Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

202. Шаҳид ва мужоҳидга бериладиган ажрлар

3735 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَضَمَّنَ اللَّهُ لِمَنْ خَرَجَ فِي سَبِيلِهِ لا يُخْرِجُهُ إِلاَّ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَإِيمَانًا بِي وَتَصْدِيقًا بِرُسُلِي فَهُوَ عَلَيَّ ضَامِنٌ أَنْ أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ أَوْ أَرْجِعَهُ إِلَى مَسْكَنِهِ الَّذِي خَرَجَ مِنْهُ نَائِلاً مَا نَالَ مِنْ أَجْرٍ أَوْ غَنِيمَةٍ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ مَا مِنْ كَلْمٍ يُكْلَمُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ إِلاَّ جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَهَيْئَتِهِ حِينَ كُلِمَ لَوْنُهُ لَوْنُ دَمٍ وَرِيحُهُ مِسْكٌ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَوْلا أَنْ يَشُقَّ عَلَى الْمُسْلِمِينَ مَا قَعَدْتُ خِلافَ سَرِيَّةٍ تَغْزُو فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَبَدًا وَلَكِنْ لا أَجِدُ سَعَةً فَأَحْمِلَهُمْ وَلا يَجِدُونَ سَعَةً وَيَشُقُّ عَلَيْهِمْ أَنْ يَتَخَلَّفُوا عَنِّي وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَوَدِدْتُ أَنِّي أَغْزُو فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَأُقْتَلُ ثُمَّ أَغْزُو فَأُقْتَلُ ثُمَّ أَغْزُو فَأُقْتَلُ» (أخرجه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло Ўзининг йўлида чиққан кишига кафил бўлиб: «Уни фақат Менинг йўлимда жиҳод қилиш, Менга бўлган иймон ва пайғамбарларимни тасдиқлаш жиҳодга олиб чиққан бўлса, Мен уни ё жаннатга киритишга ё эса уйига ажру-савоб ё ўлжаларга эришган ҳолда қайтишига кафилман», дейди. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ йўлида олинган ҳар бир жароҳат қиёмат куни жароҳат етган пайтдаги кўринишида, ранги қон рангида, ҳиди мушк ҳидида бўлиб келади. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, мусулмонларга қийин бўлиб қолишини ўйламасам эди, Аллоҳ йўлида жангга чиққан биронта ҳам сарийя (отряд, гуруҳ)дан ҳеч қачон қолмаган бўлардим. Бироқ, барчаларини жангга ҳозирлаш имкониятим йўқ. Улар ўзлари ҳам имконият топишолмайди ва мен билан бирга жангга чиқишдан қолиш уларга оғир бўлади. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, истардимки, Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилсам, яна жанг қилиб, яна ўлдирилсам, яна жанг қилиб, яна ўлдирилсам» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا يَجِدُ الشَّهِيدُ مِنْ مَسِّ الْقَتْلِ إِلاَّ كَمَا يَجِدُ أَحَدُكُمْ مِنْ مَسِّ الْقَرْصَةِ» (أخرجه الترمذي).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шаҳид ўлим оғриқ-аччиғидан фақатгина сизлардан бирингиз (искабтопар) чақишидан топганчалик оғриқ топади» (Имом Термизий ривояти).

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا أَحَدٌ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ يُحِبُّ أَنْ يَرْجِعَ إِلَى الدُّنْيَا وَلَهُ مَا عَلَى الأَرْضِ مِنْ شَيْءٍ إِلاَّ الشَّهِيدُ، يَتَمَنَّى أَنْ يَرْجِعَ إِلَى الدُّنْيَا فَيُقْتَلَ عَشْرَ مَرَّاتٍ لِمَا يَرَى مِنْ الْكَرَامَةِ» (متفق عليه).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннатга кирган ҳеч бир киши бутун ер юзидаги нарсалар уники бўлиши эвазига ҳам яна дунёга қайтишни истамайди, фақат шаҳид (жаннатда) кўрган ҳурмат-эҳтиромлари боис яна дунёга қайтиб, яна ўн марта ўлдирилишни орзу қилади» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُغْفَرُ لِلشَّهِيدِ كُلُّ ذَنْبٍ إِلاَّ الدَّيْنَ» (أخرجه مسلم).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шаҳиднинг қарзидан ташқари ҳар қандай гуноҳи кечирилади» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Шаҳид – яъни Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишига Аллоҳ ҳузурида буюк ажру-савоблар бор. У Аллоҳ ҳузурида кўрган ҳурмат-эҳтиромлари азбаройи кўплигидан яна дунёга қайтсам-у, Аллоҳ йўлида яна қайта-қайта ўлдирилсам, деб орзу қилади. Шаҳид ўлим аччиқлигидан бор-йўғи бир пашша ё бурга чаққанчалик оғриқ сезади, холос. Бу эса Аллоҳ йўлидаги ўлимга жон деб рози бўлгани учун унга берилган мукофотлардан биридир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Жиҳоднинг мартабаси улуғ, у жаннатга киришнинг энг катта сабабларидан;
  2. Шаҳид буюк ажрларга эга бўлади, ўлим аччиғини деярли сезмайди;
  3. Шаҳидлик гуноҳларнинг каффорат бўлишига энг катта сабаблардандир.