асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
155. Алдоқчиликдан огоҳлантириш3472 марта кўрилган عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى صُبْرَةِ طَعَامٍ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلاً فَقَالَ: «مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟» قَالَ أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: «أَفَلا جَعَلتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي» (رواه مسلم) Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озиқ-овқат (дон-дун маҳсулоти) уюми ёнидан ўтиб кетатуриб, қўлларини унинг ичига тиққан эдилар, бармоқлари намликни ҳис қилди. Шунда: - «Бу нимаси, эй дон соҳиби?!», дедилар. У: - «Ёмғир ёғиб қўйганди, ё Расулуллоҳ», деди. - «Одамлар кўрадиган қилиб устига чиқариб қўймабсан-да! Ким алдаса, мен(инг умматим)дан эмасдир», дедилар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلاحَ فَلَيْسَ مِنَّا وَمَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا» (رواه مسلم). Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизга қурол кўтарса, у биздан эмас. Ким бизни алдаса, у биздан эмас», дедилар. عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «الدِّينُ النَّصِيحَةُ» قُلنَا لِمَنْ؟ قَالَ لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ (رواه مسلم) Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин - насиҳат (холислик)дир» дедилар. «Ким учун, ё Расулуллоҳ?» - деб сўраган эдик, «Аллоҳ учун, Унинг китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммалари учун», деб жавоб бердилар. Шарҳ:Мусулмонларга нисбатан самимий муносабатда бўлиш вожиб ва у диннинг асосларидан. Олди-сотди ёки бошқа муомалаларда уларни алдаш катта гуноҳлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ёмон иллатдан огоҳлантириб, мусулмонларни алдаган одам мусулмон бўлмаслигини айтганлар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|