асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ийсо ибн Марям алайҳиссолату вассаломнинг қиссаси (2)3590 марта кўрилган 13— Ийсо алайҳиссаломнинг Қуръон Каримда баён қилинган ҳаёти ва даъватиАллоҳ таолонинг Ийсо алайҳиссаломнинг сийрати ва даъватини баён қилган ушбу оятларни ўқинг: (Шу пайт чақалоқ, яъни Ийсо тилга кириб) деди: «Мен Аллоҳнинг бандасидирман. У зот менга Китоб — Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни ва закотни (адо этишни) амр қилди. Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлур». (Марям: 30-33) 14— Қадимий курашИйсо алайҳиссаломнинг бошига ҳам бошқа пайғамбарлар бошига келган ишлар келди. Ундан катталар ва раҳбарлар узоқлашишди, уни бойлар ва кучлилар тарк этишди. Улар унга иймон келтириш ва эргашишни айб деб ҳисобладилар, қўлларидаги раҳбарлик, имтиёз ва ҳукмронликдан воз кечиш улур учун оғир эди. Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари ҳаққи-ростдир: «Биз қайси бир қишлоқ-шаҳарга бирон огоҳлантирувчи (пайғамбар) юбормайлик, албатта у жойнинг боёнлари «Аниқки биз сизлар элчи қилиб юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар. Яна улар: «(Бизларнинг мол-дунё ва болаларимиз — иймон келтирганлардан кўра) кўпроқ, (бинобарин бизлар) азобланувчи эмасдирмиз», дедилар.» (Сабаъ: 34, 35) 15— Оддий халқ ва камбағалларнинг иймониИйсо бой ва раҳбарлардан ноумид бўлиб, улардаги ўжарлик ва куфрни кўрганидан, уларнинг ўзи олиб келган ва улар аниқ билишган очиқ ҳужжат ва мўжизаларни Ийсонинг камбағал ва кучсизлиги сабабли енгил санаганларидан сўнг, оддий одамлар ва камбағалларга юзланди. Чунки улар мулойим ва қалблари соф эди. Улар ризқларини пешона терлари билан топиб, насл-насаблари ва обрўлари билан фахрланишмас эдилар. Шунинг учун ҳам улардан бир гуруҳи Ийсога иймон келтирдилар. Улар ичида чеварлар, балиқчилар ва ҳунармандлар бор эди. 16— Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимизУлар иймон келтириб, Ийсонинг атрофида бирлашдилар Ва: «Биз Алллоҳнинг ансорларимиз!» — дедилар. Аллоҳ таоло деди: «Қачонки Ийсо улар томондан куфрни кўргач: «Аллоҳнинг динига даъват қилишимда ким менга ёрдамчи бўлур?» — деди. Ҳаворийлар айтдилар: «Биз Аллоҳнинг (динига) ёрдам берувчилармиз. Аллоҳга иймон келтирдик. (Эй Ийсо), гувоҳ бўлгинки, биз Аллоҳга бўйсунувчилармиз. Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга эргашдик. Бас, бизни (Ўзингнинг бирлигингга, пайғамбарингнинг ҳақлигига) гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин!» (Оли Имрон: 52,53) 17— Саёҳат ва даъватИйсо алайҳиссалом вақтининг кўпроқ қисмини саёҳат ва бир ердан бошқа ерга кўчиш билан ўтказиб, Бану Исроилни Аллоҳнинг динига даъват этар, адашганларга Робби ва ҳожасига олиб борадиган йўлни кўрсатар эди. Бу сафарларда қулайлик ва машаққатлар, қийналиш ва енгилликлар ҳамроҳ эди. У уларни сабр ва шукр билан қабул қилар ва кўтарар, очликка чидаб, оз нарсага қаноат қилар эди. 18— Ҳаворийлар осмондан дастурхон нозил бўлишини сўрадиларҲаворийлар Ийсо алайҳиссалом каби сабр-матонатли, қаноатли ва зоҳид бўлмаганлари учун, Ийсодан Аллоҳ таолога осмондан дастурхон тушириши ва ундан еб, қоринларини тўйдиришлари ҳамда машаққатдан сўнг роҳатланишларини талаб қилдилар. 