асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
325. Жаннат аҳлининг жаннатдаги сифатлари3478 марта кўрилган Аллоҳ таоло айтади: «Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-кудуратларни чиқариб ташладик» (Ҳижр: 47). «Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танийсиз — кўрасиз» (Мутаффифун: 24). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَوَّلُ زُمْرَةٍ تَلِجُ الْجَنَّةَ صُورَتُهُمْ عَلَى صُورَةِ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ لا يَبْصُقُونَ فِيهَا وَلا يَمْتَخِطُونَ وَلا يَتَغَوَّطُونَ آنِيَتُهُمْ فِيهَا الذَّهَبُ أَمْشَاطُهُمْ مِنْ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَمَجَامِرُهُمْ الأَلُوَّةُ وَرَشْحُهُمْ الْمِسْكُ وَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمْ زَوْجَتَانِ يُرَى مُخُّ سُوقِهِمَا مِنْ وَرَاءِ اللَّحْمِ مِنْ الْحُسْنِ لا اخْتِلافَ بَيْنَهُمْ وَلا تَبَاغُضَ قُلُوبُهُمْ قَلْبٌ وَاحِدٌ يُسَبِّحُونَ اللَّهَ بُكْرَةً وَعَشِيًّا» (رواه البخاري). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган жамоа суратлари тўлин ой суратида бўлади. Улар у ерда тупурмайдилар, бурун қоқмайдилар, қазои ҳожат қилмайдилар. Идишлари тилло, тароқлари олтин ва кумушдан хушбўй тутатқи соладиган идишлари уд (дарахти)дан, (баданларидан чиқадиган) терлари мушкдир. Улардан ҳар бирининг гўзаллигидан болдирларининг иликлари этлари остидан кўриниб турадиган иккитадан жуфтлари бўлади. Улар ўртасида ихтилоф ҳам, адоват ҳам бўлмайди. Қалблари битта қалб бўлиб, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар» (Имом Бухорий ривояти). عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ وَأَبِي هُرَيْرَةَ رضِيَ اللهُ عَنهُما عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُنَادِي مُنَادٍ إِنَّ لَكُمْ أَنْ تَصِحُّوا فَلا تَسْقَمُوا أَبَدًا وَإِنَّ لَكُمْ أَنْ تَحْيَوْا فَلا تَمُوتُوا أَبَدًا وَإِنَّ لَكُمْ أَنْ تَشِبُّوا فَلا تَهْرَمُوا أَبَدًا وَإِنَّ لَكُمْ أَنْ تَنْعَمُوا فَلا تَبْأَسُوا أَبَدًا فَذَلِكَ قَوْلُهُ عَزَّ وَجَلَّ {وَنُودُوا أَنْ تِلْكُمْ الْجَنَّةُ أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ}» (رواه مسلم). Абу Саид ал-Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Жаннат аҳли жаннатга кирганларида) бир фаришта: «Сизлар ҳеч касал бўлмасдан, доим соғ-саломат юрасизлар. Сизлар мангу тирик бўлиб, асло ўлим кўрмайсизлар. Сизлар ҳамиша навқирон бўлиб, сира қаримайсизлар. Сизлар абадий неъматда бўлиб, ҳеч қийналмайсизлар», деб нидо қилади. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу сўзи маъносики: «Уларга: қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир, деб нидо қилинур» (Аъроф: 43)» (Имом Муслим ривояти). Шарҳ:Жаннат аҳли битмас-туганмас ва давомий неъматлар ичра бўлади, уларда қийналиш ва машаққат чекиш деган нарса бўлмайди. Улар доимий навқирон ва ўзгармас соғлиқ-саломатликда бўладилар. Қалбларида ғиллу-ғашлик, адовату нафрат деган нарсадан асар ҳам бўлмайди. Парвардигорлари ато этган ноз-неъматлардан розилик ва шод-хуррамликда ҳаёт кечирадилар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|