асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб3336 марта кўрилган Шижож – шажжа сўзининг кўплиги бўлиб, бош ва юзнинг ёрилишидаги жароҳатга айтилади. Бош ва юздан бошқа жойнинг кесилиши шажжа дейилмайди, журҳ дейилади. Шажжа араблардан нақл қилинган номланиши эътибори билан ўн қисмга бўлинади, ҳар бир қисмнинг ўзига хос номи ва ўзига хос ҳукми бордир.
Шижожнинг мазкур беш тури диясида шориъ томонидан белгилаб қўйилган миқдор йўқ, балки уни ҳукумат (қози ёки ҳакам қилинган одам) белгилайди ва ҳоким уни белгилашда ижтиҳод қилади.
Ушбу икки жароҳатнинг ҳар бирида, яъни маъмуна ва домиғада диянинг учдан бири фарз бўлади. Амр ибн Ҳазмнинг ҳадисида келганидек: «Маъмунада учдан бир дия». Домиға ундан чуқурроқ жароҳат бўлгани учун у ҳам шунча дияга лойиқроқдир. Аксарият ҳолларда бу жароҳат эгаси саломат қолмайди (яъни яшаб кетмайди), шунинг учун ҳам у ҳақда маълум миқдор келмаган. Жоифа жароҳатида учдан бир миқдор дия фарз бўлади. Амр ибн Ҳазмнинг ҳадисида келганидек: «Жоифада учдан бир дия». Имом Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу аҳли илм оммасининг, жумладан аҳли Мадина, аҳли Кўфа, аҳли ҳадис ва асҳоби раъй сўзидир» (Ал-муғний: 12/166). Жоифадан мурод – қориннинг, белнинг, кўкракнинг, томоқнинг ва қовуқнинг ичигача кириб борган жароҳатдир. Суякни синдирилганда қуйидагича дия фарз бўлади: Қовурғада – агар синганидан сўнг тузалиб, аввалги ҳолига қайтса – битта туя фарз бўлади, икки ўмров суягининг ҳар бирида битта туя фарз бўлади. Чунки, Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши: «Қовурғада битта туя, ўмровда битта туя», деганлар (Ибн Аби Шайба (№27135, 26955) ва Абдурраззоқ (№17607, 17578) ривоятлари). Ўмров деб бўйин атрофини томоқдан елкагача ўраб олган суяк бўлиб, ҳар бир инсонда иккита ўмров бўлади. Агар қовурға ёки ўмров тўғриланмасдан битиб кетса, унда ҳукумат фарз бўлади. Елка суяги билан тирсак суягини бириктириб турувчи суяк синдирилганда агар тўғри битиб кетса, иккита туя фарз бўлади. Сон, болдир, тирсак суяклари синишида ҳам иккита туя фарз бўлади. Чунки, Амр ибн Шуайбдан ривоят қилинишича, Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга икки тирсакдан бири синиши ҳақида мактуб йўллаганида Умар розияллоҳу анҳу: «Унда иккита туя фарз бўлади, агар иккита тирсак синса, тўртта туя» деб ёзиб юборганлар. Саҳобалар ичида бунга мухолиф бўлганлари маълум бўлмаган. Бу айтиб ўтилганлар дияларининг аниқ миқдори келган жароҳат ва синиқлар борасида эди. Энди булардан бошқа жароҳатлар ва синиқларда, масалан, умуртқа, тос суякларда ҳукумат фарз бўлади. Ҳукуматнинг бу ердаги маъноси – жабрланувчи шахсни гўё тўрт мучаси соппа-соғ қул деб баҳосини чиқарилади-да, кейин уни тузалиб кетгандаги ҳолатини баҳоланади. Нархдаги тафовутнинг нисбати жабрланувчининг дияси қилиб белгиланади. Масалан, агар унинг баҳоси соппа-соғ қул ҳолида олтмиш бўлса, жароҳат олганидан кейинги баҳоси элликка тушиб қолса, демак, бунда тўла диянинг олтидан бири фарз бўлади. Чунки, ўртадаги тафовут олтидан бирни ташкил қилди, яъни қулнинг баҳосининг олтидан бирига тўғри келди. Демак, жабрланувчига тўла диянинг олтидан бирини бериш фарз бўлади. Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саҳиҳ гап шуки, бешта нарсадан: қовурғалар, икки ўмров ва тирсакдан бошқасида (диянинг) аниқ ўлчови йўқдир. Чунки, ўлчов белгиланиши тавқиф (яъни, шориъ томонидан келган далилга боғланиш) билан собит бўлади. Далилнинг тақозоси эса ушбу (бешта суякдан бошқа) ички суякларнинг ҳаммасида ҳукумат фарз бўлишидир. Биз мазкур (бешта) суякларда ҳазрат Умарнинг ҳукмлари борлиги учунгина хилоф қилдик» (Ал-муғний: 12/166). Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ сўзларига кўра, агар унда ҳукуматни ўлчов қилинадиган жароҳат шариатда аниқ ўлчови бор бўлган ўринда бўлса, яъни масалан, мувзиҳага етиб бормаган шажжа бўлса, бу ўз ҳукумати билан мувзиҳанинг диясигача етиб қолиши жоиз бўлмайди. Чунки, жароҳат агар мувзиҳа бўлганида унинг жаримаси бешта туядан ортмас эди, ундан енгилроҳ жароҳатда албатта шундан ўтмайди. Агар жабрланувчи тузалиб кетиб, аввалгидек ҳолига қайтса ва жиноят унга ҳеч қандай нуқсон етказмаса, у ҳолда ўша жароҳатидан қон оқиб турган ҳолатини баҳоланади. Чунки, у ҳолда унга хавф бор бўлгани ва жиноятнинг таъсири қолиши мумкин деб кўрилгани учун баҳоси камаймасдан иложи йўқ эди. |