Жума 27 Декабрь 2024 | 25 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ислом келмоқда! (3)

2443 марта кўрилган

Эй муваҳҳидлар, шуни яхши билингки, ҳар бир мусибат Исломнинг салобатини, мусулмонларнинг эса қувватини орттиради, қалблари нифоққа тўлган кимсаларни сафлардан чиқаради. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Суҳайб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисни нақл қилганлар: "Мўъминнинг ишлари ажойиб. Унинг барча иши яхшиликдир. Бу – фақатгина мўъмин учундир: мамнуният кунлари етса шукр қилади, бу у учун яхшидир. Унга зарар келса сабр қилади, бу ҳам у учун яхшидир".

Имом Аҳмад ва имом Абу Довуд ривоят қилган, шунингдек Ҳоким ривоят қилиб, имом Муслим ва имом Бухорий шартларига биноан саҳиҳ деган ва Албоний имом Муслим шартига биноан саҳиҳ деган, Тамим ад-Дорий ривоят қилган ҳадисда ушбу иборалар бор: "Қасамки, бу иш (Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ таоло ҳар бир қишлоқ ва шаҳардаги хонадонларга бу динни Ўзи Ислом билан азиз қилган одамнинг иззати ёки куфр билан хор қилган одамнинг хорлиги билан киритади!".

Машҳур мутафаккир Эшбангенз айтган ушбу сўзлар нақадар гўзал: "Маданиятларнинг фалаксимон айланишлари бор. У бир ерда ботса, бошқа бир ерда балқиб чиқади. Ҳозирги даврда бир маданият энг гўзал шаклида балқиб чиқиш арафасида турибдики, у кучли оламшумул руҳоний қувват эгаси бўлмиш Ислом маданиятидир".

Эй муваҳҳидлар, Аллоҳга қасамки, энди бу Уммат ана шу ДИН даражасига кўтарилиши ва бутун оламлар Роббиси инъом қилган ушбу неъматнинг қадрини билиши қолди, холос.

Юқорида эслатиб ўтганимдек, бу Уммат бошига келган мусибатлар ўзгармас раббоний қонунларга биноан келди. Бу Уммат ўзининг етакчилиги ва иззатига на заковатли инсонларнинг шошилиши ва на сара инсонларнинг уринишлари фойда бермайдиган ўша қонунларга биноангина қайта эришиши мумкин. Бу Уммат ўз динини зое қилар ва унга ёрдам бермас экан, Аллоҳ таоло унга-да ёрдам бермайди. Аллоҳ ёрдам бериши учун Уммат Аллоҳнинг динига ёрдам бериши керак. Ахир Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни юбормадими?!

"Албатта Аллоҳ Ўзига ёрдам берган кимсаларгагина ёрдам беради. Дарҳақиқат, Аллоҳ Кучли ва Азиз зотдир" (Ҳаж: 40);

"Албатта биз элчиларимиз ва мўъминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар турган пайт (Қиёмат куни)да ҳам ёрдам берамиз!" (Ғофир: 51);

"Мўъминларга ёрдам бериш – зиммамиздаги ҳақдир" (Рум: 47);

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир" (Нур: 55).

Демак, ҳар биримиз ушбу ижроси мажбурий амалий дастурнинг бандлари олдида бир-бир тўхтаб ўтишимиз лозимки, бу бугунги суҳбатимизнинг учинчи қисмидир:

Учинчи: Ижроси мажбурий амалий дастур

Уммат Ўз иззати, ҳукмронлиги ва Аллоҳнинг мададига эришиши йўлида босиши керак бўлган биринчи одим – Унинг Аллоҳнинг Китобига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мақтовга сазовор суратда қайтишидир. Қуръон ва Суннатга қайтиш Уммат зиммасидаги ихтиёр ёки нафл эмас, балки вожибдир. Балки, бу – Ислом ҳадлари ва иймон шартларидан-да олдин турмоғи лозим. Аллоҳ таоло Қуръон Каримда шундай деди: "Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар" (Нисо: 65).

