асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
154. Хиёнатнинг ҳаромлиги ва ундан огоҳлантириш3490 марта кўрилган Аллоҳ таоло Моида сурасининг 1-оятида айтади: «Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз!» Исро сурасининг 34-оятида эса бундай дейди: «Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир.» عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا إِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ (متفق عليه). Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда тўртта сифат бўлса, у ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни тарк қилгунича, нифоқдан битта сифат унда бор бўлади: Омонат берилса хиёнат қилади, гапирса ёлғон сўзлайди, аҳд берса хиёнат қилади, хусуматлашса фожирлик қилади (мақсаддан четлаб кетади).» عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ابن مسعود رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ القِيَامَةِ يُقَالُ هَذِهِ غَدْرَةُ فُلانٍ» (متفق عليه). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат куни ҳар бир хиёнатчининг байроғи бўлади, «Бу фалончининг хиёнати», деб айтилади.» Шарҳ:Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аҳдга вафо қилишга буюрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳдга хиёнат қилишни мунофиқларнинг сифатларидан деб санадилар ва қиёмат куни хиёнатчи учун ҳаммага кўринарли қилиб катта байроқ тикилиши ва бу фалончининг хиёнатидир, деб уни халойиқлар ичида шармисор қилинишини хабар бердилар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|