Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Баҳоси жаннат мато (2)

4797 марта кўрилган

Навқирон дўстим, шошқалоқ бўлманг..

Айрим ёш биродарларимиз эътироз билдиришлари мумкинки, сиз уммат оёқости бўлиб, хорланиб турган шундай оғир кунларда (жиҳод бошлаш ўрнига) тарбияни янгидан, яна қайта ақидадан бошлашимизни истайсизми?!

Мен уларга оғзимни тўлдириб ва бор овозим билан айтаманки, модомики соф ва покиза, комил ва шомил, саҳиҳ ақида устида янгидан тарбияланмас экансиз, минг йил уринсангиз ҳам, мутлақо самарасиз кетаверади!! Сиз натижадан масъул эмассиз. Аллоҳ таоло сиздан натижани сўрамайди, балки У сиздан нима амал қилганингизни сўрайди!

«Айтинг: (Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур» (Тавба: 105).

Аллоҳ таоло сиздан даъватнинг натижасидан ё амалнинг натижасидан асло сўрамайди. Сизнинг вазифангиз даъватни чиройли панд-насиҳат ва етук ҳикмат билан етказиш, холос. Аммо, биров бу билан ҳидоятланадими, йўқми, бундан сиз масъул бўлмайсиз. Бу энди банданинг иши эмас, Парвардигори оламнинг қўлидаги ишдир.

Аллоҳ жалла ва ало даъватчилар имоми ва пайғамбарлар саййидига шундай хитоб қилди:

«Уларни ҳидоят қилиш Сизнинг зиммангизда эмас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ). Балки Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилади» (Бақара: 272).

«Сиз фақат (кофирларни Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантирувчидирсиз» (Раъд: 7).

«Сизнинг зиммангизда фақат (Биз сизга нозил қилган ваҳийни) етказиш бор, холос.» (Шуро: 48).

«Эй пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг!» (Моида: 67).

Етказиш, огоҳлантириш ва башорат бериш вазифаси.. Даъватчилар имоми Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вазифалари шундан иборат эди. Аммо, натижалар бизнинг қўлимизда эмас.. Биз натижаларни Аллоҳга қолдирамиз.. Мабодо Аллоҳнинг дини учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қилсангиз ва Ислом давлатини кўрмай ўлиб кетсангиз, сиз Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида маъзур саналасиз.

«Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми?».

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирасизлар».

Демак, энг биринчи қадам иймон ва ақидани тузатиш экан.

Кошкийди, исломий ҳаракат воқеликда ўзи йўл қўйган хатолардан сабоқ чиқарганида.. Аммо, минг афсус, исломий ҳаракат то шу бугунгача ҳам воқедаги хатоларидан сабоқ чиқармади!!

Афғонистондаги воқеликка ва Афғон тупроғида содир бўлаётган талотўп ва қон тўкишларга назар ташланг.. Афғон мужоҳидлари комил ва шомил суратдаги саҳиҳ ақида устида тарбия топмаганлари боис (совет босқинчиларини тор-мор этганларидан) кейин бир-бирларининг кўкракларига қараб қурол ўқталишга ўтдилар. Бу ҳаётий воқеликдир, биз буни очиқ айтишдан хижолат бўлмаслигимиз керак. Биз буни очиқ айтиш билан Аллоҳнинг борлиқдаги суннатини (қонуниятини) таъкидлаган бўламизки, бу суннат халқларидан бирон кишига тарафкашлик қилмайди.. Саҳиҳ ақида устида тарбияланиш жуда зарур!!

Бу деган сўзимдан афғон мужоҳидлари ифлос рус айиғини ўз ерларини сурбетларча истило қилишига, номусларни поймол қилишига, шарафларни булғашига тек қўйиб беришлари ва масжидларда машойихлар қўлида шаръий илм ва ақида тарбиясини олиб ўтираверишлари керак эди, деган маъно чиқмаслиги керак. Йўқ, ҳаракат воқелигидан хабардор бўлган ҳар бир онгли киши бундай гапни асло айтмайди. Чунки, душман бир ерга бостириб кирганида ўша ердаги толиби илмлар жиҳодга чиқмасдан шаръий илм таҳсилида давом этишлари ҳаром бўлади. Буни яхши тушуниб олиш зарур, азиз дўстларим!

