Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

306. Ийд куни одобларидан

3580 марта кўрилган

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ يَوْمُ عِيدٍ خَالَفَ الطَّرِيقَ (رواه البخاري).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ийд кунида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намозга) борган йўлларидан бошқа йўлда қайтардилар» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها قَالَتْ أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نُخْرِجَ فِي الْفِطْرِ وَالأَضْحَى الْعَوَاتِقَ وَالْحُيَّضَ وَذَوَاتِ الْخُدُورِ فَأَمَّا الْحُيَّضُ فَيَعْتَزِلْنَ الصَّلاةَ وَيَشْهَدْنَ الْخَيْرَ وَدَعْوَةَ الْمُسْلِمِينَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِحْدَانَا لا يَكُونُ لَهَا جِلْبَابٌ قَالَ لِتُلْبِسْهَا أُخْتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا (رواه البخاري ومسلم).

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни фитр ва азҳо (ҳайити) кунлари болиға қизларни, ҳайзли аёллар ва чимилдиқ соҳибаларини (намозгоҳга) олиб чиқишга буюрардилар. Ҳайзли аёллар намоздан четланишар, яхшиларнинг ибодатларида ва мусулмонларнинг дуоларида ҳозир бўлишарди. Мен: «Ё Расулуллоҳ, баъзи бирларимизнинг жилбоби (ёпинчиғи) бўлмайди», деган эдим: «Опа-синглиси унга ўз жилбобидан кийдирсин», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ийд намозига чиқсалар, бир йўлдан бориб, бошқасидан қайтиб келардилар. Аёлларни, ҳатто энди бўйга етган қизларни ва ҳайзли аёлларни ҳам мусулмонларнинг йиғинига, зикр ва дуоларига ҳозир бўлиш учун намозгоҳга олиб чиқишга буюрардилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Ийд намозига бир йўлдан бориб, бошқа йўлдан қайтишнинг мустаҳаблиги;
  2. Аёлларнинг ўранган ҳолда ийд намозига чиқишларининг мустаҳаблиги.