Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

041. Идишлар

3928 марта кўрилган

Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тери агар ошланса, покиза бўлади», дедилар.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу шундай дейди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари бир мушрика аёлнинг мешидан таҳорат олишди. Муттафақун алайҳ.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳу:
- Ё Расулаллоҳ, биз аҳли китоблар диёрида яшаймиз, уларнинг идишларида овқат есак бўладими? деди.
- «Агар бошқа идиш топсанглар, уларнинг идишларида овқат еманглар, агар бошқасини топмасанглар уларни ювиб, сўнгра уларда овқат еяверинглар», дедилар.

Шарҳ

Аллоҳ таоло ўзининг раҳмати билан териларни ошланиши билан покиза бўладиган қилди ва мушрикларнинг идишларини, ундан бошқаси топилмаса ва нажосатдан тоза бўлса, ишлатишга рухсат берди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Ҳалол ҳайвонларнинг териси ошланиши билан покиза бўлади.
  2. Мушрикларнинг идишларидан таҳорат олиш ва овқат ейиш жоиз, агар идиш нажасдан холи бўлса.