асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
225. Эрнинг аёли устидаги ҳақлари3817 марта кўрилган Аллоҳ таоло айтади: «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!» (Нисо: 1). «Ва эркаклар учун (аёллар) устида бир даража (имтиёз) бор» (Бақара: 228). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قِيلَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّ النِّسَاءِ خَيْرٌ قَالَ: «الَّتِي تَسُرُّهُ إِذَا نَظَرَ وَتُطِيعُهُ إِذَا أَمَرَ وَلا تُخَالِفُهُ فِي نَفْسِهَا وَمَالِهَا بِمَا يَكْرَهُ» (رواه النسائي). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қандай аёл энг яхши аёл?» деб сўралди. «Эри унга қараса кўзини қувнатадиган, буюрса итоат қиладиган, нафсида ҳам, молида ҳам у ёмон кўрадиган нарса билан унга хилоф қилмайдиган аёл», деб жавоб бердилар (Имом Насоий ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ فَلَمْ تَأْتِهِ فَبَاتَ غَضْبَانَ عَلَيْهَا لَعَنَتْهَا الْمَلائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эр аёлини тўшакка чақирганда, у рад этса ва эри ундан ғазабланган ҳолда ухласа, фаришталар тонггача аёлга лаънат айтадилар» (Муттафақун алайҳ). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَحِلُّ لِلْمَرْأَةِ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلاَّ بِإِذْنِهِ وَلا تَأْذَنَ فِي بَيْتِهِ إِلاَّ بِإِذْنِهِ» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эри уйида эканида унинг изнисиз (нафл) рўза тутиши дуруст эмас, уйига унинг изнисиз (бировнинг киришига) изн бериши дуруст эмас» (Муттафақун алайҳ). Шарҳ:Аёл киши эрининг қарамоғи ва ҳимояси остида бўлгани, эри унинг барча эҳтиёж ва ишларини бошқариб тургани боис эрнинг аёли устида улкан ҳақлари бор, Аллоҳ таоло эрнинг зиммасига айрим вазифаларни юклаганки, бу билан эру-хотин ва бутун оилага яхшиликлар ҳосил бўлади. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|