асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
050. Таҳоратни синдирадиган нарсалар3939 марта кўрилган عَنْ صَفْوَان بْن عَسَّالٍ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفَرًا أَوْ مُسَافِرِينَ أَنْ لا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهِنَّ إِلاَّ مِنْ جَنَابَةٍ لَكِنْ مِنْ غَائِطٍ وَبَوْلٍ وَنَوْمٍ (رواه الترمذي). Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳу шундай дейди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар сафарда бўлсак, уч кеча-кундуз маҳсимизни ечмас(дан масҳ тортиш)га буюрар эди, фақатгина жунуб ҳолатда (ғусл учун маҳсини ечар), лекин катта ва кичик қазои ҳожат ҳамда уйқу учун (ечмай масҳ тортар эдик.) عَنْ سَعِيدٍ وَعَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ شُكِيَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ قَالَ لَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: - «Намози ичида таҳорати бузилганга ўхшаб хаёлланган одам нима қилади?» деб сўради. - «Товушини эшитмагунича ёки ҳидини сезмагунича намозидан чиқмайди», дедилар. عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه قال: "كُنْتُ رَجُلاً مَذَّاءً فَاسْتَحْيَيْتُ أَنْ أَسْألَ رَسُولَ اللهِ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِمَكانِ ابْنَتِهِ مِنِّي فَأَمَرْتُ الْمِقدادَ بْنَ الْأَسْوَدَ فَسَألَهُ، فَقالَ: اِغْسِلْ ذَكَرَكَ وَتَوَضَّأ (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен сермазий одам эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга куёв бўлганим учун У кишидан сўрашга уялиб, Миқдод ибн Асвадни сўраб беришга буюрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олатингни юв ва таҳорат ол» дедилар. ШарҳМазкур ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратни синдирадиган амалларнинг хабарини берганлар. Юқорида зикр қилинган амалларнинг биронтаси таҳоратли одамда содир бўлса, у таҳорат билан қилиниши лозим бўлган амаллар олдидан янги таҳорат олиши лозим бўлади. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
|