асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
049. Таяммум3847 марта кўрилган Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 43 - оятида шундай дейди: «...сув топа олмасангиз, покиза тупроқни қасд қилинглар ҳамда ундан юз ва қўлларингизга суртинглар.» Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мендан аввалги Пайғамбарларнинг биронтасига берилмаган бешта нарса менга берилди: Бир ойлик масофадан туриб-душманларни-қўрқув олиши билан менга зафар берилди ва менга Ер масжид ва таҳур-покловчи қилинди. Умматимдан қайси одам қаерда бўлмасин намоз вақти бўлиб қолса, намозини ўқиб олаверади...», дедилар. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени иш билан бир жойга юбордилар. Жунуб бўлиб қолиб, ғусл қилгани сув топмай, ҳудди ҳайвонлар тупроққа ағанагандай ағанадим. Қайтганимдан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қилган ишимни айтдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана бундай қилиб қўйишинг кифоя қилар эди деб: икки қўлини тупроққа бир уриб, чап қўли билан ўнг қўлини, ўнг қўли билан чап қўлини ва икки қўли билан юзини силадилар. ШарҳИслом дини ҳараж ва машаққатни кўтарадиган қулай диндир. Агар мусулмон киши сув топа олмаса ёки сув ишлатиш касаллиги ёки жароҳати бўлгани учун унга зарар қиладиган бўлса ёки сув билан унинг орасида душман ё йиртқич ҳайвон бўлса, таҳорат ўрнига таяммум қилади. Таяммумнинг сифати ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Юқорида зикр қилинган ҳадисни жумҳур уламолар далил қилишиб таяммум учун қўл тупроққа бир марта урилади дейишган. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида қўл икки марта урилади. Таяммум ҳақидаги масалалар фиқҳ қитобларида батафсил берилган. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
|