Биринчи амалий одим – мен ўзимдан бошлашим, сиз эса ўзингиздан. Эшитган ҳар бир нарсамизнинг амалга ошишини бошқалар зиммасига юклаб қўймаслигимиз лозим. Ҳозирдан бошлашимиз керак! Аллоҳ таоло айтди: "(Эй мўминлар), агар сизларга (Ухудда душман томонидан) бир мусибат етса — ҳолбуки, сизлар (Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз — «Бу бало қайдан келди?» — дейсизми?! (Эй Муҳаммад), уларга: «Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан», деб айтинг! Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир" (Оли Имрон: 165).

Ҳар биримиз ўзимиздан бошласак ва бу гапларни уйимизда, иш жойимизда ва ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида амалий воқе ва ҳаёт дастурига айлантирсак, Аллоҳ бизнинг аҳволимизни албатта ўзгартиради. Ҳар бир мусулмон Аллоҳга, Аллоҳнинг Қуръонига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтсин! Ер юзидаги мусулмонлар унутмасинларки, яҳудий ва мунофиқларнинг шиори: "Эшитдик ва осий бўламиз", муслмонларнинг шиори эса: "Эшитдик ва итоат қиламиз!"дир. Аллоҳ таоло айтди: "Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида, мўминларнинг сўзи «эшитдик ва бўйинсундик», (демоқдир)" (Нур: 51).

Бу – Аллоҳнинг сўзидир. Аллоҳдан кўра рост сўзлагувчироқ ким бор?!

Аллоҳ таоло мунофиқларнинг шиорларини қуйидагича баён қилди: "(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга «Аллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар», дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз" (Нисо: 60, 61).

Иккинчи одим: Мўминларни кофирлардан фарқлай билиш

Ҳозирдан ўзингиз учун бир йўлни танлаб олинг ва ўзингизга: "Сен Аллоҳ ва Расулининг ҳукмларини ижро қилишга тайёрмисан? Сенинг шиоринг "Эшитдик ва итоат қилдик"ми ёки "Эшитдик ва осий бўлдик"ми?!"- деб айтинг. Унутмангки, "Аллоҳ сизларнинг танангиз ёки ташқи кўринишингизга эмас, қалбларингиз ва (қилган) амалларингизга қарайди". (Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.)

Учинчи одим: Исломий шахсиятни вужудга келтириш

Ҳар биримиз дастурнинг бу бандини татбиқ этиб, мўминларнинг ҳаёт тарзи кофирларникидан тубдан фарқ қилишини кўрсатишимиз керак. Мусулмонлар бугунги кунда дўстлик ва душманлик борасида бошидан кечираётган "омихталик" билан Ер юзида Аллоҳнинг динини барпо қила олмаймиз. Биз Аллоҳни, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни ва мўминларни суйиб, ҳар қандай кўринишдаги ширкдан, миллати ва тилидан қатъий назар барча мушриклардан бутунлай безор бўлишимиз ҳамда дўстлик ва душманлик ҳақидаги эътиқодимизни тузатиб, фарзандларимизни шу эътиқод асосида тарбия қилишимиз лозим.

Ҳар вақт ва ҳамма жойда Аллоҳ, Расули ва мўминларни дўст тутиш эътиқоди кўриняптими?!

Қачон ва қаерда бўлмасин, ширкнинг барча турига ва мушрикларга нисбатан душманлик эътиқоди кўриняптими?! Мўминларнинг йўли осий-мужримлар йўлидан фарқланиб туриши учун исломий ўлчов ўрнатилмоғи шарт! Дўстлик ва душманлик эътиқодининг ажойиб намунаси ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ ва бошқалар саҳиҳ санад билан ривоят қилган ушбу ҳадисда ўз аксини топган: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Менга (мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳни чақиринглар"- дедилар. У келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Эй Абдуллоҳ, отангиз айтаётган сўзга нима дейсиз?"- деб сўрадилар. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ, отам нима дебди?"- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта азизлар хорларни ундан қувиб чиқаради"- дебди"- дедилар. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: "Аллоҳ номига қасамки, ё Расулуллоҳ, у тўғри айтибди. Сиз – азиз, у эса хордир. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, ё Расулуллоҳ, Сиз Мадинага келганингизда Ясриб (Мадинанинг эски номи) аҳолиси мендан кўра ўз отасига яхшилик қилувчироқ бошқа бировни билмас эди. Бироқ, у шу сўзларни айтибдими, энди Сиз ўзингизни хурсанд қиладиган сўзни албатта эшитасиз!".

