асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
227. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазли ҳақида3379 марта кўрилган Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга салавот айтадилар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56). Аллоҳ таолонинг бандасига салавоти – Ўз даргоҳидаги муқарраб фаришталар олдида уни мақтов билан зикр қилишидир. عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا» (رواه مسلم). Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир марта салавот айтса, бунинг эвазига Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади» (Имом Муслим ривояти). عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود). Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жума куни кунларингизнинг энг афзалидандир. У куни Менга кўп салавотлар айтинглар! Чунки, сизларнинг салавотларингиз менга етказилади», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз Сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيدًا وَصَلُّوا عَلَيَّ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ» (أخرجه أبو داود). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қабримни сайилгоҳ қилиб олманглар, менга салавот айтинглар, қаерда бўлсаларингиз ҳам салавотларингиз менга етиб боради» (Имом Абу Довуд ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلاَّ رَدَّ اللَّهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلامَ» (أخرجه أبو داود). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир киши менга салом айтар экан, унинг саломига жавоб қайтаришим учун Аллоҳ менга руҳимни қайтаради» (Имом Абу Довуд ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ» (أخرجه الترمذي). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳузурида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган одам хор бўлсин» (Имом Термизий ривояти). Шарҳ:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммат устида кўп ҳақлари бор бўлиб, у зотни яхши кўриш шулар жумласидандир. Ҳамма вақт у зотга салавоту салом айтиш муҳаббат кўринишларидан биридир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўминларни бунга буюрди ва эвазига улкан ажрлар ваъда қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг номлари зикр қилинганда салавот айтмаган кишига хорлик бўлишини тилаб дуо қилганлар. Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб салавот ва салом айтамиз. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|