асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
326. Аллоҳнинг раҳмати кенг ва бепоён экани ҳақида3455 марта кўрилган Аллоҳ таоло айтади: «Меҳрибон ва раҳмли...» (Фотиҳа: 2). «Раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтирувчи бўлган кишиларга ёзурман» (Аъроф: 156). «У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир» (Аҳзоб: 43). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَمَّا خَلَقَ اللَّهُ الْخَلْقَ كَتَبَ فِي كِتَابِهِ فَهُوَ عِنْدَهُ فَوْقَ الْعَرْشِ إِنَّ رَحْمَتِي تَغْلِبُ غَضَبِي» (رواه مسلم). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло халқларни яратгач, Ўз ҳузурида, Арш устида бўлган Китобига: «Албатта Менинг раҳматим ғазабимдан устундир», деб ёзиб қўйди (Имом Муслим ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ يَعْلَمُ الْمُؤْمِنُ مَا عِنْدَ اللَّهِ مِنْ الْعُقُوبَةِ مَا طَمِعَ بِجَنَّتِهِ أَحَدٌ وَلَوْ يَعْلَمُ الْكَافِرُ مَا عِنْدَ اللَّهِ مِنْ الرَّحْمَةِ مَا قَنَطَ مِنْ جَنَّتِهِ أَحَدٌ» (رواه مسلم). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азоб-уқубатни билганида эди, бирон киши Унинг жаннатини умид қилмаган бўларди. Агар кофир Аллоҳ ҳузуридаги раҳматни билганида эди, бирон киши Унинг жаннатидан ноумид бўлмас эди» (Имом Муслим ривояти). عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «جَعَلَ اللَّهُ الرَّحْمَةَ مِائَةَ جُزْءٍ فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ وَأَنْزَلَ فِي الأَرْضِ جُزْءًا وَاحِدًا فَمِنْ ذَلِكَ الْجُزْءِ تَتَرَاحَمُ الْخَلائِقُ حَتَّى تَرْفَعَ الدَّابَّةُ حَافِرَهَا عَنْ وَلَدِهَا خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ» (رواه مسلم). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди ва бир бўлагини ерга туширди. Мана шу бир бўлак раҳмат билан махлуқотлар бир-бирига раҳм-шафқат кўрсатишади, ҳатто ҳайвон боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтаради» (Имом Муслим ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَسْرَفَ رَجُلٌ عَلَى نَفْسِهِ فَلَمَّا حَضَرَهُ الْمَوْتُ أَوْصَى بَنِيهِ فَقَالَ إِذَا أَنَا مُتُّ فَأَحْرِقُونِي ثُمَّ اسْحَقُونِي ثُمَّ اذْرُونِي فِي الرِّيحِ فِي الْبَحْرِ فَوَاللَّهِ لَئِنْ قَدَرَ عَلَيَّ رَبِّي لَيُعَذِّبُنِي عَذَابًا مَا عَذَّبَهُ بِهِ أَحَدًا قَالَ فَفَعَلُوا ذَلِكَ بِهِ فَقَالَ لِلأَرْضِ أَدِّي مَا أَخَذْتِ فَإِذَا هُوَ قَائِمٌ فَقَالَ لَهُ مَا حَمَلَكَ عَلَى مَا صَنَعْتَ فَقَالَ خَشْيَتُكَ يَا رَبِّ أَوْ قَالَ مَخَافَتُكَ فَغَفَرَ لَهُ بِذَلِكَ» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши ҳаддан ташқари кўп гуноҳлар қилиб, вафоти яқинлашганда фарзандларига васият қилиб айтдики: «Агар вафот этсам, мени куйдиринглар ва кулимни шамолли кунда денгизга сочиб юборинглар. Аллоҳга қасамки, агар Роббим мен(и қайта тирилтириш)га қодир бўлса, менга ҳеч бир бандасига бермайдиган қаттиқ азоб билан азоб беради». Фарзандлари унинг айтганини қилишди. (Аллоҳ таоло) ерга: «Олган (омонатларингни) адо қил», деб буюрди. Шунда у (одамнинг жасади йиғилиб келиб, Аллоҳ ҳузурида) турди. Аллоҳ таоло ундан: «Сени бундай қилишга нима ундади?», деб сўради. «Сендан қўрқишим, эй Роббим», деб жавоб берди. Шу сабабли Аллоҳ таоло уни мағфират қилди» (Муттафақун алайҳ). Шарҳ:Аллоҳнинг мўмин бандаларига раҳмати кенг ва бепоёндир. У зот Раҳмон ва Раҳимдир, раҳмати ғазабидан устун, бирон бир гуноҳ У кечиролмайдиган даражада катта бўлмайди. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|