Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0129. Истиғфор ва тавба

5975 марта кўрилган

قَالَ رَسُولُ اللهِ : ( وَاللهِ إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِيْنَ مَرَّةً).

1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавба қиламан. (Бухорий ривояти).

وَقَالَ : ( يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ).

2 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба Унга тавба қиламан. (Муслим ривояти).

وَقَالَ : ( مَنْ قَالَ : ( أَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ ) غَفَرَ اللهُ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ).

3 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки «Яккаю ёлғиз, барҳаёт ва абадий турувчи улуғ Аллоҳдан мағфират этишини сўрайман, Унга тавба қиламан», деб айтса, агар у жанг пайтида қочган бўлса ҳам Аллоҳ уни(нг гуноҳларини) мағфират қилади. (Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Албоний саҳиҳ деган).

وَقَالَ : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الرَّبُّ مِنَ الْعَبْدِ فِي جَوْفِ اللَّيْلِ الآخِرِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَكُونَ مِمَّنْ يَذْكُرُ اللهَ فِي تِلْكَ السَّاعَةِ فَكُنْ).

4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Парвардигорнинг бандасига энг яқин вақти кечанинг охирги қисмида бўлади. Ушбу соатда Аллоҳни зикр этувчилардан бўлишга қурбинг етса, бўл! (Термизий, Насоий ва Ҳоким ривояти).

وَقَالَ : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنَ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ).

5 – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Банданинг Роббига энг яқин вақти унинг саждага бош қўйган вақтидир. Бас, дуони кўп қилингиз. (Муслим ривояти).

وَقَالَ : ( إِنَّهُ لَيُغَانُ عَلَى قَلْبِي، وَإِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ).

6 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Қалбимни (хато-унутиш) қоплаб олади ва мен Аллоҳдан бир кунда юз маротаба истиғфор сўрайман. (Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикрни, қурбат-яқинлик ҳосил қилишни ва ўзини текшириб-кузатиб туришни доимо зиёда этиб борар эдилар. Агарда баъзи вақтда уни ҳаёлларидан фаромуш этсалар, унутсалар, буни ўзлари учун гуноҳ деб билар ва истиғфор айтишга шошилар эдилар. – Ибн ал-Асир сўзи). (Муслим ривояти).