Бироқ, ҳозир биз бошдан кечираётган босқичда биз иймоний тарбияга муҳтожмиз, уммат ҳозирги даврда иймоний тарбияга ўта муҳтождир.

«Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми? (Ўша «тижорат» мана будир) — Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирасизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қиласизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй берувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» (Саф: 10-13).

Ана шундай фойдали тижоратга тарғибдан сўнг мана бу олий даражадаги битим ва улуғ ваъда келадики, уни Аллоҳ таоло Ўзининг энг афзал китоблари бўлмиш Таврот, Инжил ва Қуръонда ваъда қилади. Аллоҳга қасамки, бундан олийроқ битим ва бундан юксакроқ савдо шартномаси бўлиши мумкин эмас!! Ундаги харидор – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи, тўлов баҳоси – жаннат, савдога қўйилган мато эса Аллоҳ йўлида жону мол билан жиҳод қилишдир!

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар, (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир» (Тавба: 111).

Битимга қўл қўйилгач ва унда фойда кўрган тижоратчилар ўз қимматбаҳо молларини, яъни жонлари ва молларини харидор қўлига топширишгач, уларга: «Жонингиз ва молингиз бизники бўлди, энди Биз уларни сизларга тўла-тўкис, мукаррам ва азиз ҳолида сизларга қайтариб берамиз», деб айтилди. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар» (Оли Имрон: 169).

Саховати ва карамининг чек-чегараси йўқ бўлган Зотни поклайман! Биз савдога қўйган матони Унинг Ўзи берган, бизга жону мол ато этган эди. Унга тўлов баҳосини ҳам яна Унинг Ўзи берди. «Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 21).

Бухорий ва Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда мужоҳидлар имоми – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – жиҳоднинг шарафи ва фазлини шундай баён қилиб бердилар: «Жаннатда Аллоҳ Ўз йўлидаги мужоҳидларга тайёрлаб қўйган юзта даража бор. Ҳар икки даража оралиғи ер билан осмон оралиғичадир. Аллоҳдан сўрайдиган бўлсангиз, олий «Фирдавс» жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг энг ўртаси ва энг юқорисидир, жаннат анҳорлари ундан оқиб чиқади, Раҳмон таолонинг Арши унинг устидадир» (Бухорий: 6/9, Саҳиҳул-жомиъ: №2126).

«Саҳиҳ Муслим»да Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Саидга айтдилар: «Ким Аллоҳни парвардигор, Исломни дин ва Муҳаммадни пайғамбар деб рози бўлса, унга жаннат вожиб бўлади». Шунда Абу Саид: «Ё Расулуллоҳ, буни менга яна бир қайтаринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна қайтардилар, кейин айтдилар: «Яна бир иш борки, Аллоҳ у билан бандани жаннатда юз даража юксалтиради, ҳар икки даража ўртаси осмон билан ер оралиғичадир». «У нима, ё Расулуллоҳ?», деб сўради. «Аллоҳ йўлидаги жиҳод», деб жавоб бердилар (Муслим (№1884), Насоий (6/19) ривоятлари).

Абу Абс Абдурраҳмон ибн Жабрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг икки қадамига Аллоҳнинг йўлида чанг-ғубор етса, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади», деганлар (Бухорий (6/23), Термизий (№1632), Насоий (6/14) ривоятлари).

Бухорий Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир кун Аллоҳ йўлидаги рибот (яъни, қўриқчиликка ўзни боғлаш) дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқдир» (Бухорий (6/11), Муслим (№1881) ривоятлари).

«Саҳиҳул Бухорий»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ йўлида олинган ҳар бир жароҳат қиёмат куни жароҳат етган пайтдаги кўринишида, ранги қон рангида, ҳиди мушк ҳидида бўлиб келади». (Бухорий (6/15), Муслим (№1876), Термизий (№1656) ривоятлари).

