асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
06.2 Аёл киши ўз молидан бирон нарсани эрининг изнисиз сарфламаслиги ҳам эрнинг аёл устидаги ҳақларидан4269 марта кўрилган Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эрининг изнисиз бировга ҳадя бериши жоиз бўлмайди» (Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3518). Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эрининг никоҳида турар экан, ўз молидан ҳам бировга ҳадя бериши (яъни, эрининг изнисиз) жоиз эмас» (Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3517). Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши ўз молидан бирон нарсани эрининг изнисиз беҳуда сарфлаши мумкин эмас» (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 775). Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Бир аёл: «Ё Расулуллоҳ, менинг кундошим бор, агар эрим менга бермаган нарсани ҳам бергандек қилиб кўрсатсам мен учун гуноҳ бўладими?», деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилгандек қилиб кўрсатган одам ёлғондакам кийимларини кийиб олган одамга ўхшайди», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Аёл киши эрининг изни ва розилигисиз нафл ибодатларга машғул бўлмаслиги ва уйига бировни киритмаслиги ҳам эрнинг аёл устидаги ҳақлариданАбу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эканимизда бир аёл келиб: «Эрим Сафвон ибн Муаттал мени намоз ўқисам уради, рўза тутсам оғзимни очириб юборади, бомдодни то кун чиқиб кетгунича ҳам ўқимайди», деди. Сафвон ҳам шу ерда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан аёли айтган гаплар тўғрисида сўрадилар. У: «Ё Расулуллоҳ, “намоз ўқисам уради”, деган гапига келсак, у намозида иккита узун-узун сураларни ўқийди, ваҳоланки мен уни бундан қайтарганман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар битта сура бўлса ҳам одамлар учун кифоя қилган бўларди», дедилар. «“Рўза тутсам оғзимни очириб юборади”, деган гапига келсак, у рўза тутиб олади, мен эса ёш йигитман, (жимоъдан тийилишга) сабрим чидамайди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл киши эрининг изнисиз (нафл) рўза тутмасин», дедилар. «Кун чиқиб кетгунича намоз ўқимайди, деган гапига келсак, биз (экинларимизни тунда суғоришга одатланган ва) шу нарса бизга маъруф (маъқул) бўлган хонадонмиз, (чарчаб тонгга яқин ухлаб қолсак) уйғона олмаймиз-да, кун чиқиб кетиб қолади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйғонгач, намозингни ўқиб ол, эй Сафвон», дедилар[1] (Абу Довуд, Ибн Можа ривоятлари, шайх Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3269). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши Рамазондан бошқа пайт эри борлигида унинг изнисиз рўза тутмасин, эри борлигида уйига унинг изнисиз ҳеч кимни киритмасин» (Муттафақун алайҳ). Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга – яъни, уйларида – эрларининг изнисиз гапирилишидан қайтардилар (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 652). Аёли билан ўзи истаган кўринишда яқинлик қилиши, фақат орқасига яқинлик қилишдан сақланиши, шунингдек, ҳайз ва нифосли ҳолатида қўшилмаслиги эрнинг аёли устидаги ҳақлариданАллоҳ таоло айтади: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! (Ҳайздан пок бўлиб) ғусл қилганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара: 222). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ансорлар мушриклик вақтида аҳли китоблардан бўлган яҳудийлар билан яшашар, уларни ўзларидан илмли деб билиб, кўп ишларида уларга эргашишарди. Аҳли китоблар аёллар билан қўшилганда аёлларининг фақат олди томонидан яқинлашар ва буни аёллар учун энг ҳаёли йўл деб ҳисоблашарди. Ансорлар ҳам уларга эргашиб шундай қилардилар. Қурайш аҳли эса аёллари билан ғоят эркин-очиқ алоқа қилишар, аёлларининг олдидан, орқасидан ёки аёллари уларнинг устида бўлган ҳолда қўшилишдан роҳатланишарди. Ҳижрат вақтида Маккаликлар Мадинага келганларида, улардан бири ансория аёлга уйланди ва у билан шундай қўшилмоқчи бўлди. Аёл бундан норози бўлиб: «Биз фақат олди томондан яқинлашамиз. Сиз ҳам шундай қилинг ёки менга яқинлашманг!», деди. Бу келишмовчилик жиддий тус олди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қулоқларига ҳам етиб борди. Шунда Аллоҳ таоло оят нозил қилди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз...» яъни олди томонидан, орқа томонидан ёки аёл эрининг устида бўлган ҳолда. Бу ерда фақатгина бола туғиладиган жой назарда тутилган (Ибн Аббос шарҳи)». (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 896). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар: «Агар эркак аёлининг олдига орқа томонидан яқинлашса, фарзанди ғилай бўлиб туғилади!», дейишарди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло оят нозил қилди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олдидан ҳам, орқасидан ҳам мумкин, фақат фаржига (қинига) бўлиши шарти билан», дедилар (Муттафақун алайҳ). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳалок бўлдим!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизни нима ҳалок қилди, эй Умар?», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Кечқурун маркабимга (туямга) тескари миндим (яъни аёлимга орқасидан яқинлашдим)», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жавоб қайтармадилар. Сўнг оят нозил бўлди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз...» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олдидан, орқасидан қўшилаверинг, фақат орқа пешобига яқинлашишдан сақланинг ва ҳайз ҳолатида (жимо қилишдан) эҳтиёт бўлинг», дедилар» (Насоий, Термизий ривоятлари). Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди – аёлларингизнинг орқа пешобига қўшилманглар!», дедилар» (Аҳмад, Термизий ривоятлари, шайх Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3192). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлининг орқа тарафига яқинлашган одам малъундир!», дедилар (Аҳмад, Абу Довуд ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 5889). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимда-ким ҳайзли аёлга ёки аёлининг орқа пешобига қўшилса ёки фолбинга бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсага (динга, Қуръон ва суннатга) кофир бўлибди» (Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти) бошқа ривоятда “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган нарсадан пок бўлибди”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлнинг орқа тарафига қўшилган кишига Аллоҳ қарамайди» (Ибн Можа, Байҳақий ривоятлари, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 2431). Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Хотинларининг орқасига қўшиладиган кимсаларни Аллоҳ лаънатласин» (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 2429). Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларнинг орқаларига яқинлик қилиш ҳаромдир», дедилар (Насоий ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 873). Товусдан ривоят қилинади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан аёлининг орқасига қўшиладиган киши ҳақида сўралган эди, у: «Бу мендан куфр ҳақида сўраяпти», деди (Насоий ривояти, шайх Носир «Одобуз-зифоф»да саҳиҳ деган). Аёлига ҳайзлик ҳолатида қўшилган киши тўлайдиган каффоратИбн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Аёлига ҳайзли ҳолида жинсий алоқа қилиб қўйган киши ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир динор ёки ярим динор садақа қилади», дедилар»[2] (Асҳобус-сунан ва Табароний ривоятлари). Киши ҳайзли аёли билан қўшилишдан бошқа ҳар қандай ишни қилиши мумкинАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар аёлларини ҳайз ҳолатида уйдан ташқарига чиқариб қўйишар, уй ичида улар билан бирга еб-ичмас ва бирга ухламасдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўралганда оят нозил бўлди: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У (эр-хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар билан уй ичида бирга бўлинглар ва қўшилишдан бошқа барча нарсани қилаверинглар», дедилар. Шунда яҳудийлар: «Бу одам биз қилаётган ҳар бир ишнинг тескарисини қилмагунича тинчимайди шекилли?!», дейишди (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 231). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлардан биримиз ҳайз кўрганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга изор (яъни, белдан пастга кийиладиган кийим) кийиб олишини буюрардилар. Сўнг у билан бирга ётаверардилар» (Муттафақун алайҳ). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизлардан бировимиз ҳайз ҳолатида бўлсаю, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кийимсиз ҳолда қучмоқчи бўлсалар, ҳайз даврида изор кийиб олишни буюрар, сўнг уни қучар эдилар.» (Оиша розияллоҳу анҳо) дедилар: «Қай бирингиз ўз шаҳватига Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эга бўлганларидек эга бўла оларди?!» (Бухорий ривояти). Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирини ҳайзли эканида, эгнида сонларининг ёки тиззаларининг ярмигача тўсиб турадиган изори бўлган ҳолида қучар эдилар» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 239). Итоат фақат яхши ишларда бўлади, Холиққа осий бўлинадиган ишларда махлуққа – унинг шаъни ҳар қанча улуғ бўлмасин – итоат қилинмайдиАёллар билмоқлари лозимки, эрга итоат дегани мутлақ итоат эмас, балки у фақат яхши ишларга ва Аллоҳ таолога итоат қилиш доирасига чекланган. Эр агар Аллоҳ таолога осий бўлинадиган ишларга, масалан намоз ўқимаслик ё ҳижобни ташлаш ё бегона эркаклар билан аралашиб юриш каби ҳаром қилинган ишларга буюрса, унга итоат қилинмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, (аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!» (Анкабут: 8). «Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин» (Луқмон: 15). Ота-онанинг фарзанд устидаги ҳақлари ҳар қанча улуғ бўлишига қарамасдан гуноҳ ишларда уларга итоат қилмасликка буюрилган экан, энди аёл киши агар эри уни Аллоҳга ширк келтиришга ёки Аллоҳга маъсият бўладиган ҳар қандай ишга буюрса унга итоат қилмасликка албатта лойиқроқ. Зотан, Холиқнинг ҳаққи махлуқнинг ҳаққидан муқаддам туради, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат қилиш махлуққа итоат қилишдан – у ким бўлишидан қатъий назар – муқаддам қўйилади. Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга маъсият бўлган ишда итоат қилинмайди, итоат фақат маъруф ишлардадир» (Муттафақун алайҳ). Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқдир» (Шайх Албоний «Мишкот»да саҳиҳ санаган: 3696). Вафотидан кейин аёли унга тўрт ою ўн кун мотам тутиши ҳам эрнинг аёли устидаги ҳақлариданАллоҳ таоло айтади: «Сизлардан (мусулмонлардан) вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар» (Бақара: 234). Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёл учун маййитга уч кечадан ортиқ аза тутиши дуруст эмас, фақат эри бундан мустасно, унга тўрт ою ўн кун аза тутади» (Муттафақун алайҳ). Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган аёл эридан бошқасига уч кечадан ортиқ аза тутиши дуруст эмас, фақат эрига тўрт ою ўн кун аза тутади – сурма қўймайди, (чиройли рангга) бўялган кийим киймайди – бўялган ипдан тўқилган мато бундан мустасно, – хушбўйлик ишлатмайди, фақат ҳайзидан пок бўлгач бир қисм хушбўйлик ишлатиши мумкин» (Муттафақун алайҳ). Ботил шарт ҳақидаУмму Мубашшир ал-Ансориядан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бароъ ибн Маърурнинг қизи Умму Мубашширга совчи қўйганларида у: «Мен эрим билан ундан кейин турмушга чиқмасликка шартлашганман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бундай қилиш ярамайди», дедилар[3] (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 608). Яъни, бундай шартлашиш дуруст эмас, чунки бу турмуш қилишга, фарзанд кўриш ва наслни кўпайтиришга тарғиб қилувчи ўнлаб шаръий далилларга зиддир. Эр-хотин ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларга меҳр-муҳаббат ва мулойимлик билан ёндошиш лозим, қўполлик ва қаттиққўлликдан, зўрлик ишлатишдан сақланиш керак. Зеро, Аллоҳ таоло ҳалимдир ва ҳар бир ишда ҳалимликни яхши кўради, ҳалимликка қаттиққўлликка бермаган мукофотларни беради, Аллоҳ бир хонадонни дўст тутса, унга меҳр-шафқат ва ҳалимлик киритиб қўяди. Аллоҳ таолодан уйларимизни ва барча мусулмонларнинг уйларини меҳр-муҳаббат ва ҳалимлик билан тўлдиришини сўраймиз. У Эшитувчи, Яқин ва Ижобат қилувчи Зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавот ва саломлар йўлласин. Эрнинг аёли устидаги ҳақ-ҳуқуқларини билиб олганимиздан сўнг, энди аёлнинг эр зиммасидаги ҳақлари билан танишиб чиқишга ўтамиз. * * * [1] Сунан Аби Довуднинг шарҳи Авнул Маъбудда шарҳловчи шундай дейди: “Сафвонга бу ҳолат гоҳида бўлиб турган бўлса керак. Бунинг сабаби у билан бирга уни уйғотадиган одамнинг бўлмаслиги бўлиши мумкин. Беузр бундай ҳолатда давом этиш, бўлиб ҳам саҳобийдан бунинг содир бўлиши мумкин эмас.” Сафвоннинг узри ҳам ҳолатнинг давомий эмаслигига далолат қилади. У ухлаб қолишига тунда суғоришни сабаб қилиб кўрсатди. Малумки суғориш мавсумий ва ҳар куни такрорланмайдиган ишдир. [2] Агар ҳайзининг аввалроғида қўшилса 1 олтин динор (яъни 4,25 гр атрофида) каффорат тўлайди, ҳайзи охирлашиб, покликка яқинлашиб қолганда қўшилса ярим динор каффорат тўлайди, валлоҳу аълам. |