асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Қизларнинг мероси ҳақидаги боб2784 марта кўрилган
Биринчи шарт: Унга шерик бўладиган опа ё сингиллари бўлмаслиги. Иккинчи шарт: Уни фарздан асабага ўтказиб қўядиган ака-укаларидан холи бўлиши.
Биринчи шарт: Унга муассиб (асабаликка ўтказиб қўювчи) йўқ бўлиши. Яъни, ака-укаси, ўзининг даражасида бўлган амакиваччаси унга муассиб бўлади. Иккинчи шарт: Унга мушорик (шерик бўлувчи) йўқ бўлиши. Яъни, опа-синглиси, ўзининг даражасида бўлган амакининг қизи унга мушорик бўлади. Учинчи шарт: Ундан кўра юқорироқ бўлган фаръи ворис бўлмаслиги. (Фаръи ворис деб маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандларига айтилади).
Биринчи шарт: Икки ва ундан кўпроқ бўлишлари. Иккинчи шарт: Муассиб бўлмаслиги. Маййитнинг пуштикамаридан бўлган ўғли уларга муассиб бўла олади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур» (Нисо: 11). Аллоҳ таолонинг: «Бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида» деган сўзидан қизларнинг учдан икки улуш мерос олишида муассибнинг бўлмаслиги шартлиги маълум бўлади. «Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса» деган сўзидан уларнинг икки ва ундан кўпроқ бўлишлари шартлиги тушунилади.
Ушбу ҳадис иккита қиз учдан икки улушга ҳақли бўлишига далил бўлади. Бу низо-тортишув ўрнидаги ҳужжат ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан Аллоҳ таолонинг: «Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур» (Нисо: 11) деган сўзларига тафсир ва унинг маъносига баёндир. Айниқса, бу оят нозил бўлишига сабаб Саъд ибн Рабиънинг икки қизи ҳақидаги воқеа ва оналарининг улар ҳақида қилган саволи эди ва оят тушгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларниг амакиларига одам юборган эдилар. «Иккидан ортиқ аёллар бўлса» оятини далил қилиб, икки қизга учдан бир улуш мерос берилмаслигини, бунинг учун учта ва ундан ортиқ қиз бўлиши кераклигини айтган кишиларга бир неча жавоблар айтилган. Жумладан: Бу каломнинг баъзиси баъзисига мутобиқ (мувофиқ) келиши бобидандир. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур», деди. Оятдаги كُنَّ (бўлсалар) феъли остидаги замир (яъни, улар деган кўплик олмоши) «фарзандларингиз» дегандаги кўплик сийғасига (кўринишига) мувофиқ келади. Ояти каримада учта иш жамланди: «фарзандлар» лафзи кўплик сийғасида, كُنَّ (бўлсалар) феъли остидаги замир (олмош) кўплик замири, «аёллар» кўплик кўринишидаги исм. Демак, «иккидан ортиқ» деб таъбир қилишга муносиб бўлди. Бошқа жавоб ҳам бор: Аллоҳ таоло бир ўғил учун икки қиз улушини қилди. Агар ўғил учдан икки улушни олиб, қиз учдан бирни олса, қатъан маълум бўладики, икки қизнинг улуши учдан иккидир. Чунки, битта қизнинг битта ўғил билан бўлгандаги улуши учдан бир бўлса, битта қизнинг битта қиз билан бирга бўлгандаги улуши учдан бир улуш бўлиши лойиқроқдир. Бу қуйи билан юқорига танбеҳлаш бобидандир. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло битта қизнинг меросини насс билан ва иккита қизнинг меросини танбеҳ билан зикр қилган экан, «иккитадан ортиқ» калимаси фарз (яъни, меросдаги улуш) ададнинг зиёда бўлиши билан – ва ҳатто иккитадан зиёда бўлса ҳам – зиёда бўлмаслигини ифодалайди, валлоҳу аълам.
Биринчи шарт: Икки ва ундан ортиқ бўлишлари. Иккинчи шарт: Муассибнинг бўлмаслиги, муассиб ўғилнинг ўғлидир, хоҳ ўзларининг ака-укалари бўлсин, хоҳ уларнинг даражасида бўлган амакиваччалари бўлсин, фарқсиз. Учинчи шарт: Улардан кўра юқорироқ бўлган фаръи ворис бўлмаслиги. Фаръи ворис пуштикамардан бўлган ўғил ёки ўғилнинг ўғли ёки пуштикамардан бўлган қиз ёки ўғилнинг бир ё бир неча қизларидир, валлоҳу аълам. |