«Саҳиҳ Муслим»да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Шаҳидларнинг руҳлари яшил қушларнинг ичида бўлиб, у (қуш)лар учун аршга илиб қўйилган қандиллар бордир, жаннатнинг истаган жойида сайр қилиб, кейин ўша қандилларга келиб жойлашадилар. Парвардигорлари уларга боқиб: «Бирон нарса истайсизларми?», деб сўради. Улар: «Яна нима исташимиз мумкин, жаннатда истаган жойимизда сайр қилиб юрибмиз-ку?», дейишди. (Парвардигорлари уларга) яна уч бор шундай (мурожаат) қилди. Улар ўзларига (мазкур) савол берилмай қўйилмаслигини кўрганларидан кейин: «Эй Парвардигор! Биз руҳларимиз яна жасадларимизга қайтарилишини ва сенинг йўлингда яна бир бор қатл қилинишимизни истаймиз», дедилар. Уларнинг (бошқа) бирон ҳожатлари йўқлигини кўргандан сўнг тек қўйилдилар» (Муслим (№1887), Термизий (№3014, 3015) ривоятлари).

Термизий ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени ғамгин ҳолда кўриб: «Нима бўлди, синиқ кўринасиз?», деб сўрадилар. Мен: «Отам Уҳуд куни шаҳид бўлди, бола-чақа ва қарз қўйиб кетди», дедим. «Отангизни Аллоҳ қандай кутиб олганини айтайми?», дедилар. «Ҳа», дедим. У зот дедилар: «Аллоҳ таоло бирон киши билан гаплашган бўлса, фақат парда ортидан гаплашган. У отангизни тирилтирди ва У билан юзма-юз (пардасиз) гаплашиб: «Эй бандам, Менга орзу қил, уни сенга ато этаман», деди. У: «Эй Раббим, мени тирилтирсанг ва яна бир бор ўлдирилсам», деди. Аллоҳ субҳанаҳу: «Менинг: «Улар энди унга (яъни дунё ҳаётига) қайтарилмайдилар» деган сўзим ўтгандир», деди». Шундан сўнг «Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар» (Оли Имрон: 169) ояти нозил бўлди» (Термизий (№3013) ривояти).

Мана шу айтиб ўтилганлар туфайли ҳам «Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Ким ғазот қилмасдан ва бу ишни дилига тугмасдан ўлса, мунофиқликнинг бир бўлагида ўлади» (Муслим (№1910), Абу Довуд (2, 25), Насоий (6/8) ривоятлари).

Шу қадар ҳадислар келтириш билан кифояланаман. Аслида, бу мавзуда жуда кўп ҳадислар бор.

Имом, мужоҳид Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ жанг майдонидан ўзларининг тақводор, обид ва зоҳид биродарлари, «икки ҳарам обиди» деб машҳур бўлган Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳга жиҳоднинг шарафи ва фазлини баён қилувчи қуйидаги байтни йўллаган эдилар:

Эй Ҳарам обиди, айт, сен не билан машғулсан,
Билки, ибодат аталмиш овунчоқ-ла машҳурсан.
Юзларимиз қон зарбидан алвон тусга кирганда,
Юзларингни кўз ёш билан ювибми, сен мағрурсан?!
Димоғимиз чанг тўзону, дуд-тутундан қорайди,
Балки, мушк-анбар бўйидан, сен бугун масрурсан.
Муҳаммаднинг ваъдаси бор, сўзлари ростдир унинг,
«Жанг тўзони ичра юрсанг, сен оловдан мабрурсан».

Севикли дўстларим! Жиҳоднинг шарафи улуғ, фазли юқоридир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари буни яхши билганларидан Аллоҳ йўлида жонларини фидо этдилар. Суҳбатимиз давомида ана шу ҳақда сўз боради.

Учинчи: Порлоқ кўринишлар

Биринчи қаҳрамонимиз номи Анас ибн Назрдир.

Уҳуд жанги куни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлдирилганмишлар» деган хабар тарқалиб, айримлар саросимага тушиб, қўлларидаги қуролларини ташлаб, таслим бўлиш ҳаракатига тушиб турганида улар олдидан Анас ибн Назр ўтиб қолди ва: «Нимага қараб турибсизлар?», деб сўради. Улар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлдирилганмишлар», дейишди.

