асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
207. Овқатланиш одоблари: Ўнг қўл билан ейиш3546 марта кўрилган عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَأْكُلَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ بِشِمَالِهِ وَلا يَشْرَبَنَّ بِهَا فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ وَيَشْرَبُ بِهَا» (رواه مسلم). Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирон киши ҳам чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки, шайтон чап қўли билан ейди ва ичади» (Имом Муслим ривояти). عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنْتُ فِي حَجْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ فَقَالَ لِي: «يَا غُلامُ سَمِّ اللَّهَ وَكُلْ بِيَمِينِكَ وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ» (متفق عليه). Умар ибн Аби Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарамоқлари остидаги ёш бола эдим. Овқат еганда қўлим товоқ устида кезиб юрар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй болам, “Бисмиллаҳ” дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин», дедилар (Муттафақун алайҳ). عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأَكْوَعِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً أَكَلَ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشِمَالِهِ فَقَالَ: «كُلْ بِيَمِينِكَ» قَالَ لا أَسْتَطِيعُ قَالَ: «لا اسْتَطَعْتَ» مَا مَنَعَهُ إِلاَّ الْكِبْرُ قَالَ فَمَا رَفَعَهَا إِلَى فِيهِ (رواه مسلم). Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида чап қўли билан еди. У зот: «Ўнг қўлинг билан е!» деган эдилар, у: «Еёлмайман», деди. «Еёлмагин» дедилар. Уни кибри бундан тўсганди. Шундан сўнг у қўлини оғзига олиб бора олмади (Имом Муслим ривояти). Шарҳ:Ўнг қўл билан ейиш оқватланиш одобларидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга буюрганлар ва шайтон чап қўли билан ейишини хабар берганлар. Бу эса чап қўл билан ейишдан қаттиқ огоҳлантириш демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг ўнг қўл билан ейиш ҳақидаги буйруқларига бўйсунишдан бош тортган кимсани дуоибад қилганларида унинг қўли қуриб қолган. Мусулмон киши чап қўлда ейишдан қаттиқ эҳтиёт бўлиши, ёш болаларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек ўнг қўлда ейишга одатлантириш ва шунга буюриш лозим бўлади. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|