19— ОдобсизликҲаворийлар бу сўровларида одобсизлик қилиб: «Эй Ийсо ибни Марям, парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?» — дедилар. Ийсо алайҳиссалом уларнинг сўраган нарсаларидан ҳайратланмади. Бироқ, уларнинг савол бериш услубларини ёқтирмади. Зотан, барча пайғамбарлар ўз умматларидан ғайбга иймон келтиришни талаб қилишар ва унга буюришар эди. Чунки мўъжизалар болалар тасалли оладиган ғайри оддий нарсалар эмас. Балки, мўжизалар Аллоҳ хоҳлаган пайтда пайғамбарлар қўлида содир бўлади ва бандалар зарарига ҳужжат бўлади. Ундан сўнг пайғамбар даъватига иймон келтирмасалар, Аллоҳнинг азоби тушади. 20— Ийсо алайҳиссаломнинг ўз қавмини ёмон оқибатдан огоҳлантиришиШунинг учун ҳам, Ийсо алайҳиссалом уларнинг устларига азоб келишидан қўрқиб, ёмон оқибатдан огоҳлантирди ва Аллоҳ таолони имтиҳон қилиб синашдан уларни қайтарди. Чунки Аллоҳ уларнинг синашларидан Буюк ва Улуғ зотдир. 21 — ҚайсарликБироқ, ҳаворийлар сўрашини қўймадилар ва талаблари жиддий эканлиги, мақсадлари синов эмас, балки қаноатланишлари учун экани, бу ҳодисанинг келгуси авлодлар учун хотира, тарих давомида тиллардан тушмайдиган қисса бўлиши ҳамда бу диннинг ҳаққи рост, аввалги мўминларга ва садоқатли ҳаворийларга туширилган эканига ҳужжат бўлиши учун сўраш эканини айтдилар. 22— Қуръон бу қиссани ҳикоя қилади(Болалар), келинглар, Қуръон бизга бу қиссани ҳикоя қилиб берсин: Ҳаворийлар: «Эй Ийсо ибн Марям, парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишига қодирми?» — деган пайтларида (Ийсо уларга): «Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳдан қўрқинглар», деб жавоб қилди. Улар дедилар: «Биз (фақатгина) у дастурхондан ейишни ва кўнгилларимиз таскин топишини ҳамда сенинг рост сўзлаганингни аниқ билиб, у дастурхонга гувоҳлик берувчилардан бўлишни истаймиз». (Шунда) Ийсо ибн Марям: «Эй Аллоҳим, парвардигор, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қилгил. Ўзинг энг яхши ризқ берувчисан», деганида, Аллоҳ айтди: «Мен уни сизларга тушираман. Аммо шундан кейин сизлардан кимда-ким кофир бўлса, уни шундай азобга гирифтор қиламанки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламагайман». (Моида: 112-115) 23— Яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломдан қутулмоқчиларЯҳудийларнинг сабр косаси тўлди, адоват ва қайсарликлари ортди. Улар Ийсодан бутунлай қутулмоқни хоҳладилар ва римлик ҳокимга Ийсо алйҳиссалом устидан даъво қилиб дедилар: Бу одам қўзғолончидир. У динимиздан чиқди, ёшларимизни авради, улар унинг фитналарига алдандилар. У бизни бўлиб ташлади ва бизни машғул қилди. 24— Ўч олувчи ва сиёсатчиларнинг услуби“Ийсо давлат учун хатарлидир. У на тузумга, на қонунга бўйсунади ва на қадимги нарсаларни ҳурматлайди. У қўзғолончи одам, уни тийиб қўйилмаса иши кучаяди. Ахир учқунни кичик санаб бўлмайди-ку! Катта ўт кичик учқундан чиқиши мумкинку!”. 25— Макру-ҳийлаУларнинг сўзлари кўринишда сиёсий ҳамда макру ҳийлалар билан тўлиб-тошган эди. Улар диний тараф ҳокимларни қимирлатмаслигини, жунбушга келтирмаслигини жуда яхши билишарди. Ҳокимлар ўз сиёсатларида яҳудийларнинг диний ишларига аралашмасдилар, шунинг учун ҳам маккорлар сўзни сиёсатга аралаштирдилар. 26— МуаммоАжнабий мушрик ҳокимлар ишнинг ҳақиқатини текширишлари, яҳудийларнинг мақсадлари, Ийсога нисбатан душманлик сабабларини билишлари қийин эди. Чунки улар идора ишлари билан машғул эдилар. Бироқ, яҳудийларнинг тинимсиз талаблари ва кетма-кет мурожаатлари уларни шаҳарда миш-мишларга айланган бу муаммони ҳал этишга мажбур қилди. 