ўқиди-да, сўнг келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саломига алик олиб: «Боринг, намозингизни қайта ўқинг, сиз намоз ўқимадингиз», дедилар. У киши қайтди ва аввал қандай намоз ўқиган бўлса, шундай намоз ўқиди, сўнг келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Боринг, намозингизни қайта ўқинг, сиз намоз ўқимадингиз», дедилар. Мана шу ҳолат уч марта такрорлангач, ҳалиги киши: «Сизни ҳақ билан жўнатган Зотга қасамки, мен бундан яхшироқ намоз ўқишни билмайман, менга ўргатинг» деди. Шунда ул зот: «Агар намозга турсангиз (такбиратул-эҳромга) такбир айтинг, сўнгра Қуръондан муяссар бўлганича ўқинг, сўнгра рукуъ қилинг ва рукуъда хотиржам туринг, сўнгра рукуъдан бошингизни кўтаринг, қоматингиз тик бўлсин, сўнгра сажда қилинг ва саждада хотиржам туринг, сўнгра бошингизни саждадан кўтариб, хотиржам ўтиринг ва барча намозингизни шу зайлда ўқинг», дедилар. عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ افْتَتَحَ التَّكْبِيرَ فِي الصَّلاةِ فَرَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ يُكَبِّرُ حَتَّى يَجْعَلَهُمَا حَذْوَ مَنْكِبَيْهِ وَإِذَا كَبَّرَ لِلرُّكُوعِ فَعَلَ مِثْلَهُ وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَعَلَ مِثْلَهُ وَقَالَ رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ وَلا يَفْعَلُ ذَلِكَ حِينَ يَسْجُدُ وَلا حِينَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ مِنْ السُّجُودِ (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдимки, намозни такбир билан бошладилар, такбир айтган пайтларида икки қўлларини икки елкалари баробарида кўтардилар. Рукуъга такбир айтганларида ҳам худди шундай қилдилар. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганларида ҳам шундай қилдилар ва «Роббана ва лакал ҳамд» дедилар. Саждага борганларида ва саждадан бош кўтарганларида бундай қилмадилар. عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلاةِ رَفَعَ يَدَيْهِ مَدًّا (رواه الترمذي و أبو داود). Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар намозга турсалар қўлларини кўтарар эдилар. Шарҳ:Такбиратул-эҳром – намозга кириш вақтида Аллоҳу акбар деб қўлни кўтариш, бизда “қулоқ қоқиш” ҳам дейилади. Такбиратул-эҳром намоз рукнларидан бири бўлиб, ким уни қасддан ёки бепарволик билан тарк қилса намози дуруст бўлмайди. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|