Мадинага қайтганларида, Абдуллоҳ шаҳар дарвозаси олдида қилич яланғочлаб, отасини киришга қўймади ва: ""Мадинага қайтсак, у ердан азиз одам хор одамни қувиб чиқаради?"- деб айтган сенмидинг? Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бермагунларича Мадинага кира олмайсан!"- деди. (Мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул: "Эй хазражликлар, ўғлим уйимга киришимга тўсқинлик қилаяпти?!"- деб бақира бошлади. Баъзилар келиб, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу билан гаплашиб кўрдилар. Бироқ у: "У ўз уйига Аллоҳ ва Расулидан рухсат бўлмагунича кира олмайди"- деб рад жавоби берди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бориб, бўлган воқеани айтиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Унга бориб: "Аллоҳнинг Расули унинг ўтишига ва уйига киришига рухсат берди"- деб айтинглар"- дедилар. Улар келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини айтганларида: "Майли, Расулуллоҳнинг амри келибди, ўтсин, бироқ ким азиз ва ким хор эканини билиб қўйсин!"- деди."

Ҳа, бу – Аллоҳ ва Расули учун суйиш эди. Ахир қуйидаги оятларни айтган Аллоҳ эмасми?! "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган РуҳҚуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритар. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг хизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг хизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!" (Мужодала: 22).

Тўртинчи: Кураш учун тайёргарлик

Биз ватанпарварлик, миллатчилик йўлида эмас, Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши йўлида курашишга тайёр туришимиз керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун жангга кирган кишигина Аллоҳ йўлида (жангга кирган киши)дир"- дедилар. (Муттафақун алайҳ.)

Уммат Аллоҳнинг Қуръони ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қайтганидагина кураш майдонида саф торта олади.

Бешинчи: Исломнинг ахлоқий ва сулукий жиҳатларини ҳаётга татбиқ этиб, ҳаёт дастурига айлантириш

Биз дастуримиз билан воқелигимиз, ўқиб-ўрганган ахлоқимиз билан яшаётган ахлоқимиз ўртасида тафовутни кўрмоқдамиз. Биз бу буюк динни уйимиз, кўчамиз ва ҳаётимизнинг барча тармоғида амалий воқега айлантиришимиз лозим.

Билинг, уммат то қиёмат ахлоқ ила тирикдир
Ахлоқини йўқотган уммат бешак, ўликдир.

Унутмайликки, амалимиз агар сўзимизга хилоф бўлса, машъум нифоқ қалбларга уруғини қадайди!

Ёки Аллоҳ таоло айтган шу сўзларни хотирланг: "Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтаяпсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир) (Саф: 2, 3).

Азиз дўстлар, биз Ислом динидан хавотирда эмасмиз. Чунки, бир нарсани хоҳласа "Бўл!" деган амри билан бўлдирадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи бу динни бошқа динлар устидан ғолиб қилишни ваъда қилди. Биз фақатгина мусулмонлар Исломни тарк этиб, зое қилсалар, уларнинг оқибатидан хавотирдамиз!

Аллоҳ таолодан мусулмонларни Ислом динига қайтаришини сўраймиз. У бунинг эгаси ва бунга қодирдир.

Аллоҳим, эй барча оламлар Роббиси, муваҳҳидларни тоат-ибодат қилганлар азиз, гуноҳкорлар хор бўладиган йўлларга йўллагайсан!

Сўнгги дуомиз: "Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!".