асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
149. Мажлис ва ўтириш одобларидан (2)3391 марта кўрилган Аллоҳ таоло “Мужодала” сурасининг 11-оятида шундай дейди: «Эй мўминлар, қачон сизларга (мажлис-суҳбатларда дўст-биродарларингиз келиб: «Бизларга ҳам шу мажлисдан) жой беринглар», дейилса, дарҳол жой беринглар, Оллоҳ сизларга ҳам (Ўз жаннатидан) жой берур.» عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «لا يُقِيمُ الرَّجُلُ الرَّجُلَ مِنْ مَقْعَدِهِ ثُمَّ يَجْلِسُ فِيهِ وَلَكِنْ تَفَسَّحُوا وَتَوَسَّعُوا» (متفق عليه). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир киши бошқа бир кишини ўрнидан тургизиб, унинг ўрнига ўтирмасин. Балки, орани очиб, жой беринглар», дедилар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَجْلِسِهِ ثُمَّ رَجَعَ إِلَيْهِ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ» (رواه مسلم). Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз ўтирган ўрнидан туриб, сўнг яна қайтиб келса, у ўша ерга ҳақлироқдир», дедилар. عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنَّا إِذَا أَتَيْنَا النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَلَسَ أَحَدُنَا حَيْثُ يَنْتَهِي (رواه أبو داود والترمذي). Имом Абу Довуд ва имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келсак, мажлис тугаган ерга ўтирардик. عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ دَخَلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ المَسْجِدَ وَهُمْ حِلَقٌ فَقَالَ مَالِي أَرَاكُمْ عِزِينَ» (رواه مسلم وأبو داود). Имом Муслим ва имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирдилар, одамлар бир неча ҳалқа бўлиб ўтиришган эди, «Бу нимаси, нега бўлиниб-бўлиниб ўтирибсизлар?!» дедилар. Шарҳ:Мажлисда йиғилиб ўтириш ва тарқоқ бўлмаслик, шунингдек, бир киши бировнинг ўрнига ўтириш мақсадида уни ўрнидан тургизиб юбормаслиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўллаган ўтириш одобларидан. Ўтирганлар сурилиб, янги келган одамга жой беришлари лозим. Агар бир одам ўтирган ўрнидан туриб кетиб, кейин яна қайтиб келса, ўз ўрнига ўтиришга ҳақлироқдир. Янги келган одам эса қаерда бўш жой бўлса, шу ерга ўтиради. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|