«Ундай бўлса, у зотдан кейин яшаб нима қиласизлар?! Туринглар, сизлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлган иш устида ўлинглар!», деди у, сўнг: «Эй Парвардигор! Мен мана булар – яъни мусулмонлар – қилган ишдан Сендан узр сўрайман, ана улар – яъни мушриклар – қилган ишдан поклигимни Сенга эълон қиламан», деди. Шундай деб олға интилди. Йўлида Саъд ибн Муоз дуч келиб: «Қаерга эй Абу Умар?», деб сўраган эди: «Оҳ, оҳ, жаннатнинг ҳидини топяпман эй Саъд, у Уҳуд томондан келмоқда», деди.

Сўнг жангга шўнғиб кетди ва то ўлгунича уришди. Жангдан сўнг унинг жасадини таний олмадилар, фақат синглиси унинг бармоғидан таниб олди. Баданида саксондан ортиқ найза, қилич ва камон ўқидан қолган жароҳатлар бор эди (Бухорий (7/274), Муслим (№3, 19), Термизй (№3198), Аҳмад (3/201) ривоятлари).

Иккинчи қаҳрамон номи Умайр ибн Ҳумомдир.

Бадр жанги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанггоҳ узра асҳобларини жангга тарғиб қила туриб: «Эй одамлар! Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат сари қўзғолинглар!» дедилар. Шунда Умайр ибн Ҳумом: «Ё Расулуллоҳ! Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат, дедингизми?», деб сўради. «Ҳа!», дедилар у зот. Умайр: «Бай-бай», деб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: «Нега «бай-бай» дедингиз?» деб сўраган эдилар, у: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, фақат унинг аҳлидан бўлиш орзу-иштиёқи мени шундай дейишга ундади», деди. «Сиз унинг аҳлидансиз», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шунда у халтасидан бир неча дона хурмо чиқариб, ея бошлади, сўнг: «Агар шу хурмоларни еб тугатгунимча яшасам, бу жуда ҳам узоқ чўзилган ҳаёт бўлади», деди-да, уларни отиб юбориб, жангга шўнғиб кетди ва шу жангда шаҳид бўлди. (Аҳмад (3/136, 137), Муслим (№1901), Ҳоким (3/426) Анас ибн Моликдан ривоят қилганлар).

Кошкийди бу гапларни тожу-тахтга, емак-ичмагу шаҳватларга сиғинувчилар эшитганида.. Қаранг, бу улуғ саҳоба бир нечта хурмо егудек вақт яшашни ҳам жуда узоқ кўрмоқда.. Бир нечта хурмо ейиш вақти шунча узоқ ҳаёт бўлса... Аллоҳу акбар..

Учинчи қаҳрамонимиз янги уйланган ва чимилдиқдаги келинчак қучоғига яқиндагина кирган йигит эди. У «Жиҳодга шошилинглар!» нидосини эшитибоқ, келинчакнинг қучоғидан суғурилиб чиқди, ёки бошқача айтсак, иймон уни келинчакнинг бағридан суғуриб олди ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида биринчи сафда туриш шарафига етиш мақсадида жанг майдонига ошиқди ва шу жангда шаҳидликка эришди. Уруш ниҳоясига етгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар келди: «Ё Расулуллоҳ, Ҳанзаланинг баданидан сув томчилаб турган экан». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадини малоикалар ювганини айтдилар. Сўнг: «Оиласидан сўрангларчи, нега шундай бўлди экан?», дедилар. Аёлидан сўралганда Ҳанзала унинг, яъни янги келичакнинг оғушида эканида жарчининг жангга чорловини эшитиб, шошилиб, ғусл қилмасданоқ чиқиб кетганини айтиб берди. Шундан Ҳанзаланинг номи «Ғасилул-малоика» (фаришталар томонидан ювилган) деб аталди. (Ҳоким (3/204, 205), Байҳақий (4/15) ва бошқалар ривоят қилганлар).

Улар ҳақиқий қаҳрамонлар эди.. Улар дунёнинг ҳақиқатини яхши англаган эрлар эди..

