Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

201. Жиҳоднинг фазилатлари ҳақида

3495 марта кўрилган

Аллоҳ таоло айтади:

«يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَى تِجَارَةٍ تُنجِيكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ . تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ.»

«Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми? (Ўша «тижорат» мана будир)— Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирасизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қиласизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир» (Саф: 10, 11).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ فَقَالَ: «إِيمَانٌ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ» قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «حَجٌّ مَبْرُورٌ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Амалларнинг қайсиниси энг афзал?» деб сўралди. «Аллоҳ ва Расулига иймон келтириш», дедилар. «Ундан кейин қайсиниси?», дейилди. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар. «Ундан кейин қайсиниси?», дейилди. «Мабрур (яъни, мақбул) ҳаж», дедилар (Муттафақун алайҳ).

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَغَدْوَةٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ رَوْحَةٌ خَيْرٌ مِنْ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا» (متفق عليه).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир кунми, бир кечами, Аллоҳ йўлида жангга чиқиш бутун дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқдир» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ جَبْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا اغْبَرَّتْ قَدَمَا عَبْدٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَتَمَسَّهُ النَّارُ» (أخرجه البخاري).

Абдурраҳмон ибн Жабр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир банданинг икки қадами Аллоҳ йўлида чангга беланган бўлса, унга дўзах ўти тегмайди» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قِيلَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا يَعْدِلُ الْجِهَادَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ؟ قَالَ: «لا تَسْتَطِيعُونَهُ» قَالَ فَأَعَادُوا عَلَيْهِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلاثًا كُلُّ ذَلِكَ يَقُولُ: «لا تَسْتَطِيعُونَهُ» وَقَالَ فِي الثَّالِثَةِ: «مَثَلُ الْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ الصَّائِمِ الْقَائِمِ الْقَانِتِ بِآيَاتِ اللَّهِ لا يَفْتُرُ مِنْ صِيَامٍ وَلا صَلاةٍ حَتَّى يَرْجِعَ الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ تَعَالَى» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳодга нима тенг кела олади?» деб сўралди. «Сизлар унга қодир бўлмайсизлар», дедилар. Икки ё уч бор сўралганда ҳам «қодир бўлмайсизлар» деб жавоб бердилар. Кейин айтдилар: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчининг мисоли кундузлари рўзадор, тунлари Аллоҳнинг оятлари билан сусаймасдан намозда бедор бўлган, то Аллоҳ йўлидаги мужоҳид (жиҳоддан) қайтиб келгунича рўза ва намозда тўхтовсиз давом этган киши кабидир» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Аллоҳ йўлидаги жиҳод улкан машшаққатли ва Аллоҳ йўлида жонни фидо қилишга олиб келувчи амал бўлгани, Аллоҳнинг динини таратишдек буюк яхшиликни ўз ичига олгани, одамларнинг динга киришларига ва мусулмонлардан кофирларнинг озорларини даф қилишга сабаб бўлгани учун ҳам энг афзал амаллардан саналади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Аллоҳ йўлидаги жиҳод буюк манзилат-ўринга эга;
  2. Жиҳод энг афзал амаллардан;
  3. У дўзахдан нажот топишга сабабдир.