асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
171. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан3277 марта кўрилган Ойнинг бўлиниши: Аллоҳ таоло Қамар сурасининг 1-оятида айтади: «اِقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانشَقَّ الْقَمَرُ» «(Қиёмат) Соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди». عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ انْشَقَّ الْقَمَرُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شِقَّتَيْنِ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: »اشْهَدُوا« (متفق عليه). Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замоналарида ой иккига бўлинди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Гувоҳ бўлинглар!», дедилар. عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ أَهْلَ مَكَّةَ سَأَلُوا رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُرِيَهُمْ آيَةً فَأَرَاهُمْ انْشِقَاقَ الْقَمَرِ (أخرجه البخاري). Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: Макка аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мўъжиза кўрсатишни сўрадилар. Шунда уларга ойнинг бўлинишини кўрсатдилар. Сувнинг булоқ бўлиб чиқиши: عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ عَطِشَ النَّاسُ يَوْمَ الْحُدَيْبِيَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَيْنَ يَدَيْهِ رِكْوَةٌ فَتَوَضَّأَ فَجَهِشَ النَّاسُ نَحْوَهُ فَقَالَ: «مَا لَكُمْ؟» قَالُوا لَيْسَ عِنْدَنَا مَاءٌ نَتَوَضَّأُ وَلا نَشْرَبُ إِلاَّ مَا بَيْنَ يَدَيْكَ فَوَضَعَ يَدَهُ فِي الرِّكْوَةِ فَجَعَلَ الْمَاءُ يَثُورُ بَيْنَ أَصَابِعِهِ كَأَمْثَالِ الْعُيُونِ فَشَرِبْنَا وَتَوَضَّأْنَا وَكُنَّا خَمْسَ عَشْرَةَ مِائَةً (أخرجه البخاري). Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: Ҳудайбийя куни одамларга ташналик етди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида бир риква (теридан қилинган кичик идиш) сув бор эди. Таҳорат қилган эдилар, одамлар у зот томонга қараб интилдилар. «Нима гап?» деб сўрадилар. «Сизнинг олдингиздаги шу сувдан бошқа на таҳоратга, на ичгани сувимиз бор» дейишди. Шунда у зот қўлларини риквага солган эдилар, бармоқлари орасидан сув булоқ бўлиб чиқа бошлади. Биз бир ярим минг одам ўша сувдан ичдик ва таҳорат қилдик». عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ الْمَسْجِدُ مَسْقُوفًا عَلَى جُذُوعٍ مِنْ نَخْلٍ فَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَطَبَ يَقُومُ إِلَى جِذْعٍ مِنْهَا فَلَمَّا صُنِعَ لَهُ الْمِنْبَرُ وَكَانَ عَلَيْهِ فَسَمِعْنَا لِذَلِكَ الْجِذْعِ صَوْتًا كَصَوْتِ الْعِشَارِ حَتَّى جَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَضَعَ يَدَهُ عَلَيْهَا فَسَكَنَتْ (أخرجه البخاري). Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: Масжидда хурмо таналаридан бўлган устунлар бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилсалар, улардан бири олдида турардилар. У зотга минбар ясаб берилгач, минбар устига чиққанларида ҳалиги устундан худди бўғоз туянинг овозидек овоз чиққанини эшитдик. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб, қўлларини унга қўйиб юпатганидан кейингина тинчиб қолди. Шарҳ:Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у зотнинг Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳақ пайғамбар эканларига далил бўлувчи аломат – мўъжизалар содир бўлиб турар, уларни кўрган ё эшитган кишиларнинг иймонлари яна-да зиёдалашар эди. Ойнинг бўлиниши, бармоқлари орасидан сувнинг булоқ бўлиб чиқиши, одатда хутба қилганларида суяниб турадиган устунни тарк қилганларида унинг инграгандек овоз чиқариши мазкур мўъжизалардан баъзиларидир. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|