Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

305. Ийд намози ҳақида

4475 марта кўрилган

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى يَوْمَ الْعِيدِ رَكْعَتَيْنِ لَمْ يُصَلِّ قَبْلَهَا وَلا بَعْدَهَا (متفق عليه).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ийд куни икки ракъат (ийд) намоз ўқидилар, олдидан ҳам, ортидан ҳам намоз ўқимадилар» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُكَبِّرُ فِي الْفِطْرِ وَالأَضْحَى فِي الأُولَى سَبْعَ تَكْبِيرَاتٍ وَفِي الثَّانِيَةِ خَمْسًا (أخرجه أبو داود).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр (рўза ҳайити) ва азҳо (қурбон ҳайити) намозларида биринчи ракъатда еттита, иккинчи ракъатда бешта такбир айтардилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

عَنْ أَبي وَاقِدٍ اللَّيْثِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ فِي الأَضْحَى وَالْفِطْرِ بِق وَالْقُرْآنِ الْمَجِيدِ وَاقْتَرَبَت السَّاعَةُ وَانْشَقَّ الْقَمَرُ (رواه مسلم).

Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам азҳо ва фитр намозларида «Қоф» билан «Қамар» сураларини ўқир эдилар» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي فِي الأَضْحَى وَالْفِطْرِ ثُمَّ يَخْطُبُ بَعْدَ الصَّلاةِ (رواه البخاري).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам азҳо ва фитрда намоз ўқирдилар, намоздан сўнг хутба қилардилар» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، «لَا يُصَلِّي قَبْلَ الْعِيدِ شَيْئًا، فَإِذَا رَجَعَ إِلَى مَنْزِلِهِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ»

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намозидан олдин ҳеч қандай нафл намоз ўқимасдилар, уйларига қайтганларида 2 ракаат ўқирдилар (Ибн Можа ривояти, ҳасан ҳадис).

Шарҳ:

Аллоҳ азза ва жалла мусулмонларга ийд кунида икки ракъат ийд намози ўқишни машруъ қилди. Бу намоз кун бироз кўтарилганидан кейин ўқилади, намоздан сўнг имом Аллоҳнинг зикрини адо этиб ва (рўза ёки ҳаж) ибодатларини адо этиш неъматига шукрона айтиб хутба қилади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Ийд намозининг машруълиги;
  2. Унинг икки ракъат экани, биринчисида еттита, иккинчисида бешта такбир айтилиши;
  3. Икки ракъатнинг бирида «Қоф», иккинчисида «ал-Қамар» сураларини ўқиш мустаҳаблиги;
  4. Ийдда хутба намоздан кейин бўлиши.
  5. Ийддан уйга қайтгач 2 ракаат нафл ўқиш суннатлиги.