Эй Парвардигор! Биз Сени гувоҳ қилиб айтамизки, биз Сенинг йўлингда жиҳод қилишни яхши кўрамиз. Эй Парвардигор! Биз Сени гувоҳ қилиб айтамизки, биз Сенинг йўлингда жиҳод қилишни орзу қиламиз.. Эй Парвардигор! Биз Сени гувоҳ қилиб айтамизки, агар жарчи: «Эй Аллоҳнинг лашкари, отланинг! Жиҳодга шошилинг!» деб жар солса, бизнинг ёшларимиз ичидан ҳам худди Ҳанзалага ўхшаганлар, Умайрга ўхшаганлар, Холидга ўхшаганлар чиқишига Ўзинг гувоҳ бўлардинг!

Эй Парвардигор! Ўз раҳматинг билан жиҳод байроғини юксалтиргин, Ўзинг фасод ва залолат аҳлини қуритгин эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!

Тўртинчи: Жиҳод майдонида ортга қочиш гуноҳи кабирадир

Севикли дўстларим! Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло жиҳод майдонида ортга қочишни ҳаром қилди ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилишни гуноҳи кабира деб санадилар.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, (кофир) жамоатга рўбарў бўлганингизда саботли бўлингиз ва доимо Аллоҳни ёд этингиз, шояд нажот топурсизлар» (Анфол: 45).

«Эй мўминлар, кофирларнинг ҳужумига дуч келганингизда уларга орқа ўгирманглар (яъни қочманглар). Кимки ўша (уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда, уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан ғазабга лойиқ бўлибди ва унинг жойи Жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!» (Анфол: 15-16).

«Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Еттита ҳалок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!». «Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?», деб сўрадилар. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, ноҳақ одам ўлдириш, судхўрлик, етимнинг молини ейиш, жанг пайтида ортга қочиш, покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина аёлларни бузуқлик билан туҳматлаш», дедилар (Бухорий (5/294), Муслим (№89) ривоятлари).

Иккинчи хутба:

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Аллоҳим, Ўзинг у зотга, аҳли ва асҳобига, то қиёмат у зотни севган ва йўлларига йўлланиб, суннатларини тутган ҳар бир кишига кўпдан-кўп саловоту саломлар йўллагин.

Аммо баъд...

Бешинчи: Иззат фақат жиҳод биландир

Севикли дўстларим! Уммат Аллоҳ таоло унинг зиммасига азиз ва мақтовли ҳолда яшаши ёки шаҳид бўлиб, бахтли ҳолда Унга йўлиқиши учун фарз қилган жиҳодни тарк қилган кунидан заифликка юз тутди, хорлик ва хўрликка гирифтор бўлди. Аллоҳга қасамки, уммат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу диннинг ўркачи деб таърифлаган жиҳодни зое қилган кунидан ўзи ҳам зое бўлди. Душманларимиз умматни жиҳоддан тўсишга қаттиқ ҳарис бўлишди, мусулмонлар авлоди жиҳод руҳида ва қаҳрамон мужоҳидлар сийратида тарбияланиб қолмаслиги учун, уммат хор ва синиқ ҳолда, худди ёмғирли кечада тирқираб кетган қўй подаси каби тарқоқ ҳолда қолаверишига зўр бериб уринишди..

Ушбу ҳаракатлар самараси ўлароқ, ҳақиқатан мусулмонлар онгида жиҳод тушунчаси кундан-кун кичрайиб борди ва охири бориб, жиҳодга бўлган даъват жуда совуқ қарши олинадиган бўлиб қолди.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, кунлар ўтиб, Хавфсизлик Кенгаши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро йиғинлар умматга унинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариб беришга қодир эмаслиги, ҳақсиз тўкилаётган қонларни эгаларига ҳеч қачон қайтариб беролмаслиги, бу умматга унинг шахсияти, ҳурмати ва раҳбарлиги асло қайтарилмаслиги амалий равишда исботланди, буларни қайтариб олишнинг ягона йўли умматда жиҳод руҳини қайта тирилтиришдир, бу эса аввал-бошидан қалбларни лой ва балчиққа, ер ва тупроққа мойилликдан қутқариш билан ҳосил бўлади.

Буюк Арш Соҳиби бўлган Аллоҳ таолодан умматни Исломга гўзал шаклда қайтаришини сўраймиз..

2011 йил 31-март