27— Ийсо алайҳиссалом маҳкамадаБу ҳодиса асрдан сўнг, шанбага ўтар кечаси бўлган эди. Яҳудийлар шанба куни иш қилмас, балки, шанба уларнинг ҳордиқ куни эди. Шунинг учун ҳам, яҳудийлар жума куни Қуёш ботишидан аввал Ийсо алайҳиссалом устидан ҳукм чиқарилишини Ийсодан қутилиб, хотиржам ухлаб, эрталаб яхши кайфиятда уйғонишни хоҳлар эдилар. Ҳоким бу муаммодан сиқилди. Чунки бу муаммода унинг учун хоҳиш, халқи учун ҳеч бир фойда йўқ эди. Яҳудийлар ҳукмни эшитиш учун маҳкама олдига тўпландилар. Улар қичқириб, бақиришар эди. Ҳоким сиқилган, вақт қисқа ва қуёш эса ботишга яқин эди. Ҳоким Ийсо алайҳиссалом устидан дорга осиб ўлдириш ҳукмини чиқарди. 28— У замондаги жиноий қонунУ замондаги жиноий қонунга кўра маҳбус ўзи осиладиган ҳочни кўтариб олиб борар эди. Ривожланган мамлакатларда бўлгани каби, дор тикиладиган ер шаҳарнинг четида эди. Одамлар кўплигидан бир-бирини устидан босиб кетар, урди-сурди бўларди. Тартиб сақлаш учун ҳозир бўлган — кўпчилиги ажнабий миллатларга мансуб — мелисаларнинг бу муаммога қизиқишлари ҳам йўқ эди. Бироқ, иш юзасидан ҳозир бўлишган эди. Барча ажнабий халқлар учун бошқа ажнабий халқлар кўринишда фарқсиз, бир хил кўрингандек, бу римлик мелисалар кўзида ҳам яҳудийлар бир отанинг болаларидек бир хил туюларди. Бунинг устига вақт ҳам кеч бўлиб, қоронғи туша бошлаганди. Баъзи яҳудий ёшлар Ийсо алайҳиссаломга ташланишар, уни ҳақорат қилишар, сўкишар ва унга озор беришга ҳаракат қилишар эди. 29— Ийсо алайҳиссалом озорларга чидадиИйсо алайҳиссаломнинг маҳкамада тик туриш, кўтариб олган дор ёғочининг оғирлиги ва бошқа қийинчиликлар сабабли тинкаси қуриган эди. Унинг тез юришга мажоли йўқ эди. 30— Илоҳий тадбирИйсо алайҳиссаломнинг қийналганини кўрган ясовул-мелиса яҳудий ёшлардан бирисига дор ёғочини кўтаришга буюрди. У йигит бошқалардан кўра аҳмоқроқ, Ийсо алайҳиссаломга кўпроқ озор берар, ҳақоратлар ва ўзига юклатилган бу — ҳочни кўтариб юришдек — машаққатдан тезроқ қутулишни хоҳлар эди. 31 — Лекин уларга ўхшатиб қўйилдиОломон дорхонанинг дарвозаси олдига етиб келдилар. Дорхона ясовуллари пешвоз чиқдилар ва ишни йўл бўйи бажариб келган ҳамкасбларидан қабул қилиб олишди. Ясовуллар дор ёғочини кўтариб олган йигитни кўришди, ҳамма ёқ алғов-далғов, бақир-чақир бўлиб кетди. Улар ҳоч кўтарган йигитни маҳбус деб ўйладилар-да, унинг қўлидан ушладилар. У ўзининг айбдор эмаслиги, ҳукм ва дорга алоқаси йўқлигини, дор ёғочини истеҳзо учун кўтариб олганини ёлвориб тушунтиришга ҳаракат қилар, бироқ, ясовуллар унга парво қилишмас, — улар румлик юнонлардан бўлганлари боис — унинг тилини тушунишмас эди. 32— Ҳукм ижросиҲар қандай жиноятчи жиноят қилмаганини айтади, бақириб-чақиради. Ясовуллар уни ушладилар ва ҳукмни ижро этдилар. Яҳудийлар бу можародан узоқда туришар, ҳамма ёқни кеча зулмати қоплаганди. Улар осилган одам Ийсо эканида шубҳа қилишмас эди. 33— Ийсо алайҳиссаломнинг самога кўтарилишиАммо Ийсо ибн Марям алайҳиссаломни Аллоҳ таоло яҳудийларнинг макридан қутқарди ва уни ҳурматлаб, поклаб Ўз ҳузурига кўтарди. 34— Қуръон бу қиссани баён қиладиАллоҳ таолонинг яҳудийлар ҳақидаги сўзлари қуйидагичадир: «Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо ибни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ Ўз ҳузурига кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир.» (Нисо: 156-158) Ийсо алайҳиссалом, барча нарсага қодир бўлган Аллоҳ таоло хоҳлаганидек Осмондадир. Зотан, унинг туғулиши, ҳаёти ва барча ишлари аввалидан охирига қадар ғайри табиий, ҳайратомуз ва мутлақ илоҳий қудратнинг исботидир. |