Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0015. Азон зикрлари

5977 марта кўрилган

Тинглангيَقُولُ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ، إِلاَّ فِي (حَيَّ عَلَى الصَّلاةِ) وَ (حَيَّ عَلَى الْفَلاحِ )، فَيَقُولُ: (لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ).

1 – «Ҳайя алас-солат» ва «Ҳайя алал-фалаҳ»дан бошқаларида муаззин сўзи қайтарилади. «Ҳайя алас-солат» ва «Ҳайя алал-фалаҳ» дейилганда (азон эшитувчи) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», - деб айтади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг(وَأَنَا أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُوْلُهُ، رَضِيتُ بِاللَّهِ رَبّاً، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُوْلاً، وَبِالإسْلامِ دِيناً).

2 - Айтадики: Мен ҳам Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқлигига, Унинг ёлғиз, шериксиз эканлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ҳамда Расули эканлигига гувоҳлик бераман. (Муслим ривояти).

(يَقُولُ ذلِكَ عَقِبَ تَشَهُّدِ الْمُؤَذِّنِ).

Булар муаззин гувоҳлик келтириши (яъни, икки шаҳодати)дан сўнг айтилади. (Ибн Ҳузайма ривояти).

( يُصَلِّي عَلَى النَّبِيِّ r بَعْدَ فَرَاغِهِ مِنْ إِجَابَةِ الْمُؤَذِّنِ).

3 - Муаззинга жавоб бергач (яъни, унинг айтганларини такрорлаб бўлгач), Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам деб) айтади. (Муслим ривояти).

Тинглангيَقُولُ: (اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاةِ القَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَاماً مَحْمُوْداً الَّذِي وَعَدْتَهُ، [إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادِ]).

4 - Кейин дуо қилиб айтади: Ушбу комил даъват-чақириқнинг, ҳозир бўлган-қоим намознинг Парвардигори бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга васила (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга эришишга умид қилган жаннатдаги манзилат) ва фазила ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқар. [Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан]. (Бухорий ривояти, қавс ичида келтирилгани эса Байҳақийдан).

(يَّدْعُو لِنَفْسِهِ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ، فَإِنَّ الدُّعَاءَ حِيْنَئِذٍ لاَ يُرَدُّ).

5 - Азон билан иқомат оралиғидаги вақтда ўзи учун дуо қилади. Бу вақтда (қилинган) дуо қайтарилмайди (мақбулдир). (Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти).